Get Mystery Box with random crypto!

🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹

Telegram арнасының логотипі bolalarpsixologiuz — 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹 Б
Telegram арнасының логотипі bolalarpsixologiuz — 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹
Арна мекенжайы: @bolalarpsixologiuz
Санаттар: Психология
Тіл: қазақ
Жазылушылар: 11.11K
Арнадан сипаттама

Катталар ва болаларга психолог консультацияси.
Оилавий психология.
Офлайн ва онлайн консультация.
Психологиядан курс ва тренинглар.
Онлайн курслар.
Мурожаат учун:✉️ @medpsixologGulnara
☎️ 998946876630

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Соңғы хабарлар 29

2021-11-25 16:24:45 Тест жавоби:

1, 3, 6, 7 - мақсад сари интилувчи ва бу йўлда ҳеч қандай тўсиқлардан қўрқмайдиган инсонлар.

2, 11, 12, 18, 19 - хушмуомала инсонлар, яқинлари ва дўстларини ҳамиша қўллаб - қувватлаб, ҳимоя қилиб юради.

4 - ҳаётда ўз ўрнига эга инсон, улар ҳеч қандай қийинчиликсиз муваффақиятга эришишни исташади.

5-кўпинча ҳолсиз, чарчоқ ҳолда юришади, ўзини кучи қолмагандай ҳис қилишади.

9 - қувноқ хушчақчақ инсонлар, ўйнаб - кулиб яшашни ёктиришади.

13, 21 - хавотири кучли, ёлғиз қолишни истайдиган, одамлар билан мулоқотдан қочадиган инсонлар.

8 - ўз дунёсига кириб кетишни яхши кўрадиган, бир нималарни ўйлаб , хаёл суриб юрадиган инсонлар.

10, 15 - ҳаётга осон мослашадиган, ўзига қулайлик ярата оладиган инсонлар.

14 - ҳиссиётга берилувчи, ўзини эмоционал зўриқтирадиган инсонлар.

20 - ўзига юқори баҳо берадиган, туғма лидерлар.Фақат уларни айтгани бўлишини исташади.

17 - ҳолсиз, камкувват , бировни ёрдамига муҳтож инсонлар

16 - яқинларига ғамхўр, вафодор инсонлар.


#телеграм_каналимиз

https://t.me/bolalarpsixologiuz
432 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 13:24
Ашу / Түсініктеме
2021-11-25 16:24:28
#Психологик_тест

Бу тестни албатта фарзандларингиз билан бирга бажаринг!
Дастлаб бу расмдан ўзингизни топинг, кейин қайси бирига у́хшашни ҳоҳлашингизни аниқлаб олинг.


#Жавоби
#телеграм_каналимизда

https://t.me/bolalarpsixologiuz
429 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 13:24
Ашу / Түсініктеме
2021-11-25 14:12:40 Ўсмирлар бош мияси тўғрисида қизиқарли маълумотлар.

Оилавий ва болалар психологи
Атажанова Гульнара


Бу маълумотлар сизга фарзандингизни тушунишингизга ёрдам беради.

Ўсмир ёшига келиб мия ўсишдан тўхтайди. Қиз болаларда 11 ёшда, ўғил болаларда 14 ёшда катта одамнинг мияси билан тенглашади. Бу уларни ақлли қилиб қўяди дегани эмас.

Ўсмир мияси ўсишдан тўхтайди, аммо ҳалиям ривожланишда давом этади. Пешона қисмидаги мия пўстлоғи ривожланиб шаклланишда давом этади. Бу қисм танқидий фикрлаш, ҳаракатларини назорат қилиш, режалаштириш учун жавоб беради. Бу қисм тўлиқ шаклланиб улгурмагани учун ўсмирлар хавфни ўйлашмайди.

Ўсмирнинг мияси ўқишга тайёр ва кўп ўқишни истайди.
Кераксиз ортиқча нейронлар нобуд бўлади. Шу билан бирга мия янги тажрибаларга сезгир бўлади. Бу янги соғлом кўникмаларни шакллантириш учун яхши давр ҳисобланади.

Ўсмирлик даврида психологик бузилишлар кузатилади.
Миядаги ўзгаришлар ўсмирнинг асаб системасини нозик қилиб қўяди ва унинг психик соғлиғига таъсир қилади. Бу даврда хавотир, депрессия, шизофрения, овқатланиш бузилишлари ва бошқа бузилишлар кузатилади.

Ўсмирнинг мияси стрессга жуда сезгир бўлади.
Ўсмирлар стрессга катталардан кўра кучлироқ реакция билдиради. Кучли стресс хавотирли бузилиш ва депрессия ривожланишига олиб келиши мумкин.

Ўсмирлар камида 9 - 10 соат ухлашлари , ҳатто кичикроқ ёшдаги болалардан кўпроқ ухлашлари лозим. Уйқу ўз вақтида бўлиши керак. Тунги уйқуда қонга ажралиб чиқадиган мелатонин бола соғлиғи учун катта роль ўйнайди.

Ўсмирнинг мияси организмда ва мияда ўзгаришлар туфайли юкламаси кўп бўлади.

Ота-оналарнинг уларни тушунишлари, оилада соғлом муҳит яратиб беришлари, оилада ўсмирлар ўзларини хотиржам ҳис қилишлари, уларнинг соғлом бўлиб вояга етишларига хизмат қилади.

Психолог қабулига ёзилиш:

Телеграм: @medpsixologGulnara
Телефон: +998946876630

#Каналимизга_уланинг

https://t.me/bolalarpsixologiuz
299 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 11:12
Ашу / Түсініктеме
2021-11-25 14:12:26
256 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 11:12
Ашу / Түсініктеме
2021-11-24 16:24:58
Болалар катталарга қулоқ солишмаса ҳам, катталарга тақлид қилишда ҳеч ҳам адашишмаган.

― Жеймс Болдуин


#Каналимизга_уланинг

https://t.me/bolalarpsixologiuz
160 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 13:24
Ашу / Түсініктеме
2021-11-22 18:11:15 БОЛАЛАРДА АГРЕССИЯ ҚАЕРДАН ПАЙДО БЎЛАДИ?

Оилавий психолог, МАК-терапевт Атажанова Гульнара:

Агрессия ҳар биримизнинг табиатимизга хос. Бу биронта таъсирга нисбатан ҳимоя механизм ҳисобланади. Масалан: қандайдир хавфли вазият туғилганда , кимдир боланинг ўйинчоғини тортиб олди ёки ўйинчоқ билан урди, бола ҳужумдан ҳимояланади. Аммо, кўпинча боланинг ўзи агрессив бўлиб қолади ва хулқида бу намоён бўлади, кимгадир қўл кўтариши, хафа қилувчи гапларни гапириши мумкин. Бу дегани бола ёмон болага айланди дегани эмас Бу болани агрессияга олиб келувчи биронта сабаб бор дегани.
Авваламбор, ота-оналар ўша агрессияга олиб келувчи сабабни топишлари керак:

Оиладаги вазият
Агар ота-онаси бир-бири билан жанжал қиладиган бўлса, бола буни ўзига олади. Бола "Мен ёмонман, шунинг учун урушишяпти" деб ўйлайди.

Болани жазолаш
Жисмоний жазо-уриш, калтаклаш, қамаб қўйиш, боладан эмоционал воз кечиш, яъни унга беэътибор бўлиш.

Боғчада ва мактабда ноқулай вазият.

Болани ҳиссиётларини юзага чиқишига йўл қўймаслик

Боланинг йиғлашига, хафа бўлишига рухсат бермаслик.
"Йиғлама, овозинг чиқмасин", айниқса ўғил болаларга йиғлашни таъқиқлаш. Натижада бола ҳиссиётларини ичига ютади ва агрессив бўлиб қолади.

Болада хавотирнинг кучлилиги
Онанинг ҳаддан ортиқ хавотири натижасида бола доимий стрессда бўлади. Дунё унга хавфли бўлиб кўринади.

Агрессия қандай намоён бўлади?

*Бола уришади
*Тишлайди
*Ота-онасини уради
*Хафа қилувчи, қўпол сўзлар ишлатади
*Ўзига оғриқ етказади, бошини полга, деворга уради, ўзини тишлайди, тирнайди
*Болалар билан ўйнаганда келиша олмайди, ҳеч кимга ҳеч нимада йўл бермайди
*Эртакларнинг салбий қаҳрамонларига тақлид қилади.

Бу вазиятда нима қилиш керак?
Психологлар болага агрессияни чиқариб юбориш учун турли хил ўйинларни тавсия қилишади. Кўп ҳолатда эса авваламбор ота-онанинг ўзига психолог кўмаги зарур бўлади.

Мурожаат учун:

@medpsixologGulnara

+998946876630

#Каналимизга_уланинг

https://t.me/bolalarpsixologiuz
130 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 15:11
Ашу / Түсініктеме
2021-11-22 18:11:06
104 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 15:11
Ашу / Түсініктеме
2021-11-22 14:11:38
#психотест

Чарчоқ ва тушкунлик тести.


‍ Мазкур тест Япониялик профессор Ямомота томонидан ишлаб чиқилган бўлиб инсонни қанчалик толиққанлиги ва тушкунликда эканлигини баҳолайди.


Ҳаракатланмаяпти
секин ҳаракатланяпти
тез ҳаракатланяпти

#жавоби_телеграм_каналда

https://t.me/oilaviypsixolog
220 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 11:11
Ашу / Түсініктеме
2021-11-21 17:10:28 ГЕНЕТИКА

1. Интеллект отадан ўғилга ўтмайди. Яъни, агар сиз даҳо бўлсангиз, унда сизнинг ўғлингиз 100% генларингизни мерос қилиб олмайди.

2. Идиотизм отадан ўғилга ўтмайди. Aгар сиз мутлақо қобилиятсиз бўлсангиз, унда ўғлингиз сиз билан бир хил аҳмоқ бўлмайди(бу билан сизни табриклаймиз).

3. Интеллект фақат отадан қизга ўтиши мумкин. Ва фақатгина ярим қисмигина ўтади холос (сизнинг интеллектингиз 88 бўлса шунинг 50% и ўтади).

4. Интеллектни эркак фақат ўз онасидан мерос қилиб олиши мумкин, она эса ўз навбатида отасидан мерос қилиб олган бўлади.

5. Доҳийнинг қизи отаси каби ярим-ақлли бўлади, аммо ўғли даҳо бўлади. Aгар унинг отаси ахмоқ бўлса, унда қизи отасига қараганда ярим ахмоқ бўлади.

6. Шу учун ҳам 100% аҳмоқ аёллар йўқ бўлганидек дохий аёллар ҳам деярли йўқ. Aммо эркак даҳолар ва аҳмоқ эркаклар жуда кўп. Шу ердан омадсиз-алкашлар, ёлғиз-оналар авлодлари, шунингдек, Нобел мукофоти лауреатлари (деярли барча эркаклар) етишиб чиқади.

Эркаклар учун хулосалар:

1. Ўғлингизнинг ақлий қобилиятларини тахмин қилишингиз учун, хотинингизнинг отасига қаранг (агар у академик бўлса, ўғлингиз ҳам ақлли бўлади).

2. Сизнинг қизингиз ақлингизнинг ярмини олади. Aммо сизнинг ахмоқлигингизни ҳам ярмини олади. Интеллект тарафдан у сизга яқинроқ бўлади. Унинг ўғли сизнинг барча ақлий қобилиятингизни олади. Aқлли авлод истасангиз - қиз фарзанд орзу қилинг.

3. Сизнинг ақлий қобилиятларингиз онангиздан, аниқроғи бобонгиздан ўтган.

Aёллар учун хулосалар:

1. Ўғлингиз ақл тарафдан - отангизнинг нусхасидир ва уни "сен отанг каби аҳмоқсан" деб ҳақорат қилишингиз умуман тўғри эмас.

2. Қизингизнинг тарбияси сизники каби бўлади, лекин ақли бўйича отасига тортади. Унинг ўғиллари эса сизнинг эрингизнинг ақлий нусхалари бўлади.

#Каналимизга_уланинг

https://t.me/bolalarpsixologiuz
271 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 14:10
Ашу / Түсініктеме
2021-11-20 13:07:12
Келишмовчиликлар ва аҳилликнинг йўқлиги боис бир деҳқоннинг уйида доимо жанжал ҳукмрон экан.

Бир куни у ўғилларини тўплаб, уларга бир донадан хивич бериб, синдиришни буюрибди. Ўғиллари буни қийналмай бажаришибди. Сўнгра деҳқон ўғилларидан синдирилган хивичларни олиб,бир бутун қилиб боғлабди ва уни синдиришни сўрабди. Аммо ҳеч бир ўғил буни уддалай олмабди.

–Ўғилларим, дебди деҳқон, — оила ҳам мана шу хивичларга ўхшайди. Агар сиз ҳам ахил бўлиб, жипс яшасангиз ҳеч нима сизни мағлуб қила олмайди. Акс ҳолда парокандалик сиздан устун келиб,барчангизни ҳалок қилади.”

Сиз ҳам фарзандларингизни аҳил қилиб тарбияланг.

#Каналимизга_уланинг

https://t.me/bolalarpsixologiuz
259 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 10:07
Ашу / Түсініктеме