2021-12-19 10:41:04
Беэътибор оналар.Бундай оналар фарзандига алоҳида эътибор бериш кераклиги билишмайди ёки куни бўйи чарчаганлиги учун болага эътибор беришга кучи қолмайди.
Асоратлари:Бола иккита ҳаётий сценарийдан бирини танлайди, бир умр тўймаган меҳрини бировлардан кутиб яшайди ёки бу эҳтиёждан воз кечади.
Нимжон онаУнинг нимжонлиги, кучсизлиги бу дунёда яшаш учун хизмат қилади. "Қўлимдан келмайди, билмайман, эплолмайман"- деб бошқалардан кутиб яшайди.
Асоратлари:Бундай онага бола эҳтиёжларини айта олмайди. Натижада, қадриятини йўқотади, она ҳам ўзи ҳам, ҳамда онанинг ҳолати учун айбдорлик туйғуси билан яшайди.
Эътибор ҳаддан ортиқ оналарМеҳр-эътибор, ғамхўрлик кўп , аммо вақт ўтиши билан бола онанинг меҳридан бўғилиб кетгандай ҳис қилади.
Ўсмирлик даврига келиб ўзаро конфликт келиб чиқади.
Асоратлари:Бундай оналарнинг болалари қийинчилик олдида чекинадилар, қарам муносабатларга киришувчан бўладилар.
Токсик оналарЎзининг фарзандига сўзлар билан ва ҳаракатлар билан ниҳоятда кучли салбий таъсир ўтказади. Ҳақоратлайди, "Одам эмассан, ким ҳам бўлардинг, кимгаям кераксан" - деган сўзлар билан болани камситади. Аламини боладан олади.
АсоратлариБола худди етимдек катта бўлади, ўзини айбдордек, бу дунёда ортиқчадек ҳис қилади. Унинг туйғуси хафа бўлиб яшаш. Кимдир бу ҳолатидан чиқиб кетиб бахтли яшаш учун ўзида куч топа олади, кимдир эса йўқ.
Аммо, оналарни айблаш мумкинми? Аллоҳим сизнинг бу дунёга келишингиз учун айнан шу инсонни сабабчи қилган бўлса.
Ахир оналар ҳам қачонлардир бола бўлишган, уларнинг оналари ҳам худди шундай муносабатда бўлган, уларни ўз билганларича тарбия қилишган-ку.
Биз билмаймиз, улар қандай кунларни бошларидан ўтказишган, қандай шароитларда катта бўлишган.
Ҳар ким фарзандини ўз билганича тарбиялайди ва ҳеч ким фарзандим ёмон бўлсин демайди.
Ҳар бир она болам дейди, яхши кўради, фақат ўз билганича, қўлидан келганича, албатта.
Аммо, сиз ҳозир катта инсонсиз, фикрлай оласиз, тушуна оласиз, ҳаётингизни қандай яшаш ўзингизнинг қўлингизда.
Қайси ҳаётни танлайсиз?
Бир умр хафа бўлиб, нолиб яшашними ёки ҳаётнинг зарбаларига қарши туриб бахтли ҳаёт кечиришними?
Эсингизда бўлсин, фарзандларингиз сизнинг аксингиз. Сиз бахтлисиз, улар бахтли!
Гульнара Атажанова
Мурожаат учун:
Телеграм: @medpsixologGulnara
Телефон: +998946876630
#Каналимизга_уланинг
https://t.me/bolalarpsixologiuz
310 viewsPsixolog Mediator Gulnara, edited 07:41