Get Mystery Box with random crypto!

Ўсмирлар бош мияси тўғрисида қизиқарли маълумотлар. Оилавий в | 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹

Ўсмирлар бош мияси тўғрисида қизиқарли маълумотлар.

Оилавий ва болалар психологи
Атажанова Гульнара


Бу маълумотлар сизга фарзандингизни тушунишингизга ёрдам беради.

Ўсмир ёшига келиб мия ўсишдан тўхтайди. Қиз болаларда 11 ёшда, ўғил болаларда 14 ёшда катта одамнинг мияси билан тенглашади. Бу уларни ақлли қилиб қўяди дегани эмас.

Ўсмир мияси ўсишдан тўхтайди, аммо ҳалиям ривожланишда давом этади. Пешона қисмидаги мия пўстлоғи ривожланиб шаклланишда давом этади. Бу қисм танқидий фикрлаш, ҳаракатларини назорат қилиш, режалаштириш учун жавоб беради. Бу қисм тўлиқ шаклланиб улгурмагани учун ўсмирлар хавфни ўйлашмайди.

Ўсмирнинг мияси ўқишга тайёр ва кўп ўқишни истайди.
Кераксиз ортиқча нейронлар нобуд бўлади. Шу билан бирга мия янги тажрибаларга сезгир бўлади. Бу янги соғлом кўникмаларни шакллантириш учун яхши давр ҳисобланади.

Ўсмирлик даврида психологик бузилишлар кузатилади.
Миядаги ўзгаришлар ўсмирнинг асаб системасини нозик қилиб қўяди ва унинг психик соғлиғига таъсир қилади. Бу даврда хавотир, депрессия, шизофрения, овқатланиш бузилишлари ва бошқа бузилишлар кузатилади.

Ўсмирнинг мияси стрессга жуда сезгир бўлади.
Ўсмирлар стрессга катталардан кўра кучлироқ реакция билдиради. Кучли стресс хавотирли бузилиш ва депрессия ривожланишига олиб келиши мумкин.

Ўсмирлар камида 9 - 10 соат ухлашлари , ҳатто кичикроқ ёшдаги болалардан кўпроқ ухлашлари лозим. Уйқу ўз вақтида бўлиши керак. Тунги уйқуда қонга ажралиб чиқадиган мелатонин бола соғлиғи учун катта роль ўйнайди.

Ўсмирнинг мияси организмда ва мияда ўзгаришлар туфайли юкламаси кўп бўлади.

Ота-оналарнинг уларни тушунишлари, оилада соғлом муҳит яратиб беришлари, оилада ўсмирлар ўзларини хотиржам ҳис қилишлари, уларнинг соғлом бўлиб вояга етишларига хизмат қилади.

Психолог қабулига ёзилиш:

Телеграм: @medpsixologGulnara
Телефон: +998946876630

#Каналимизга_уланинг

https://t.me/bolalarpsixologiuz