Get Mystery Box with random crypto!

🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹

Telegram арнасының логотипі bolalarpsixologiuz — 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹 Б
Telegram арнасының логотипі bolalarpsixologiuz — 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹
Арна мекенжайы: @bolalarpsixologiuz
Санаттар: Психология
Тіл: қазақ
Жазылушылар: 11.11K
Арнадан сипаттама

Катталар ва болаларга психолог консультацияси.
Оилавий психология.
Офлайн ва онлайн консультация.
Психологиядан курс ва тренинглар.
Онлайн курслар.
Мурожаат учун:✉️ @medpsixologGulnara
☎️ 998946876630

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Соңғы хабарлар

2022-08-28 10:50:07
Нима учун болалар ўқишга қизиқмай қўядилар?

Ота-оналардан келадиган саволлар ичида энг кўп учрайдигани - "Болам ўқиши яхши эди, негадир ўқиши пасайиб кетди, қизиқмай қўйди, нима қилсам бўлади?"

Бунинг сабаблари кўп, авваламбор шу сабабини аниқлашимиз керак.

1. Болага ҳаддан ортиқ юкламанинг қўйилганлиги.
Бола шунчаки бу юкламаларни кўтара олмайди, унинг бунга кучи етмайди.
2. Боланинг ўзлаштиришдан орқада қолганлиги.
3. Ўқитувчи билан мулоқотнинг йўқлиги.
4. Боланинг устидан кулиш.
5. Оилавий муҳитнинг яхши эмаслиги.

Шулар ҳақида батафсил видеонинг 1-қисмини
инстаграмда кўришингиз мумкин.
Бир мавзуни ҳар сафар кенгроқ ёритиб беришга ҳаракат қиламиз.
. .
https://www.instagram.com/invites/contact/?i=pr2i2eyfiwbp&utm_content=o9a9knu

https://t.me/bolalarpsixologiuz
255 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 07:50
Ашу / Түсініктеме
2022-08-23 19:08:50 Эндигина олти ёшга тўлган ўғлимнинг берилиб расм чизаётганини кўриб қизиққанча ёнига бордим:

- Ўғлим ниманинг расмини чизяпсан?

- Сизни, ойимни ва ўзимни, — нигоҳларини менга қадади у.

Суратга аҳамият берсам, ўзининг ва менинг кўксимга юрак чизган ва негадир уларни қора рангга бўяганди.

- Ўғлим, юрак қизил рангда бўлади. Мана бу қалам билан ранглаш керак эди.

- Буни биламан.

- Унда нега қора рангга бўядинг?

У менга айбдорона боқиб, гапиришда давом этди:

- Бувимнинг айтишича, бошқаларни йиғлатган одамларнинг юраги қора
бўларкан. Сиз кеча ойимни йиғлатдингиз-ку?

Жажжигина ўғлимнинг сўзларидан кечаги дилхиралик ёдимга тушиб кетди. Жаҳлимга эрк бериб қилган ишимдан ўз ўғлим олдида уялиб қолдим. Шундай бўлсада гапни ҳазилга бурдим:

-Унда сеники нега қора? Ёки сен ҳам бирор қўшни қизни йиғлатдингми?

-Йўқ мен ҳеч кимни йиғлатмадим. Шунчаки! Ўзингиз доим айтасизку “Сен худди мендай бўлишинг керак” деб. Шунга…

Ўзи билиб билмай дадасига сабоқ бериб қўйган фарзандимни бағримга босар эканман, этим жимирлаб кетди. Бўғзимни куйдириб, бир жумла отилиб чиқди:

- Отангга ўхшама ўғлим…

https://t.me/bolalarpsixologiuz
506 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 16:08
Ашу / Түсініктеме
2022-08-23 19:08:50
388 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 16:08
Ашу / Түсініктеме
2022-08-19 14:03:14 #ДИҚҚАТ_ЭЪЛОН!

Фарзандларингизни тарбиясида қийналяпсизми?
- Жуда қайсар, айтганимни қилмайди, уришга мажбур қилади.
- Жуда йиғлоқи, кўп хархаша қилади, чарчатиб юборди.
- Жуда одамови, одамларга қўшила олмайди
- Негадир ҳар доим менга эргашиб юради, изимдан қолмайди, кечалари безовта уйғонади.
- Жуда жаҳлдор, асабий бўлиб қолган, мени ҳам асабларимни чарчатди.
- Бола тарбиялар шунчалар қийинми?
- Фарзандларим бир -бири билан уришаверади, нима қилсам бўлади?
- Тез хафа бўлади, айтганимни қилмайди, гаплашмайди..
- Кап-катта болам негадир ўзгариб қолди, ўзидан-ўзи йиғлайди, сабабини айтмайди.
- Фарзандим ёлғон гапиряпти, ўғирлик қиляпти, қаерда хато қилган эканман.
- Болам дангаса, ўқишни истамайди.
- Менга гап қайтаради, ўзини айтганини тўғри деб тураверади.
- Мендан узоқлашиб кетди, меҳри йўқ.
- Телефон ўйинларига берилиб кетди, телефонини олиб қўйсам жаҳл қилади.
- Болани мактабга қандай тайёрлаш мумкин?
Ушбу саволларингизга жавоб олишни истасангиз, фарзанд тарбиясида муаммоларга дуч келаётган бўлсангиз, уларни бахтли, омадли, ўз ўрнини топишини истасангиз навбатдаги #оналар_учун #бола_психологияси #онлайн_маслаҳат_курсимизга ёзилинг!

Курс 10 кун давомида телеграм орқали бўлиб ўтади.
Курс нархи 300 минг сўм.

Курсга ёзилиш учун

@Psixolog_Administratori

+998909447872

Бизни бошқа интернет тармоқларида ҳам кузатиб боринг

Telegram | Instagram | Facebook
586 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 11:03
Ашу / Түсініктеме
2022-08-19 14:03:14
438 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 11:03
Ашу / Түсініктеме
2022-08-18 12:49:58 ​​Боланинг бирор нарсадан қаттиқ қўрқиши натижасида келиб чиқадиган ҳис-туйғу унинг фантазияси, ижодий тасаввури шаклланиши билан бирга ривожланиб бориши мумкин.

Масаланинг яна бир томони борки, боланинг ҳеч нарсадан қўрқмаслиги ҳам ижобий ҳолат эмас. Чунки бу бола ҳаётига ёмон таъсир этувчи хавф-хатарлар ҳам келтириб чиқариши мумкин.

Бундай болалар назоратсиз қолганда кўнгилсизликларни келтириб чиқаради. Шунинг учун ҳам қўрқув, аниқроғи, эҳтиёткорлик боланинг хавфсизлигини таъминловчи ҳимоя механизми сифатида намоён бўлади.

Боланинг кучли қўрқиши унинг руҳиятида эмоционал жароҳат қолдиради, ҳатто салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Натижада болада кўзини тез-тез пирпиратиш, дудуқланиш, бошқалар билан муносабатга киришишга қийналиши, ўзига нисбатан ишонч ҳиссининг йўқолиши, баъзан агрессия кузатилиши мумкин.
   
Кўп ҳолларда ота-оналар болага таъсир ўтказиш, айтганларини бажартириш учун оқибатини ўйламай “энг осон” йўлини танлашади, яъни қўрқитишади.

Агар бола қоронғиликдан қўрқса ва қоронғи хонага киришни рад этса, уни зўрламанг. У билан биргаликда хонага кириб, тинчлантиринг, бағрингизга босиб ҳеч нимадан қўрқмасликни тушунтиринг, ижобий эртакларни сўзлаб бериш ҳам болада қўрқув йўқолишига сабаб бўлади.

Агар бола ўзининг нимадандир қўрқаётганини айтса, демак, унга сизнинг кўмагингиз керак. Боланинг қўрқуви қанчалар беозор кўринмасин, унинг устидан кулманг.

Нималардан қўрқаётган бўлса ўша  ҳақида унга батафсил маълумот беришдан эринманг. Токи бу нарса қўрқишга арзимаслигини билсин. Ўзингиз болалигингизда нималардан қўрққанингиз ва буни қандай бартараф қилганингизни сўзлаб беринг. Барча одамлар нимадандир қўрқиши ва бу меъёрий ҳолат эканлигини тушунтиринг. 
Зарур ҳолатда мутахассисга мурожаат қилинг.

Психолог Гульнара Атажанова

Мурожаат килинг

@medpsixologGulnara

+998909447872

Якинларингизга улашинг

https://t.me/bolalarpsixologiuz
538 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 09:49
Ашу / Түсініктеме
2022-08-18 12:49:58
386 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 09:49
Ашу / Түсініктеме
2022-08-14 19:03:00 "Сингдириш" тажрибаси

Бу дахшатли тажриба 1939 йил АҚШ да психолог Уэнделл Жонсон томонидан ўтказилган.
Тажрибадан мақсад, болаларнинг онги қанчалик даражада ташқи таъсиротларга таъсирчан эканлигини аниқлаш эди.
22 та етим болаларни 2 та гуруҳга бўлишди. Биринчи гуруҳ болаларга уларнинг нутқи қанчалик яхши эканлигини айтиб , ҳар томонлама мақтаб туришди.
Иккинчи гуруҳ болаларни эса камситиб, устидан кулиб, дудуқ болалар эканлигига ишонтиришди.
Аслида, иккинчи гуруҳ болаларда кўпчилигининг нутқлари жуда яхши бўлиб уларда ҳеч қандай нуқсонлар йўқ эди. Аммо, тажриба давомида бу болалар дудуқланадиган бўлиб қолишди ва умрларининг сўнги йилларигача шундай бўлиб қолдилар.
Тажриба тугаганидан кейин психолог аспиранти уч маротаба болаларни олдинги ҳолатига қайтаришга уриниб кўрди.
2007 йил тажрибанинг 6 та иштирокчисига Айова штати томонидан 925 000 доллар миқдорида компенсация ажратилди.

P.S: фарзандларингизга омадсиз, ялқов, дангаса, лапашанг, онги паст, уқувсиз дея ёрлиқларни ёпиштирманг.
Сиз қандай деб ўйласангиз, улар шундай бўлишади.

Психолог Гульнара Атажанова

Мурожаат учун
@medpsixologGulnara

https://t.me/bolalarpsixologiuz
790 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 16:03
Ашу / Түсініктеме
2022-08-14 19:03:00
560 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 16:03
Ашу / Түсініктеме
2022-08-13 15:11:37 Ота-оналарнинг боланинг асаб тизими ривожланишига таъсири

Ота-оналар фарзандларининг нафақат хулқ-атворига, балки ўсиб-улғайиши ва уларнинг асаб тизими ривожланишига ҳам ўз таъсирини ўтказадилар.
Ота-оналар фарзандига қилган муносабатлари, тарбия усуллари боланинг ташқи оламни идрок этиши, ўрганиши, диққати ва хотирасига таъсир қилиши мумкинликларини тушунмайдилар.
Хўш, қандай омиллар болаларнинг асаб тизимига ножўя таъсир қилиши мумкин?
Булар:
- эътиборнинг йўқлиги
- болага бақиравериш
- уриб, калтаклаш
- доимий танқид
- психологик босим ўтказиш: ҳақорат, устидан кулиш, солиштириш
- болани рад этиш
- унинг илтимосларини эшитмаслик
- унинг фикрларини эшитмаслик ва қадрсизлантириш

Оқибатда болаларнинг хулқ-атвори ёмонлашишига, хаёлпараст, дангаса, эьтиборсиз бўлиб қолишига сабабчи бўлиб қоладилар.
Албатта, ота-оналар фарзандининг бекаму-кўст бўлишини, улар истагандай комил инсон бўлиб улғайишини орзу қилишади ва ўзлари билмаган ҳолда ўзларининг болаликда олган тарбиявий моделидан келиб чиқиб, ҳамда ўзларининг психик ҳолатидан келиб чиқиб ҳаракат қиладилар.
Ота-оналар токи, ўзларининг психик ҳолатини, асаб тизимларини асрамас эканлар, болаларнинг асаб тизимини асрай олмайдилар.
Шунинг учун, психолог қабулида жуда кўп ҳолатда ота-онанинг ўзлари билан ишлашга тўғри келади.

Психолог Гульнара Атажанова

Психолог қабулига ёзилиш

@Psixolog_Administratori

Психологга савол

@medpsixologGulnara

https://t.me/bolalarpsixologiuz
647 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 12:11
Ашу / Түсініктеме