Get Mystery Box with random crypto!

🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹

Telegram арнасының логотипі bolalarpsixologiuz — 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹 Б
Telegram арнасының логотипі bolalarpsixologiuz — 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹
Арна мекенжайы: @bolalarpsixologiuz
Санаттар: Психология
Тіл: қазақ
Жазылушылар: 11.11K
Арнадан сипаттама

Катталар ва болаларга психолог консультацияси.
Оилавий психология.
Офлайн ва онлайн консультация.
Психологиядан курс ва тренинглар.
Онлайн курслар.
Мурожаат учун:✉️ @medpsixologGulnara
☎️ 998946876630

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Соңғы хабарлар 27

2021-12-09 19:40:31
Қизалоқ

Оила расмида дадасини чизишни ҳоҳламади.
Чизмоқчи бўлиб ҳаракат қилди, анча ҳаракат қилди, ўчирғични олиб ўчирди, яна чизди, яна ўчирди.

- Майлими дадамни чизмасам?
- Майли. Чизолмаяпсанми?
- Ўхшамаяпти.

Бир оз суҳбатдан сўнг:
- Мен дадамни яхши кўраман, лекин бир хил пайтлари унинг ўлиб қолишини ҳоҳлайман.

- Қайси пайтлари?
- Онамни урган пайтлари.

Қизчанинг кўзлари ёшланди.
- Биздан бекитиб онамни урадилар, юзлари кўкариб қолади. Аммо мени алдашади. Уриб олдим дейдилар. Мен ҳаммасини биламан. Шу пайтда дадамни ёмон кўриб кетаман.

Анча суҳбатдан кейин:
- Мен дадамнинг ўлишини ҳоҳламайман. Мен уларни яхши кўраман.

Ота-она билан алоҳида суҳбатданг сўнг қизалоқ хурсанд эди, унинг кўзлари қувончдан порлар, умид учқунлари ишончга айланиб улгурганди.
Аммо, бу ишончни оқласалар бўлди.
Ҳар доим юзинг шундай кулиб турсин, кўзларингда қувонч нурлари порлаб турсин, жажжи қизалоқ!

#Каналимизга_уланинг

https://t.me/bolalarpsixologiuz
279 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 16:40
Ашу / Түсініктеме
2021-12-08 15:52:58 #Сўз_қудрати

Икки оғиз сўз қудрати:

СОҒ ОМОНМИСИЗ?
- эшитиб қалбингиз ҳузур топади.

НИМА ДЕЙСАН? - юрагингиз тўхтагандек хис қиласиз, гуёки дунёда ортиқчадек сезасиз ўзингизни.

СОҒЛИГИНГ ЯХШИМИ? - яна яшагингиз келади.

ҚАЧОН ҚАРАМА КАСАЛСАН-А!? - дардингиз ўн чандон кўпаяди.

ХАФА БЎЛМА - хайрият кимдир менга қайғуряпти.

ЎЗИНГ АЙБДОРСАН! - ўлганни устига чиқиб тепиш.

БАХТЛИ БЎЛАСАН! - бахт сари учишга биринчи қанот.

БУ КЕТИШДА ҲЕЧ ҚАЧОН БАХТЛИ БЎЛМАЙСАН! - орзуга ўлим.

ҚЎЛИНГДАН КЕЛМАЙДИ, ОВОРА БЎЛМА! - оёқдан чалиб йиқитиш.

АЛБАТТА ЭПЛАЙСАН САНГА ИШОНАМАН - юқорига чиқиш учун зина.

БИЛМАДИМ, БУ КЕТИШИНГДА …. - Яхши кунларга бўлган ишонч тамом.

ҲАММАСИ ЯХШИ БЎЛАДИ – Эртанги кунингга умид.

Давом этаверсам ҳеч қачон тугамайди.

Азизларим икки оғиз сўзингиз билан кимгадир қанот бағишлашингиз мумкин ёки яна икки оғиз сўзингиз билан қанотини синдиришингиз мумкин экан.

Яхши сўз ҳам, ёмон сўз ҳам бир оғиздан чиқади, якинларингиздан ширин сўзингизни аяманг.

#Каналимизга_уланинг

https://t.me/bolalarpsixologiuz
393 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 12:52
Ашу / Түсініктеме
2021-12-08 15:52:42
308 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 12:52
Ашу / Түсініктеме
2021-12-08 15:47:54
Оилада тўнғич фарзанд бу́лган инсонлар хафа бу́лишга мойил инсонлар экан.
Негаки, кейинги фарзандлар туғилгач, ту́нғич фарзанд зиммасига ота-оналар бирмунча маъсулият юклаб ку́йишади ва уларнинг болалиги қолиб , энди улар ота-она билан биргаликда анча вазифаларни зиммасига олишга мажбур бу́лишади.У́з ёшига нисбатан эртарок катта бу́лишади.Натижада болаликка ту́ймай катта бу́лишади.Бу уларнинг қалбида бир оз у́ксик ҳолат сақланиб қолишига сабаб бу́лади.
Нега бундай ҳолат ку́п учрашига сабаб ёш ота -оналар биринчи фарзандларида ҳали тажрибасизлик қилиши ва кетма-кет фарзанд ку́рганларидан кейин, ту́нғич фарзандига нисбатан катталардай муомала қила бошлаши. Уларга ҳам алоҳида меҳр бериш керак эканлигини билишмайди.
Фарзандингиз нечта бу́лиши , нечи ёш бу́лишига қарамай уларга меҳр беришни унутманг, яхши ку́ришингизни доим таъкидлаб туринг.Чунки ку́пчилик ту́нғич фарзандлар мени яхши ку́ришмайди деган фикр билан у́ксиб улғайишади, буни улар ҳеч қачон сизга айтмайдилар.

#КАНАЛГА_УЛАНИНГ

@bolalarpsixologiuz
457 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 12:47
Ашу / Түсініктеме
2021-12-07 19:04:49 1.Қизалок.
Биринчи бўлиб , қизча эътиборингизни тортган бўлса, болаликда психологик травма олгансиз. Сизни яхши кўрмай қўйишларидан ва хафа қилишларидан қўркасиз. Ўзингизни ҳиссиётларингизни очиқ баён қилишга қўрқасиз. Эмоционал ҳолатингиз қўрқишга ва хафа бўлишга мойил ёш болани эслатади. Ҳеч нарсадан ва ҳеч кимдан қўрқманг. Нимани ҳоҳлашингизни айтмасангиз, улар қаердан билишсин.

2.Қулупнай.
Ҳаммадан кўра ёлғизликдан қўрқасиз. Шунинг учун атрофдагилар меҳр- мухаббатини қозонишга уринасиз. Балки ўзингизга паст бахо бераётгандирсиз. Ўзингизни устун томонларингизни, қобилиятларингизни бир ўйлаб кўринг. Сиз ҳеч кимдан кам эмассиз.

3.Капалак.
Келажак олдидаги қўрқувларингиз. Доим мўжизани кутиб яшайсиз. Сиз келажакни бугун ўзингиз яратасиз. Бугунги орзу-мақсадларингиз, ҳар бир ҳаракатингиз сизнинг келажагингиз. Шунинг учун қўрқманг ва бугун ҳаракат килинг, ҳеч бўлмаса максад қўйинг, режа тузинг.

4.Калла суяги.
Буни ҳаммаям кўра олмайди. Бу сизнинг ўзгаришлардан қўрқишингизни билдиради, руҳий ҳолатингиз паст, яъни ҳаётдан қувонишни билмайсиз, ҳар доим кимдир сизга ёмонлик қилиб қўйишидан, хиёнат қилишидан қўрқиб яшайсиз. Вазиятга бошқа тарафдан қараб кўринг, ҳаммаси сиз ўйлагандай эмас.

5.Дарахтлар.
Улар иккита. Бир томондан сиз мақсадингиз сари интиляпсиз, ҳаракат қиляпсиз, иккинчи томондан ўзингизга ишонмаяпсиз. Бу ички конфликт сизнинг ривожланишингизга халақит беради. Режа билан иш кўринг, тўхтаманг, албатта мақсадингизга эришасиз.

#Каналимизга_уланинг

https://t.me/bolalarpsixologiuz
438 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 16:04
Ашу / Түсініктеме
2021-12-07 16:54:06 Жавоби бугун кечроқ
418 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 13:54
Ашу / Түсініктеме
2021-12-07 16:51:55
#Психотест

Биринчи бўлиб нимани кўрдингиз?
Руҳий ҳолатингиз ва қўрқувларингизни аниқлаб берувчи тест.

#жавоби_телеграм_каналда

https://t.me/bolalarpsixologiuz
471 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 13:51
Ашу / Түсініктеме
2021-12-07 14:52:14 ПСИХОСОМАТИКА.
КАСАЛЛИК ҚАЕРДАН ПАЙДО БЎЛАДИ?

Аниқланишича, ҳаёт қувончларидан бебаҳра бўлиб, доим кимлардандир норози ҳолда юрадиганлар қонида турли иллатлар юзага келади.
Одам бирон нарсани кўришни истамаса, кўз нури заифлашади. Шамоллаб қолганингизда, кимга қанақа сўзларни айтолмаган бўлсангиз, қалбингиз тўрида қандай эътироз ёки талаблар қолган бўлса, ҳаммасини тўкиб солиш учун бирор усулни ўйлаб топинг. Шунда дилингиздаги қўрқув, норозиликлар чиқиб кетади. Ўзингизга ёқмайдиган ҳолатларга узоқ вақт бардош бериш одатингизни ҳам ташланг. Ана шунда кўнглингиз таскин топади.
Аёллар жинсий аъзолари касалликлари кўпинча уларнинг руҳий сиқилишлари, ўз оталари, эрлари, умуман эркак зотидан хафаликлари, ўзларининг аёллик табиатлари, ўзига раво кўрилган қисматдан норозилиги сабаб келиб чиқади.
Зўравонлик билан мол-дунё орттиришга уринган ёки ўз-ўзини ҳимоя қилолмайдиган, фақат ўз қобиғига ўралиб қолган одамлар бахтсиз ҳодисаларга кўпроқ учраши кузатилади.
Қаҳр-ғазаб, нафрат, жаҳолат вужудни ич-ичидан емиради. У, ғазабингизни бировга сочиб, кўнглингизни бўшатиб олганингизда ҳам, ақлдан озишга, эт (пай) чўзилишига, узилишига, буйракларда тош йиғилишига, ниқрисга (подагра), жигар касалликларига мубтало қилади.
Ранж-алам (дилсиёҳлик) танани кемиради, ўзининг турмуш ўртоғидан норози бўлишга, зарарли шиш ўсишига олиб келади. Ўзини айбдор ҳис қилиш ҳар қандай оғриқларни, алкоголизмни, аллергияларни қўзғатади.
Инжиқлик, тирноқ остидан кир қидириш, заҳархандалик, киноя, ҳамма нарсага шубҳа билан қараш бод хасталикларини пайдо қилади.
Ҳаётдаги воқеа-ҳодисалар олдида қўрқувга тушиш мушаклар тиришиши билан боғлиқ оғриқлар, яралар, диққинафаслик, камқонлик, ҳафсаласизлик, шоллик, кўричак, фригидликни келтириб чиқаради.
Ҳамма муаммоларимиз боши бизнинг дунёқарашимизда, ўз-ўзимизга нисбатан нотўғри муносабатимизда. Ҳолбуки, шифобахш малҳам ўзимизда бор. Бу муаммоларни ақл-тафаккуримиз билан ҳал этиб, ҳаётга нотўғри қарашларимизни ўзгартириш орқали саломатликка эришсак бўлади.

"Бахтли ҳаёт сари" китобидан

#Каналимизга_уланинг

https://t.me/bolalarpsixologiuz
472 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 11:52
Ашу / Түсініктеме
2021-12-06 15:24:18 ХАФА БЎЛИШ БИЗГА НИМАГА КЕРАК?

Психолог қабулига келадиган инсонларнинг 80% дан кўпи хафа бўлиш, қўрқув, хавотир билан мурожаат қилишади.
Бугун гаплашадиган мавзуимиз хафа бўлиш.
Ҳаётда шундай вазиятлар бўладики, бу вазиятда ўзингизни қандай тутиш фақат сизга боғлиқ. Шу вазиятни, танқидни сиз қандай қабул қиласиз?
Бу сизнинг фикрлашингизга боғлиқ. Вазиятни қабул қиласизми ёки хафа бўлиб оласизми?
Кўпчилик хафа бўлишни танлар экан. Нима учун?
1. Хафа бўлиш орқали ўзига керак бўлган эътиборни олиш.
2.Ўзини жавобгарликдан соқит қилиш.
3. Айбдорлик ҳиссидан халос бўлиш. Масалан: аёл киши оилавий бюджетни ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юбориши.
Эркакнинг ўртоқлари билан бориб спиртли ичимлик ичиши.
4.Пассив равишда хафа қилган одамни жазолаш.

Жуда кўп ҳолатда инсонлар яқинларидан бир умр хафа бўлиб юриши мумкин. Бу эса уларнинг ўзларининг соғлиғига жиддий таъсир ўтказади.
Узоқ вақт хафа бўлиб юрган инсоннинг на шахсий турмушида, на ишларида унум бўлмайди.
Минг уринмасин бу ҳолатдан чиқиб кета олмайдилар ёки чиқишни ҳоҳламайдилар.
Албатта, бу ҳолатда психолог кўмаги зарур бўлади.

Атажанова Гульнара
Оилавий ва болалар психологи, профессионал медиатор,
МАК-терапевт

Мурожаат учун:

Телеграм: @medpsixologGulnara
Телефон: +998946876630

#Каналимизга_уланинг

https://t.me/oilaviypsixolog
206 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 12:24
Ашу / Түсініктеме
2021-12-06 15:24:18
194 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 12:24
Ашу / Түсініктеме