Get Mystery Box with random crypto!

БОЛАЛАРДА АГРЕССИЯ ҚАЕРДАН ПАЙДО БЎЛАДИ? Оилавий психолог, МА | 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹

БОЛАЛАРДА АГРЕССИЯ ҚАЕРДАН ПАЙДО БЎЛАДИ?

Оилавий психолог, МАК-терапевт Атажанова Гульнара:

Агрессия ҳар биримизнинг табиатимизга хос. Бу биронта таъсирга нисбатан ҳимоя механизм ҳисобланади. Масалан: қандайдир хавфли вазият туғилганда , кимдир боланинг ўйинчоғини тортиб олди ёки ўйинчоқ билан урди, бола ҳужумдан ҳимояланади. Аммо, кўпинча боланинг ўзи агрессив бўлиб қолади ва хулқида бу намоён бўлади, кимгадир қўл кўтариши, хафа қилувчи гапларни гапириши мумкин. Бу дегани бола ёмон болага айланди дегани эмас Бу болани агрессияга олиб келувчи биронта сабаб бор дегани.
Авваламбор, ота-оналар ўша агрессияга олиб келувчи сабабни топишлари керак:

Оиладаги вазият
Агар ота-онаси бир-бири билан жанжал қиладиган бўлса, бола буни ўзига олади. Бола "Мен ёмонман, шунинг учун урушишяпти" деб ўйлайди.

Болани жазолаш
Жисмоний жазо-уриш, калтаклаш, қамаб қўйиш, боладан эмоционал воз кечиш, яъни унга беэътибор бўлиш.

Боғчада ва мактабда ноқулай вазият.

Болани ҳиссиётларини юзага чиқишига йўл қўймаслик

Боланинг йиғлашига, хафа бўлишига рухсат бермаслик.
"Йиғлама, овозинг чиқмасин", айниқса ўғил болаларга йиғлашни таъқиқлаш. Натижада бола ҳиссиётларини ичига ютади ва агрессив бўлиб қолади.

Болада хавотирнинг кучлилиги
Онанинг ҳаддан ортиқ хавотири натижасида бола доимий стрессда бўлади. Дунё унга хавфли бўлиб кўринади.

Агрессия қандай намоён бўлади?

*Бола уришади
*Тишлайди
*Ота-онасини уради
*Хафа қилувчи, қўпол сўзлар ишлатади
*Ўзига оғриқ етказади, бошини полга, деворга уради, ўзини тишлайди, тирнайди
*Болалар билан ўйнаганда келиша олмайди, ҳеч кимга ҳеч нимада йўл бермайди
*Эртакларнинг салбий қаҳрамонларига тақлид қилади.

Бу вазиятда нима қилиш керак?
Психологлар болага агрессияни чиқариб юбориш учун турли хил ўйинларни тавсия қилишади. Кўп ҳолатда эса авваламбор ота-онанинг ўзига психолог кўмаги зарур бўлади.

Мурожаат учун:

@medpsixologGulnara

+998946876630

#Каналимизга_уланинг

https://t.me/bolalarpsixologiuz