Get Mystery Box with random crypto!

🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹

Telegram арнасының логотипі bolalarpsixologiuz — 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹 Б
Telegram арнасының логотипі bolalarpsixologiuz — 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹
Арна мекенжайы: @bolalarpsixologiuz
Санаттар: Психология
Тіл: қазақ
Жазылушылар: 11.11K
Арнадан сипаттама

Катталар ва болаларга психолог консультацияси.
Оилавий психология.
Офлайн ва онлайн консультация.
Психологиядан курс ва тренинглар.
Онлайн курслар.
Мурожаат учун:✉️ @medpsixologGulnara
☎️ 998946876630

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Соңғы хабарлар 31

2021-11-12 18:33:28 Сиз ўзимники деб ўйлаган болалар аслида сизнинг фарзандингиз эмас – улар ҳаётнинг ўғил-қизлари.

Гарчи, улар сиз орқали дунёга келган бўлишса ҳам, ўзларини умрга тегишли ҳисоблайдилар.

Улар ёнингизда улғайишса ҳам, кун келиб олисга кетиб қолишлари мумкинлиги айни ҳақиқат.

Сиз фарзандга ўз меҳр-муҳаббатингизни ҳис қилишларига ёрдам беришингиз мумкин. Аммо уларни ўз ўй-хаёлларингиз билан банд қила олмайсиз. Чунки уларнинг ўз дунёлари, хаёл ва режалари бор.

Уларнинг қад-қоматлари сизнинг уйингизда бўлса ҳам, кўнгиллари ҳали бу ерда қўним топмаган бўлади. Боиси уларнинг кўнгиллари келажакка мансуб. Сиз эса ўзингизни келажакда хаёлларингиз орқали ҳам тасаввур қила олмайсиз. Боиси сиз бугуннинг одамларисиз.

Сиз фарзандингизни тушуниш учун унга ўхшашингиз мумкин. Аммо уларни тамоман ўзингиздек бўлишга мажбурламанг. Сабаби ҳаёт олдинга юради ва кечаги қоидалар бугунга муносиб келмайди.

Сиз мисоли фарзандингизни олдинга йўналтирган камонсиз. Ўқнинг имкон қадар узоққа бориши ва мўлжалша тегиши учун камон мустаҳкам бўлиши керак.

― Жуброн Халил Жуброн

#Каналимизга_уланинг

https://t.me/bolalarpsixologiuz
845 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 15:33
Ашу / Түсініктеме
2021-11-12 18:33:14
499 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 15:33
Ашу / Түсініктеме
2021-11-12 18:28:28
Эртага фарзандларингиз ёдида бўлиш учун, бугун уларнинг ҳаётидан ва кўнглидан жой олинглар.

― Барбара Жонсон

#Каналимизга_уланинг

https://t.me/bolalarpsixologiuz
548 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 15:28
Ашу / Түсініктеме
2021-11-10 19:31:51
Ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз!!!
Кимдандир жуда хафамисиз, қўрқувларингиз борми, сизни ҳеч ким тушунмаяптими, дардингизни бўлишгингиз келади, аммо ишончли одамингиз йўқ. Сизни тушунадиган одам йўқ.
Боши берк кўчага кириб қолганмисиз ва қандай чиқишни билмаяпсиз.
Орзуингиз бор-у, қандай қилиб мақсадга айлантиришни билмайсиз. Мақсадниям қўйдингиз, энди нима қилмоқчисиз?
Яқинларингиз билан келиша олмаяпсизми, оилада тинчлик йўқми?
Фарзандларингизни тарбиясида қийналяпсизми?
У ҳолда..
Мурожаат қилинг

Оилавий ва болалар психологи, профессионал медиатор, МАК-терапевт
Атажанова Гульнара

Онлайн ва офлайн консультация учун ёзилинг

Телеграм: @medpsixologGulnara
Телефон: +998946876630

#Каналимизга_уланинг

https://t.me/bolalarpsixologiuz
570 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 16:31
Ашу / Түсініктеме
2021-11-10 15:20:18
Айтишларича, олдинги замонларда она боласини эмизмоқчи бўлса "Бисмиллоҳ"ни айтган, сўнг гўдакни улғайганда катта инсон бўлишини ният қилиб, унга кўкрак тутган. Шижоатли жангчи, ё кучли олим ва ёки маҳоратли йўлбошчи бўлишини кўнглидан ўтказган. Шу туфайли аждодларимиз буюк__ бўлишган.

Бугунда эса аёлларимиз қўлида смартфон ёки телевизорда сериал кўриб бола эмизишади.
Эмизиш жараёни бу оддий жараён эмас, бу она ва бола ўртасидаги мулоқот, ишонч, меҳр-мухаббат алмашиш жараёни ҳисобланади. Бу нафақат боланинг, балки онанинг соғлиғи учун муҳим рол ўйнайди. Бу пайтда онанинг кайфияти муҳим. Шунинг учун эмизаётганингизда бутун дунёни ташвишларини унутинг, бошқа нарсага чалғиманг. Бу ерда фақат сиз борсиз, она ва бола.
Аммо, бу пайтда бошқа фарзандларингизни ҳайдаб солманг, сизнинг меҳрингиз ҳаммасига етади.

#Каналимизга_уланинг

https://t.me/bolalarpsixologiuz
776 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 12:20
Ашу / Түсініктеме
2021-11-08 14:25:48 ДИҚҚАТ! ЭЪЛОН!

"Бола психологияси" онлайн курси #ноябрь ойи 2-гуруҳи старт олиш арафасида.

Фарзандларингиз тарбиясида муаммоларга дуч келяпсизми, уларни тушуна олмаяпсизми, келиша олмаяпсизми, уришга мажбур бўляпсизми, тез хафа бўладиган, одамови ёки аксинча жаҳлдор, инжиқ бўлиб қолганми, ёлғон гапиряптими, ўғирлик қиляптими, телефонга қарам бўлиб қолганми?

Уларнинг мустақил, етук, ўзига ишонган инсон бўлишини, жамиятда ўз ўрнини топишини истайсизми?

У ҳолда #онлайн_курсимизга ёзилинг!
Курсимиз бир ойлик, ҳафтада 2 марта, телеграм орқали аудио ва савол-жавоб тарзида бўлиб ўтади
Курс нархи 300 минг сўм.

Дўстингизни таклиф қилсангиз, ҳар бирингиз учун 15%,
3 тадан ортиқ дўстингизни таклиф қилганингиз учун 20% чегирма бўлади(хар бирингиз учун).

Курс ва консультацияга ёзилиш учун

Телеграм: @medpsixologGulnara
Телефон: +998946876630

Психологга савол гуруҳимиз


https://t.me/joinchat/1wPEDjcAQuozMGM6

Телеграм каналимиз

https://t.me/bolalarpsixologiuz
592 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 11:25
Ашу / Түсініктеме
2021-11-05 15:05:04 АЪЛОЧИ СИНДРОМИ

Бу синдром асосан аёлларда кўп учрайди. Атрофдаги инсонларнинг уни тан олишларига, мақташларига, юқори баҳо беришларига қарам бўлишади. Ҳар доим ютуққа эришишни ва мақтов олишни исташади. Ютқазиб қўйишдан, уни пастроқ баҳолашларидан, хато қилишдан қўрқишади. Уларга ҳаётда қийин кечади, турмуш ўртоқ танлашда, ўқиш, иш танлашда қийналишади.
Бу ҳаммаси болаликдан келиб чиқади. Ота-оналар томондан ғамхўрликнинг етишмаслиги, ҳаддан ортиқ талабни юқори қўйишлари, ёмон баҳо учун жазолашлари, боланинг қилаётган ҳаракатларини кўрмасликлари, хато қилса жазолашлари оқибати ҳисобланади.
Ўзингиз ҳам бир эслаб кўринг, "5" баҳо ололмаганингизда, паст баҳо олиб қўйиб йиғлаганингизда қандай сиқилгансиз, қўрққансиз?
Имтиҳондан олдинги қўрқувларингиз ҳам ана шундан.
Катта ҳаётга қадам қўйганда ҳам идеалликка интилиш, идеал турмуш ўртоқни излаш, кутиш, ўзидан ва атрофдагилардан кўп нарса талаб қилиш , ўзининг дунёсини, ҳаётини танқидлар билан барбод қилиш қанчалар азоб келтиради одамга.
Турмушга чиққан қизларимизчи?
У танлаган "идеал" инсони идеал бўлиб чиқмагани, оилада қанчалик ҳаракат қилмасин қайнонасидан барибир танбеҳ эшитавериши, қанчалар унинг дунёсини остин-устун қилиб юборади. Натижада хафа бўлиш, ўзини айблаш, бир-бирини айблаш, келишмовчилик, ажрашишлар, болаларнинг ота меҳрига зор бўлиб ўсиши, аёлнинг касал бўлавериши, ҳаёти барбод бўлиши....
Кўрдингизми, фарзандларимизни тарбиясида қилган арзимаган хатоликлар нималарга олиб келишини?

Гульнара Атажанова
Оилавий ва болалар психологи, профессионал медиатор, МАК-терапевт.
Мурожаат учун:

Телеграм: @medpsixologGulnara
Телефон: +998946876630

#Каналимизга_уланинг

https://t.me/bolalarpsixologiuz
1.3K viewsPsixolog Mediator Gulnara, 12:05
Ашу / Түсініктеме
2021-11-05 15:04:54
584 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 12:04
Ашу / Түсініктеме
2021-11-04 10:37:21 ​​ҒАМЛАР ЭЗИБ ЮБОРДИМИ?

Бир ғамгин киши, донишманднинг ҳузурига келиб:
– Айтингчи, мени қийнаётган бу ғам–ташвишлардан қутилишнинг бирор чораси борми? – дея, дардини достон қилди.
– Аввал сен менинг икки саволимга жавоб бер, – деди. Киши донишмандга қараб:
– Марҳамат сўранг! – деди.
– Сен дунёга келган вақтингда сани қийнаётган шу муаммолар бор эдими? – деб сўради.
– Йўқ,
– Дунёдан кетар вақтингда шу ғам ташвишларни ўзинг билан бирга олиб кетасанми? – деди донишманд. У яна:
– Йўқ, – деди.

– Сен билан келмаган, сен билан кетмайдиган, нарса учун нечун ғам чекасан?! Сен дунё ишларида сабрли бўл! Назарингни ерга эмас, самога қарат! Шунда муродинг ҳосил бўлади.
Табассум қил! Ризқинг ўлчаб қўйилган. Тақдиринг белгиланган. Дунё ишлари ғам чекишга арзимайди. Чунки у мудом Тирик ва абадий Зотнинг қўлидадир.
Мутафаккирлардан бири: “Мўмин, икки ишнинг орасида яшайди. Бири енгиллик, иккинчиси қийинчиликдир. Агар билса, буларнинг ҳар иккиси ҳам, “неъмат” дир. Чунки енгилликда шукр қилиш бордир.

АЛЛОҲ ШУКР ҚИЛУВЧИЛАРНИ МУКОФОТЛАР. (Оли Имрон 144)

Қийинчиликда эса сабр қилиш имкони бор.

АЛБАТТА САБР ҚИЛУВЧИЛАРГА МУКОФОТЛАРИ БЕҲИСОБ БЕРИЛУР. (Зумар 10)

Агар бахтли ҳаёт кечиришни истасанг, ҳамма нарсани тафтиш қилаверма, ҳамма нарсани аниқлаш учун текшириб кўраверма, ҳамма нарсани таҳлил қилаверма. Чунки, қимматбаҳо тошлар билан шуғулланувчилар олмосни ҳадеб таҳлил қилавергач, унинг асли кўмир эканлигини аниқладилар.

Авазхўжа Бахромов таржимаси

#Каналимизга_уланинг

https://t.me/bolalarpsixologiuz
893 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 07:37
Ашу / Түсініктеме