Get Mystery Box with random crypto!

🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹

Telegram арнасының логотипі bolalarpsixologiuz — 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹 Б
Telegram арнасының логотипі bolalarpsixologiuz — 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹
Арна мекенжайы: @bolalarpsixologiuz
Санаттар: Психология
Тіл: қазақ
Жазылушылар: 11.11K
Арнадан сипаттама

Катталар ва болаларга психолог консультацияси.
Оилавий психология.
Офлайн ва онлайн консультация.
Психологиядан курс ва тренинглар.
Онлайн курслар.
Мурожаат учун:✉️ @medpsixologGulnara
☎️ 998946876630

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Соңғы хабарлар 2

2022-08-13 15:11:37
489 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 12:11
Ашу / Түсініктеме
2022-08-12 17:04:50 НИМА УЧУН БОЛАЛАР ЁЛҒОН ГАПИРАДИЛАР?
Фарзандларимизни тарбия қилар эканмиз, истасак - истамасак, озми - кўпми болалар ёлғонига дуч келамиз.
Кўпчилик ота-оналар бу пайтда хавотирга тушишади. "Менга фарзандим ёлғон гапиряпти"- дея дарҳол фарзандини айблашади.
Тарбия ишларини бошлаб юборишади, уришиб-тергаш, бақириш, айблаш, ҳақоратлаш, ҳатто уриб тарбиялаш ёки жазолашнинг бошқа турлари.
Агар, сизнинг фарзандингизда ҳам шундай ҳолат кузатилаётган бўлса, тўхтанг!
Фарзандингизни ёлғончига чикарманг ва "тарбиялаб" қўйишга шошилманг!
Авваламбор, фарзандингиз нима учун ёлғон гапиряпти, аниқ сабабини билишингиз керак.
Ҳар қандай ёлғоннинг ортида ўзига яраша сабаб бўлади.
Фарзандингиз ёшига эътибор беринг. Кичик ёшдаги болалар ёлғонига кўпинча уларнинг тасаввури билан реалликни ажрата олмасликларида бўлади.
4, 5 ёшларидан болалар фикрлай олишади, аммо ҳалиям уларда танқид қила олиш, таҳлил қилиш хусусиятлари шаклланиб улгурмаган.
Болалар ёлғонининг асосий сабаблари:
- Сизнинг жазолашингиздан қўрқиш,
- Сизга ўзини яхши томондан кўрсатиб, меҳрингизни қозониш,
- Қандайдир ўзи ҳоҳлаётган нарсага эга бўлиш

Демак, болалар ёлғонида биз катталарнинг ҳиссамиз жуда катта. Шунинг учун, фарзандингизга бўлган ўзингизнинг муносабатингизни бир ўйлаб кўринг!
Ҳар бир ёлғон орқасидан бошқа ёлғонни етаклаб келишини унутманг!

Психолог Гульнара Атажанова

Психолог қабулига ёзилиш учун . .

@Psixolog_Administratori

Психологга савол учун
. .

@medpsixologGulnara


https://t.me/bolalarpsixologiuz
480 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 14:04
Ашу / Түсініктеме
2022-08-12 17:04:50
390 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 14:04
Ашу / Түсініктеме
2022-08-11 18:48:44 Болаларда ўғирлик

Энди кандай бу йўлдан қайтараман?
Қандай тарбиялаб оламан?
Менинг фарзандим энди ўғри бўладими?
Қандай бош кўтариб юраман?
Ўзи унга нима етишмайди?
Шунга ўхшаган саволлар сизни қийнаяптими?
Сиз уни бу йўлдан қайтариш учун нималар қиляпсиз?
Уришяпсизми, уряпсизми, ҳакоратлаяпсизми, қандайдир йўллар билан жазолаяпсизми, ўтириб соатлаб насиҳат қиляпсизми?
Хўш, фойдаси бўлдими?
Авваламбор, тинчланиб олинг!
Кўпчилик кичик ўсмир ёшидаги болаларда ўғирликка қўл уриш кузатилади.
Нима учун? Тарбияни қаерида адашдим дерсиз?
Тўғри ўйлабсиз, ўзингиз билмаган ҳолда адашган жойингиз бор.
Агар, сиз фарзандингизни калтаклаётган бўлсангиз, билингки, сиз нотўғри йўлдасиз.
Фарзандингизни яна бошқа йўллар билан жазолаётган бўлсангиз, билингки, сиз фарзандингизга қарши уруш очгансиз.Аммо, у сизга душманингиз эмас.
Шу тарзда давом этсангиз, масаланинг ечимини топа олмайсиз.
Ўзингизни ҳам, фарзандингизни ҳам айблаб ўтирманг.
Нима килиш керак дерсиз?
Психологга мурожаат қиласиз! Психолог нафақат фарзандингиз билан, айнан сизнинг ўзингиз билан ҳам ишлайди.
Чунки муаммонинг негизи сизда.


Психолог қабулига ёзилиш

@psixolog_Administratori

Психологга савол учун

@medpsixologGulnara

Яқинларингизга улашинг

t.me/bolalarpsixologiuz
459 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 15:48
Ашу / Түсініктеме
2022-08-11 18:48:44
518 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 15:48
Ашу / Түсініктеме
2022-08-10 14:14:40 МАКТАБГА ТАЙЁРГАРЛИК

Тез кунлар ичида жуда кўпчилик болажонлар 1-синфга мактабга чиқиш арафасида туришибди.
Хўш, оналар нималарга тайёргарлик кўришлари керак?
Албатта, ҳар бир она фарзандини мактабга беришдан олдин хавотирлари кучаяди.
Болам мослашиб кета олармикин, уни ҳеч ким хафа қилмасмикин, қандай ўқир экан деган хавотирлари, қўрқувлари бўлиши табиий ҳолат.

- Авваламбор, тинчланиб олинг.
Чунки, сизнинг хавотир ва қўрқувларингизни фарзандингиз кўриб турибди ва фарзандингизда ҳам қўрқув, хавотирлар пайдо бўлади.
- Фарзандингизга мактабга бориш нима учун кераклиги ҳақида тушунтиринг.
- Фақат аъло баҳога ўқиши кераклигини уқтирманг, яьни паст баҳо олиб қўйиши мумкинлиги тўғрисида қўрқув пайдо қилманг.
- Энг муҳим эҳтиёжлари пайдо бўлганида нима қилиши кераклиги, кимга қандай мурожаат қилиши мумкинлигини тушунтиринг.
- Мактаб қандай бўлади, у ерда нималар бор, қандай шароитлар борлиги тўғрисида тушунтиринг.
Мактабнинг қоидаларини тушунтиринг ва бу қоидалар нимага керак, қандай фойда томонлари борлигини тушунтиринг.
- Ўзининг тўлиқ исм-шарифи, ота-онасининг телефон рақамлари, уй манзили
- Сонлар, рақамларни, ҳафта кунларини, йил фаслларини, рангларни, шаклларни, ҳайвонларни, қушларни, мева, сабзавотларни ўргатиб туришингиз мақсадга мувофиқ.
- Ручкани тўғри ушлаш, қаламлардан, рангли бўёқлардан қандай фойдаланишни ўргатинг.
- Кўпроқ расмлар чиздиринг, расмларни бўятинг, бу уларнинг ҳуснихати чиройли бўлишига, ёзишни тезроқ ўрганиб олишига ёрдам беради.
- Ўйинлар орқали мулоқот қилиш усулларини, фикрларини билдиришни, эҳтиёжларини айта олишни, сўрай олиш, мурожаат қилиш кўникмаларини шакллантиринг.
- Фарзандингизни мактабга чиқиши билан табриклаб қўйинг.
Уни эплай олишига ишонч билдиринг ва яхши кўришингизни айтиб қўйинг!

Психолог Гульнара Атажанова

https://t.me/bolalarpsixologiuz
648 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 11:14
Ашу / Түсініктеме
2022-08-10 14:14:40
440 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 11:14
Ашу / Түсініктеме
2022-08-03 15:46:18 ЭРКАТОЙЛИК НИМА ДЕГАНИ?

Эътибор берган бўлсангиз, эркаланиш демадим. Гап, айнан болаларнинг эркатой бўлиб ўсиши тўғрисида кетаяпти.
Бу сизнинг болага берган меҳрингиз эмас, унга кўп-кўп ўйинчоклар олиб беришингиз эмас. Эркатойликнинг буларга алокаси йўк.
Эркатойлик качон келиб чикади?
Кўпчилик ота-оналар фарзандининг йиғисини кўтара олмайди. Нима қилиб бўлсаям овутишга ҳаракат қилади. Болани чалғитишга, айтганини бирпасда муҳайё қилишга, умуман унинг учун идеал ҳаёт яратиб беришга уринишади. Болам йиғласа азобланади деб ўйлашади.
Бир кун келадики, бола мактабга чиқади, жамиятга қўшилади. Спорт тўгаракларига боради.
Қарабсизки, боланинг дунёси остин-устун бўлади.
Чунки болада факат унинг айтганидай ҳаёт бўлган. Омадсизликни кўриш , истаганини ола олмаслик, ҳаётнинг бошка томонини кўра олиш тажрибаси йўқ. Бу болага психологик зарба бўлади. Бола психологик томондан жудаям нимжон, кўнгли нозик, таъсирчан бўлиб қолади. Натижада ҳаёт болани синдиниб қўяди.

Кандай килиб болани психологик чидамлилигини ошириш мумкин?

Болани йиғлашига, кайғуришига қўйиб беринг. Унинг қайғусига шерик бўлинг.
Масалан: акаси ўйинчоғини олиб қўйди, расмини йиртиб қўйди, ўйинчоғи синиб қолди, ўйинда ютқазиб қўйди, қўлидан планшетини олиб қўйдингиз, нима бўпди? Хеч нима бўлгани йўқ.
Болани уялтирманг, чалғитманг, овунтирманг, бошка зўрини олиб беришга ваъда берманг. Ёнига ўтиринг, бағрингизга босинг, йиғлашига қўйиб беринг, сиз унинг ёнида эканлигингизни , уни тушунишингизни ҳис қилсин, холос. Бола ўзига келгач кўрадики, кайғуни енгиш мумкин экан. Ҳаёт эса давом этаверади.

Катталар ва болалар психологи, оилавий психолог, медиатор
Атажанова Гульнара

Мурожаат учун

Телеграм: @medpsixologGulnara

Телефон: +998909447872

#КАНАЛГА_УЛАНИНГ

https://t.me/bolalarpsixologiuz
65 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 12:46
Ашу / Түсініктеме
2022-08-03 15:46:18
55 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 12:46
Ашу / Түсініктеме
2022-08-03 15:24:10 Подписывайтесь на мой телеграм канал на русском, где очень много ценного и полезного
61 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 12:24
Ашу / Түсініктеме