Get Mystery Box with random crypto!

🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹

Telegram арнасының логотипі bolalarpsixologiuz — 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹 Б
Telegram арнасының логотипі bolalarpsixologiuz — 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹
Арна мекенжайы: @bolalarpsixologiuz
Санаттар: Психология
Тіл: қазақ
Жазылушылар: 11.11K
Арнадан сипаттама

Катталар ва болаларга психолог консультацияси.
Оилавий психология.
Офлайн ва онлайн консультация.
Психологиядан курс ва тренинглар.
Онлайн курслар.
Мурожаат учун:✉️ @medpsixologGulnara
☎️ 998946876630

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Соңғы хабарлар 23

2021-12-23 19:32:20
ДИҚҚАТ!!!

Янги 2022 йил кириб келиши арафасида барча обуначиларимизга янги йил совғаси

Барча онлайн ва оффлайн консультацияларимга 30% чегирма, 2021 йил 30 декабргача

Январь ойида старт оладиган учта курсимизга:

1. "Бола психологияси" 1 ойлик
2. "Оналар учун" 2 ойлик
3. Психологлар учун "Бола психологияси" (сертификатли)
3 ойлик курсларимизга

2022 йил 1 январгача тўлов қилганлар учун 30% лик чегирма эълон қиламиз.

Шошилинг!
Фарзанд тарбиясидаги муаммолари бўйича
оффлайн консультацияга ташриф буюрган онажонларимиз учун яна бир совғамиз бор.

Мурожаат учун:

Телеграм: @medpsixologGulnara
Телефон: +998946876630

Манзил: Тошкент шаҳри
"Психосфера" амалий психология маркази

#Каналимизга_уланинг

https://t.me/bolalarpsixologiuz
391 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 16:32
Ашу / Түсініктеме
2021-12-23 17:18:38 Фарзандимнинг #хотираси дарсларни ўрганишда сустроқ, лекин уй ишларида яхши. Хотирасини ривожлантириш учун, табиий маҳсулотлар ёки табиий дорилардан фойдаланса бўладими?

Ҳозирги кунда нафақат катталар, балки болалар орасида ҳам учраб турувчи ҳолат ҳақида савол берибсиз. Паришонхотирлик сабаб кутилмаганда қатор муаммолар келиб чиқаверади. Aммо шуниси қувонарлики, ўз вақтида берилган эътибор туфайли эслаш қобилиятини тиклаш ва мустаҳкамлаш мумкин. Қуйида эътиборингизга ҳавола этилаётган маҳсулотлар хотирани яхшилаш учун ғоят фойдалидир.

Фойдали маҳсулотлар:
#Балиқ. Бу маҳсулотни ақлли бўлишни истаганлар истеъмол қилишлари лозим. Балиқ мия ҳужайраларининг узоқ вақт ғайрат билан ишлаши учун керак бўлган моддаларга бой. Шунингдек, таркибида кўп миқдорда фосфор, яримтўйинган омега-3 ёғ гуруҳи мавжуд бўлиб, у миядаги қон таъминотини яхшилайди.
#Карам. Мия фаолиятини меъёрлаштиради, асаб тизимидаги ёш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишга ёрдам беради.
#Помидор таркибидаги ликопен антиоксидловчиси мия катакчаларига зиён етказувчи ва ақли пастликка олиб келувчи эркин радикаллардан халос бўлишга ёрдам беради.
#Олма шарбати таркибидаги модда мия катакчаларини оксидантли стресс (хотиранинг ва ақл- идрокнинг сусайиши)лардан ҳимоялайди. Олма ва олма шарбати кексаликда ақл тиниқлигини сақлаб қолишга ёрдам беради.
#Ёнғоқ дофаминга бой бўлиб, фикрлаш қобилиятини юксалтиради. Шунингдек, унинг таркибидаги лицин мия фаолиятини яхшилайди ва хотирани кучайтиради. Беш дона ёнғоқ - бу бир суткалик меъёр. Шунингдек, ёнғоқлар мия барвақт қариб қолишидан асрайди.
#Саримсоқ таркибида мия ҳужайраларини фаоллаштирувчи моддалар мавжуд. У нафақат хотирани тиклайди, шу билан бирга миянинг ёш билан боғлиқ ўзгаришларига ҳам тўсқинлик қилади.
#Рух хотирани яхшилайди. У балиқ, қўзоқли (стручковой) маҳсулотлар ва нон таркибида кўп учрайди.
#Йод. Миянинг нормал фаолияти учун муҳим ҳисобланади. Aқлий қобилият ва кайфиятга таъсир этади.
#Балиқ, карам ва хурмо таркибида кўп миқдорда йод мавжуд.
#Бор. Aгар у етишмаса, мия фаолияти сусаяди. Шунинг учун ҳам олма, нок ва узум каби мевалардан кўп миқдорда истеъмол қилиб юринг.
#Магний. Нерв импульсларини ўтказишга жавобгар. Ёнғоқ, ловия, соя, гречка, какао ва лавлаги магнийнинг кони ҳисобланади.
#Темир. Эслаб қолиш лаёқати ва диққатнинг жамланиши учун жуда муҳим. Темир кўп миқдорда гўшт маҳсулотлари, қуруқ мевалар ва кўк сабзавотлар таркибида мавжуд.
#Витамин_С. Наъматак, қора қарағат (смородина), четан (рябина), чаканда (облепиха), цитруслар, қизил қалампир, ерқалампир, петрушка, пиёз, шивит (укроп) ва карам таркибида мавжуд.
#В_витаминлар гуруҳи. Aсаб тизимининг уйғунлик билан ишлаши учун муҳим. В1 - кепак, нўхат, ёрмалар, ёнғоқ, жигар, тухум сариғи ва сутда, В12 - гўшт, мол жигари, балиқ маҳсулотлари таркибида кўплаб учрайди. Қуйидаги маҳсулотларни мунтазам истеъмол қилиш орқали паришонхотирликдан халос бўлишингиз мумкин: #Бошпиёз- мия ҳужайраларини аъло даражада кислород билан тўйинтиради.
#Ясмиқ (чечевица) дони - ақлнинг тиниқлигини таъминлайди ва фикрлаш қобилиятини тезлаштиради.
#Лимон - интеллектуал салоҳиятнинг тикланиши ва мустаҳкамланишида ёрдам беради. Шунингдек, ялпизли чой ҳам ғоят фойдали. Чунки ялпизнинг ҳиди миянинг фаолиятини рағбатлантиради ва хотирани мустаҳкамлайди.
#Мехр энг асосийси, хар доим фарзанд сиз учун кераклигини хис килиши керак.

#КАНАЛГА_УЛАНИНГ

t.me/bolalarpsixologiuz
436 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 14:18
Ашу / Түсініктеме
2021-12-23 17:14:53
Юрак уриб кетишининг сабабларидан яна бири камқонликдир.Камқонликда лаб, милклар рангининг ўзгариши, кўзлар остида кўкимтир доғларнинг пайдо бўлиши кузатилади.Тери кўкариб кетади, тирноқлар мўртлашади.Камқонликка дучор бўлган инсонларда тез толиқиш, бош оғриғи, бош айланиши, иштаҳанинг йўклиги, ланжлик, жисмоний ҳаракатда юракнинг уриб кетиши кузатилиши мумкин.Бундан ташқари уларда стрессга чидамлик , иммунитет , хотира пасаяди .Бу ҳолатлар табиийки инсон кайфиятига хам таъсир кўрсатади.
Уй шароитида даволаш:
Сабзи, бодринг шарбатлари, лавлагидан салатлар ва шарбатлар, ўрик, майиз, ёнғоқларни бир ҳовучдан мунтазам еб туриш, наъматак дамламаси ичиб туриш фойда беради.
Камконликнинг оғир турларида врач маслаҳати билан дори препаратлари қабул килишга тўғри келади.

#Каналимизга_уланинг

https://t.me/bolalarpsixologiuz
311 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 14:14
Ашу / Түсініктеме
2021-12-23 17:14:53
#факт

Мунтазам равишда ту́йиб ухламаслик нимага олиб келади?

-Иммунитетни пасайтиради, чунки тунги уйку пайтида мелатонин гормони ишлаб чикарилади ва бу организмнинг тикланиб олишига ёрдам беради.Мунтазам уйкусизлик эса ушбу гормон етишмаслигига сабаб бу́лади.
-Терида ажинлар ку́паяди.
-Инсон асабий бу́либ колади, кайфият тушиб кетади.
-Сурункали чарчок кузатилади.
-Хотира пасаяди.
-Альцгеймер касаллиги ривожланиш эхтимоли катта, чунки мунтазам уйкусизликда мия хужайралари захарли моддалар ишлаб чикаришни бошлайди.Шу моддалар яна шу мия хужайраларининг у́зига зарар келтиради.

#КАНАЛГА_УЛАНИНГ

@oilaviypsixolog
360 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 14:14
Ашу / Түсініктеме
2021-12-23 17:14:53
#Психологик_факт

Мактабда у́рганган билимларнинг 80%и хаётда умуман керак бу́лмайди, аммо бу билимлар мияни кучайтиради.
Инсон бош мияси доимий маълумотлар олиб туриши , у́рганиши, тахлил килиши, ёд олиш, у́рганиши учун яратилган.Акс холда мия гу́ё котиб колади, хотира ,аклий фаолият, фикрлаш, нутк пасаяди.Ку́л-оёклар доимий харакатда кучли, тез, абжир , мушаклар ривожланган бу́лиши каби, миямиз хам доимий машкка мухтож.
Шунинг учун биз бутун умримиз давомида у́киб-у́рганишдан ту́хтамаслигимиз лозим.

#КАНАЛГА_УЛАНИНГ

@oilaviypsixolog
372 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 14:14
Ашу / Түсініктеме
2021-12-23 17:14:53 ХОТИРА СУСАЙИШИГА САБАБ БЎЛАДИГАН ҲОЛАТЛАР

Кўп ширинлик ейиш. Ҳозирги кунда кўплаб озиқ-овқатлар таркибида фруктоза ёки маккажўхори сиропи ишлатилади. Улар ичимлик содаси ва бошқа алкоголсиз ичимликлар, ширинликлар, нон, зираворлар ва ҳатто болалар овқатига қўшилади.

Фруктоза одатдаги шакарнинг ўрнини босувчи, хавфсиз, деб эълон қилинган бўлса-да, унинг хавфли эканлиги ҳақида далиллар мавжуд. Фруктоза миянинг биз ўрганадиган ва нимадандир хавотирланадиган нейронлар ўртасидаги алоқани сустлаштиради.

Технология асри. Кўпчилик бирон бир нарсани қилишни унутмаслик учун муҳим саналарни тақвимга қўяди ва телефонга эслатмалар ўрнатади, калкуляторга ишонишади ва GPS- навигаторларидан фойдаланишади.

Маълумотни ўзимиз эмас, балки қидирув тизимларидан қидирамиз. Натижада, гипокампус, яъни хотирани консолидация қилиш билан шуғулланадиган мия майдони жуда кўп ҳаракат қилмайди.

Кам ухлаш. Чарчаган мия кўпроқ куч сарф қилиши керак. Уйқусизлик узоқ муддатли хотирани ёмонлаштиради.

Бундан ташқари, диққат, ниманидир режалаштириш сустлашади. Бу эса янги ғояларни ўйлаб топишга эмас, шунчаки одатларимиз доирасидан чиқиб кетолмасликка олиб келади.

Ҳаракатсиз турмуш тарзи хотирага салбий таъсир қилади. Тадқиқотчилар кўп ҳаракат қилмайдиган одамларда хотирани шакллантириш ва сақлаш билан боғлиқ бўлган миянинг қисқаришини аниқладилар. Ушбу соҳадаги ўзгаришлар Альцгеймер касаллигининг дастлабки белгиларидан биридир.

Вактида дам олмаслик, толикиш.Каттик чарчашни кутмасдан , вактлирок дам олиш зарур.

Сурункали стресс хам хотирани анча пасайтириб юборади.

@ Интернет манба

Психолог медиатор - Атажанова Гулнора ва унинг жамоаси сизнинг хизматингизда!

Tel. +998-94 687 66 30

#КАНАЛГА_УЛАНИНГ

https://t.me/oilaviypsixolog
421 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 14:14
Ашу / Түсініктеме
2021-12-23 07:55:11 Ҳар бир бола эшитиши лозим бўлган иборалар!!!

Баъзида биз фарзандларимизга “баракалла” деган сўздан бошқа сўзни айтмаймиз. Фарзандларимизни қанчалик яхши кўришимизни қай тарзда ифодалашни билмаймиз. Аслида эса уларга бу ҳақда гапириш жудаям муҳим. Ота-оналарнинг сўзлари худди сеҳрли тумор каби фарзанд қалбида бир умр сақланади ва уларни бутун ҳаётлари давомида ҳимоя қилади, илҳом бағишлайди. Болалар психологларининг фикрига кўра айтиш муҳим бўлган ибораларни эътиборингизга ҳавола этади.

Сени яхши кўраман. Сен билан фахрланаман.

Сенинг борлигингдан хурсандман.

Сенинг даданг/ойинг бўлиш менга жудаям ёқади.

Сен менга жудаям кераксан. Сенга ишонаман.

Сен менинг бойлигимсан. Сен менинг бахтимсан.

Сени бахтли кўрсам, мен ҳам бахтли бўламан.

Мен ҳеч қачон сени яхши кўришдан чарчамайман.

Сени тушунаман. Сени кечираман.

Менга сенинг фикринг муҳим.

“Йўқ” дейишинг мумкин. “Ҳа” дейишинг мумкин.

Ҳамма ҳам хато қилади. Ҳа, мен ҳам.

Эшитаман, гапиравер.

Сен ўшанда мутлақо ҳақ эдинг.

Майли, сен айтганча бўлақолсин.

Сени тушундим. Фикрингга қўшиламан.

Гапларингга ишонаман.

Сен менга яхши ёрдам беряпсан.

Сен ажойиб боласан. Сен бунга лойиқсан.

Чизган суратинг / ҳикоянг/ қўшиғинг зўр чиқди.

Зўр савол бўлди!

Сен яхши боласан/қизсан. Сен чиройлисан.

#Каналимизга_уланинг

https://t.me/bolalarpsixologiuz
575 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 04:55
Ашу / Түсініктеме
2021-12-23 07:55:10
395 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 04:55
Ашу / Түсініктеме
2021-12-22 14:41:11
Биргаликда бахтсиз бўлган ота - оналар, фарзандларига оила ва уй улар учун хавфсизлик, хотиржамлик жойи эканлигини ҳис қилиш туйғусини бера олмайдилар.
Улар фарзандларига эр ва хотин ўртасидаги ўзаро муносабатлар қандай бўлиши кераклиги тўғрисида, бир - бирини яхши кўриш, ҳурмат қилиш, меҳр кўрсатиш тўғрисидаги тушунчани бера олмайдилар. Чунки улар ўзларининг муаммоси билан, хафа бўлиш, айблаш, нафратланиш, ким ҳақ, ким ноҳақ эканлигини кўрсатиш билан овора эканлар, фарзандлар шу муҳитдан андоза олиб, ўрнак олиб улғайишга мажбур бўладилар.
Гульнара Атажанова

#Каналимизга_уланинг

https://t.me/bolalarpsixologiuz
479 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 11:41
Ашу / Түсініктеме
2021-12-22 14:21:08
АМБИВЕРТ

Бир вақтнинг ўзида ҳам интроверт, ҳам экстровертнинг хусусиятларига эга бўлган шахс. У жамиятдаги ҳар қандай шароитга мослашиш қобилияти билан ажралиб туради.

Амбиверт интроверт ва экстроверт фазилатларини ўзида мужассамлаштирган, ўзларини яқин дўстлар доирасида ҳам, умуман нотаниш такилотларда ҳам жуда яхши ҳис қилади.

Амбивертлар жуда мослашувчан шахслардир ва ҳар қандай муҳитга яхши мослаша оладилар. Улар орасида интроверт ёки экстровертнинг фазилатларини намойиш этадиганлар бор, аммо атроф муҳитнинг муҳим қисмида бу фазилатлар тенг нисбатда намоён бўлади.

#Каналимизга_уланинг

https://t.me/bolalarpsixologiuz
449 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 11:21
Ашу / Түсініктеме