Get Mystery Box with random crypto!

🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹

Telegram арнасының логотипі bolalarpsixologiuz — 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹 Б
Telegram арнасының логотипі bolalarpsixologiuz — 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹
Арна мекенжайы: @bolalarpsixologiuz
Санаттар: Психология
Тіл: қазақ
Жазылушылар: 11.11K
Арнадан сипаттама

Катталар ва болаларга психолог консультацияси.
Оилавий психология.
Офлайн ва онлайн консультация.
Психологиядан курс ва тренинглар.
Онлайн курслар.
Мурожаат учун:✉️ @medpsixologGulnara
☎️ 998946876630

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Соңғы хабарлар 22

2021-12-29 16:17:12
#мотивация

Бошқалар ухлаётганда, сен ишла.
Бошқалар дангасалик қилаётганда, сен ғайратингни кўрсат.
Бошқалар таслим бўлганда, сен кураш.
Бошқалар кўнгилхушлик қилаётганда сен мақсадинг сари дадил қадам бос.

Шунда бошқалар қандай қилиб муваффақиятга эришганингни тушунмай ҳайрон бўлиб туришганида, сен кейинги режаларингни тузаётган бўласан.

#Каналимизга_уланинг

https://t.me/bolalarpsixologiuz
244 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 13:17
Ашу / Түсініктеме
2021-12-27 08:43:58Билиб олинг: Одамларнинг турлари ва тавсифлари

АГРЕССИВ ОДАМЛАР
Агрессив одам ҳамма жойда ўз ҳукмини ўтказишни истайди. Бу инсонга бўйсунмайдиганларга ўз кучи билан жазо беради. Бу жазо сизни пастга уриш, сизга тахдид қилиш, сизни ўзига бўйсундириш, сизга тазйиқ ўтказиш, сирингизни олиб, ошкор қилиш учун қўрқитиш каби кўринишлар билан намоён бўлади.

ЭМОЦИОНАЛ ОДАМЛАР
Бу инсонларнинг биринчи эҳтиёжи ҳиссиётларини билдиришдир. Бақириш, овоз чиқариб йиғлаш, эшикни юзингизга ёпиб кетиш, қошиқни таққилатиб уриб туриб кетиш, қоғозларни кўз олдингизда йиртиб ташлаш каби "хусусиятлари" бор уларнинг. Тортишувда бари-бир енгиш учун ҳиссиётларининг борини ишлатади. "Шаҳар шарманданики!" дейишадими улар ҳақида. Хуллас, эмоционал одамлар учун ҳам ҳиссиётлари керак иш ўринлари бордир, аммо, бундан қандай қийноқлар келиб чиқишини сиз яхшироқ тушунасиз.

ЛОГИК МАНТИҚЛИ ОДАМ
Вазиятни тўлиқ назорат қилишга, фақат фактларга таянишга, ҳиссиётларни инобатга олмасликга эришган одамлар. Аслида бундай одамлар ҳам табиатнинг мўжизаси гўё. Уларнинг бу хусусиятларидан жудаям яхши фойдаланувчи раҳбарлар ҳам топилар. Аммо, намунча совуқ бу одам деб, унинг совуқлигига чидашингизга тўғри келади.

МАНИПУЛЯЦИЯ ҚИЛАДИГАН ОДАМЛАР
Бундай одамлардан безор бўлиб кетасиз. Улар нафақат сизни раҳбар сифатида. ҳатто бирга ишлайдиган ҳодимларни ҳам безор қилиб юборишади. Улар доим атрофни ўзларининг нолишлари билан, ғариб нигоҳи билан манипуляция қилишади. Уларга бирор бир бир иш буюрилса, "Хўп, лекин" дан бошлайдилар. Сизни айбдор қилишга интилишади. Балким сизнинг ишлаб чиққан маҳсулотларингизни баъзан шундай сотувчилар ҳам сота олишидан унумли фойдаланарсиз, лекин, манипуляцияга учраб қолманг.

ҚЎРҚОҚ ОДАМЛАР
Доимо қўрқиб яшайдиган одамларнинг қўрқуви юқади бошқаларга ҳам. Раҳбар сифатида бундай одамни ишга олсангиз, хавфни яқинлашиб келаётганлигини кутадиган бўлиб қоласиз. Улар эса, бошқаларни қўрқитиб "лаззат" олишади. Бундай одамга ҳам яраша иш ўрни бордир, масалан, ҳайвонот боғидаги қўриқчига ҳос яхши хусусият бўлиши мумкин.

УМИДСИЗ ОДАМЛАР
Умидсиз одамнинг ҳаётда битта қиладиган иши бор: сизга умид йўқлигини исботлаш. Бундай одамлардан бошқалар чарчаб кетишади. Умид йўқлигига сизни ишонтирмаса тинчишмайди. Шунинг учун бундай одамлар ўзига ишонган одамларни "овлашади". Сиз раҳбарлик қилаётган корхонага битта шундай ишчи тушса борми: ҳаммага умидсизликни юқтиради. Сизнинг умидингизни "пучга" чиқариб кейин чуқур нафас олиб ҳаётдан "лаззатланишади". Сиз бундай одамни ўз тарбиянгизга олишга шошманг, аслида у сизни ўз тарбиясига олаётганлигини унутманг.

ЖАФО ЧЕКУВЧИ ОДАМЛАР
Доимо бир нарсадан азобланиб, юз қиёфасини хўрланиб, азобланиб кетган одамга қиёслаб юрувчиларни. Булар ўша азобидан қутилиш учун бошқаларнинг ёрдамини ҳам олишмайди-да. Бу азобли юз қиёфасини, янаям азобланувчи овози билан эшитганингизда ўзингиз ҳам қийналиб кетасиз. Асосийси сиз бу инсонни азобларидан қутқариш ўрнига ўзингизда ҳам шундай юз қиёфаси шаклланиб қолиши хавфи пайдо бўлади. Бир кўриб кечгача овози қулоғингиз остидан кетмай қолади гўё. Бу хавф!

БИЛАҒОН ОДАМЛАР
Билағон ҳаётида биринчи эшитиб турган гапга ҳам билимлари ичидан гап топиб бераверади-да. Сиз билган билимлар ичдан хато топиб, сизга ўргатиб қўйиш "иқтидорига" эга. Бундай инсонларнинг билмаганини билиш бобида иродаси шунчалик кучлики, сизни енгмай қўймайди. Балким билағон бу инсоннинг турткилари сизни янаям билишга туртки бўлиши мумкин, лекин, психологик тажрибаларда бундай ишчи-ходимлар сизни "йиқитиб" қўйиши ҳам мумкин. Руҳан чарчаш билан тугалланадиган билим синовида "билағон" нинг ўринсиз саволлари ҳам сизни қийнаб қўяди. Шунча ўқиган дипломинг битта менинг саволимга дош бера олмади-ю! - деган нигоҳ сизга истеҳзоли таъсир қилиши билан билағон ўз мақсадига етиб кулиб юборганлигини гувоҳи бўласиз.

Зебинисо Аҳмедова

#Каналимизга_уланинг

https://t.me/bolalarpsixologiuz
453 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 05:43
Ашу / Түсініктеме
2021-12-26 15:55:34 ЭНДИ ЖАВОБЛАРНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛАМИЗ

Бу саволнинг жавоби сизнинг шахсиятингиз хусусида умумий таъриф беради.
а) Агар тўқ кўк рангни танлаган бўлсангиз, демак, сиз мураккаб табиатли инсонсиз.
б) Агар ҳаворанг тўғри келса, бошқалар сизни осон тушунади.
в) Яшил рангли денгизни тасаввур қилган бўлсангиз, сиз мулоқотга киришувчан ва ҳеч нарсадан тортинмайсиз.
г) Кулранг денгизни тасаввур қилган бўлсангиз, сиз тортинчоқсиз.

Бу савол сизнинг ҳаётдаги ҳоҳиш-истакларингизни кўрсатади.

а) Агар чўққини танлаган бўлсангиз, жуда кўп нарсага эришишни даъво қиласиз.
б) Тоғ қиялиги сизнинг феълингиз мўътадил эканлигидан далолат беради.
в) Тоғ этаги эса ҳар қандай ҳаёт тарзига кўникишингизни англатади.

Танлаган шаклингиз сиздаги конформизм қай даражада эканлигини очиб беради

а) Доирани танлаган бўлсангиз, демак, ҳаммага ёқишга интиласиз.
б) Тўртбурчак шакли - сизнинг мустақил эканлигингизни билдиради.
в) Учбурчакда тўхтаган бўлсангиз - ўжар ва қайсарсиз.

Танлаган буюмингиз, аниқроғи унинг қандай ашёдан тайёрлангани сизнинг ён атрофингиздагилар билан муносабатингизни билдиради.

а) Ёғоч - сиз тинчликсевар инсонсиз. Доимо уруш-жанжаллардан қочиб юрасиз.
б) Шишани танлаган бўлсангиз, қалбингиз жуда ҳам нозик. Ҳар доим ҳам ўзингизга ишонч сезавермайсиз.
в) Агар қимматбаҳо нарсани танлаган бўлсангиз, сизни ишонтириш ва бирор нарсага мажбур қилиш жуда қийин.
г) Металлда тўхтаган бўлсангиз, сиз кучли шахссиз. Доимо атрофдагилардан устун бўлишга интиласиз.

От ранги сизнинг ҳақиқий ҳаётга бўлган муносабатингиз рамзидир.

а) Жигарранг - доим аниқ ҳисоб-китобларга амал қилиб яшайсиз. Шунинг учун ҳам сизнинг ҳаётдаги ўрнингиз мустаҳкам.
б) Қора рангда тўхтасангиз, сизни тушуниш бошқалар учун анча қийин. Қийинчиликларга ўзингизни уравериш одатингиз бор.
в) Оқ ранг - сиз димоғдор инсонсиз десак муболаға бўлмайди. Атрофдагиларда яхши таассурот қолдиришни хуш кўрасиз.

Бу саволга жавоб, ҳаётда кўпроқ кимга ишонишингизга аниқлик киритади.

а) Агар отда кетиб қолишни танласангиз, ҳаётдаги оғир вазиятларда энг аввало, дўстларингиздан ёрдам кутасиз.
б) Уйни танласангиз, демак, сиз оилани биринчи ўринда кўрасиз. Ёрдам ва ҳимояни умр йўлдошингиздан кутасиз.

#Каналимизга_уланинг

https://t.me/bolalarpsixologiuz
348 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 12:55
Ашу / Түсініктеме
2021-12-26 15:06:07
#Психологик_тест

Ҳар бир инсон ўзи ҳақида билишга қизиқади. Бу тест ўзингизни янада яхшироқ билишга ёрдам беради.

Денгизни хаёлан тасаввур қилинг. У қанақа рангда?
а) Тўқ кўк
б) Ҳаворанг
в) Яшил
г) Кулранг

Қаршингизда улкан тоғ ястаниб турибди. Сиз унинг қаерида туришни ҳоҳлардингиз?

а) Тоғ чўққисида
б) Тоғ қиялигида
в) Тоғ этагида

Қуйидаги шакллардан қайси бири сизга кўпроқ ёқади?

а) Доира
б) Тўртбурчак
в) Учбурчак

Танлаган буюмингиз нимадан ясалган бўлишини ҳоҳлардингиз?

а) Ёғочдан
б) Шишадан
в) Қимматбаҳо тошдан
г) Металлдан

Хаёлан от расмини чизинг. У қанақа рангда бўлиши мумкин?

а) Жигарранг
б) Қора
в) Оқ

Бўрон бошланяпти. Сиз бу вазиятда нима қиласиз?

а) Отга миниб узоқроққа қочиб кетасиз.
б) Уйга кириб яшириниб оласиз.

#тест_жавоби
#телеграм_каналимизда

https://t.me/bolalarpsixologiuz
360 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 12:06
Ашу / Түсініктеме
2021-12-26 15:05:35
Одамлар икки хил бўлади: бири тўфондан бутун чиқса, иккинчиси косада чўкиб кетади.

Нажиб Сурур

#Каналимизга_уланинг

https://t.me/bolalarpsixologiuz
267 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 12:05
Ашу / Түсініктеме
2021-12-25 14:26:36 Гиперактив синдром

Гиперактив синдром, айниқса, эрта мактаб ёшидаги болаларда кўп кузатилади. Ота-оналар боласининг бебош бўлиб қолганлигига, бир жойда ўтира олмаслигига, гапга қулоқ солмаслигига, қўлидаги нарсаларни ҳадеб тушириб юборишига, сергаплигига ва уни ҳеч тарбиялаб бўлмаётганлигидан шикоят қилишади. Aксарият ҳолларда бу болаларни психологга кўрсатмасдан ота-оналар қаттиқ тарбиянинг турли йўлларини ишга солишади ва болани «майиб» қилиб қўйишади. Болалар яшашни ҳаётдан ўрганадилар. Aгар бола танқид қилинаверса, у нафратланишни ўрганади, агар бола адоватда яшаса, у тажовузкорликка ўрганади, агар бола масхара қилинса, у индамас, одамови бўлиб қолади, агар бола ҳадеб танқид қилинаверса, у ўзини гуноҳкор ҳис қилиб ўсади. Aгар бола сабр-тоқат, хотиржамлик билан ўстирилса, у бошқаларни тушунишни ўрганади, агар бола қўллаб-қувватланса, у ўз кучига ишонишни ўрганади, агар мақталса, у миннатдор бўлмоқликни ўрганади. Aгар бола виждонийлик ва ҳалолликда улғайса, у адолатли бўлишни ўрганади, агар хавфсизликда яшаса, у инсонларга ишонишни ўрганади.

Хўш, гиперактив синдромнинг сабаблари нималардан иборат? Ҳомиладорлик пайтидаги турли касалликлар (анемия, авитаминоз, инфексиялар, ароқхўрлик, чекиш, неврологик касалликлар) туғиш пайтидаги асоратлар, гўдаклик давридаги касалликлар ва албатта ота-она орасидаги уруш-жанжаллар, нотўғри тарбия бу синдромнинг асосий сабабларидандир.

Гиперактив синдромнинг асосий белгилари бола иродасининг, ҳис-туйғуларининг ва хулқ-атворининг бузилишларидан иборат: 1) импулсив ҳаракатлар; 2) бир жойда тинч ўтира олмаслик; 3) бошлаган ўйинни охирига етказмаслик; 4) бировнинг (айниқса, ота-онанинг) гапига қулоқ солмаслик; 5) ўз билганидан қолмаслик, қайсарлик; 6) диққатнинг пасайиши, уқувсизлик; 7) атрофдагилар ишига ва бошқа болалар ўйинига аралашиш, уларга халақит бериш; 8) тез-тез жанжал чиқариш, укаларига азоб бериш ёки уларга бутунлай бефарқлик; 9) ўзининг нарсаларини боғчада, мактабда ёки бошқа жойда унутиб қолдириш; 10) берилган саволга шошиб жавоб бериш; 11) тез хафа бўлиш, йиғлоқилик; 12) энурез; 13) боши оғриб туриши; 14) фикрининг тез чалғиши; 15) сергаплик. Гиперактив болаларнинг аксарияти ўз тенгқурларидан илми бўйича устунлиги билан ажралиб туради. Шундай бўлса-да, улар дарсларда яхши нутққа эга бўлмасликлари, нозик ҳаракатлар талаб қилувчи ишларни бажара олмасликлари, янги машғулотларни ўзлаштира олмасликлари мумкин. Уларнинг баъзилари, умуман, расм солишга нўноқ бўлса, бошқа бирлари (айниқса, чапақайлари) жуда кучли рассом бўлишади. Юқорида санаб ўтилган симптомларнинг 70 фоизи аниқланган болаларга гиперактив синдром диагнози қўйилади. Оила аъзоларининг бундай болалар билан тўғри муносабатда бўлиши жуда катта аҳамиятга эга. Гиперактив боладаги ортиқча импулсив ҳаракатларни пасайтириш ва уларни бир маромга келтириш ота-онадан сабр-матонатни, собитқадамликни талаб қилади. Уларнинг тарбиясида бир томондан кераксиз қаттиққўлликни, иккинчи томондан эса ортиқча раҳмдилликни камайтириш керак. Чунки ўта қаттиққўллик болани баттар қайсар ва ўжар қилиб қўйса, ўта раҳмдиллик ундаги йиғлоқиликни ва эркаликни кучайтиради. Болани ҳадеб уриб-сўкавериш унда бутун умрга оғир руҳий жароҳатлар қолдиради. Болага қўйилган талаб унинг ёшига мос бўлиши керак. Ундан ўзи бажара олмайдиган ишларни талаб қилмаслик керак. Болани қандай тарбиялаш кераклиги тўғрисидаги баҳслар унинг ёнида олиб борилмаслиги керак. Tарбия фақат танбеҳдан иборат бўлмаслиги ва боладаги ҳар бир камчилик унга ётиғи билан тушунтирилиши зарур. Психолог ота-онага гиперактив болани даволаш узоқ вақт давом этишини тушунтириши ва аниқ кўрсатмалар бериши зарур. Боланинг хулқ-атворидаги ўзгаришларни фақат сўзлар билан эмас, балки унинг фикрини чалғитувчи ишлар билан даволаш ўта муҳимдир. Бунинг учун бола турли тўгаракларга ва спортнинг ўзи хоҳлаган турига (сузиш, гимнастика, теннис, футбол ва ҳ.к) қатнаши лозим.

#КАНАЛГА_УЛАНИНГ

https://t.me/bolalarpsixologiuz
332 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 11:26
Ашу / Түсініктеме
2021-12-25 14:19:21
Assalomu alaykum! HURMATLI opa-singillar.
TIKUVCHILIK sirlarini o‘rganishni xoxlaysizmi?
O‘zingiz yangicha madellar yaratishnichi?
Karantin tufayli qulay imkoniyat topildi.
1-guruh noldan.
2-guruh madellashtirish.
O‘rganmoqchi bo‘lganlar
+998999580647 nomerga telegram orqali murojaat qilishiz mumkin.
Siz uchun qulay imkoniyat Uyda turib mohir tikuvchi bo‘lishingiz mumkin! Chevarchilik sirlari puxta, qolaversa oson o‘rgatiladi. O‘zgalarga yoki o‘zingizga xoxlagan fasoningizni qiynalmagan holda g‘o‘zal qilib tikib olishingiz mumkin!

https://t.me/joinchat/OaO_fhpOfVx6EpyHJ3VHtA
177 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 11:19
Ашу / Түсініктеме
2021-12-24 11:21:51 ФАРЗАНД ТАРБИЯСИНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ

Қалбидаги ҳиссиётларини, фикр-мулоҳазаларини ифода қилиш учун фарзандингизга имкон беринг. “Менга гап қайтаряпти”, дея жаҳлингиз чиқмасин. Болани тушунишнинг энг маъқул йўли унга яхши ният билан, яъни, урушиб жеркиш билан эмас, мулойим муомала илинжида яқинлашишдир.

Битта суҳбат давомида бир неча муаммони ҳал қилишга чоғланманг! Ҳар бир масалани алоҳида-алоҳида ҳал қилинг.

Фарзандингизга тўғри билим беринг. Болага хатоларини айтиш билан кифояланиш ярамайди. “Қўлингни юв!”, “Салом қани?”, “Бор, дарсингни қил!” дейишнинг ўзи етарли эмас.

Агар фарзандга айтилганларни у билан бирга бажариб, уни олқишлаб қўйсангиз, кўзланган натижага эришишингиз мумкин.

Фарзандингизни тинглай билинг! Шу тариқа унинг муаммоларидан, ҳис-туйғуларидан хабардор бўласиз.

Уни ёмон ҳолатга туширган воқеадан сўнг хулоса чиқаришга, сабоқ олишига кўмаклашинг. Ўша дамда уни койиманг, маъруза ўқиманг. Агар лозим бўлса, орадан бир оз вақт ўтиб, ҳиссиётлар совигандан кейин тушунтиришингиз мумкин.

Болангизни душманингизга айлантиришни хоҳламасангиз, бирор муваффақиятсизликдан кейин “Ана, айтмаганмидим?!” деган гапдан сақланинг.

Унга бақирмасдан, қизишмай ҳақсизликка қарши чиқишни ўргатинг.
Фарзандингизни тинглаётиб унинг чеҳрасига боқинг, боладан гина қилманг, фақат “Буни сендан кутмагандим”, десангиз кифоя.

Фарзандингизнинг бирон хатти-ҳаракати сизга ёққанда, буни унга билдириб қўйинг.

Унутманг: фарзандингиз сизни ўзига идеал деб билса, шундагина унга ўзингиз истаган нарсани сингдира оласиз .

#Каналимизга_уланинг

https://t.me/bolalarpsixologiuz
403 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 08:21
Ашу / Түсініктеме
2021-12-24 11:21:51
299 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 08:21
Ашу / Түсініктеме
2021-12-24 11:21:11
Фарзандингиз руҳиятини барбод қиладиган сўзлар

1. Болани ҳайвонга мисол қилиб, ҳақорат қилиш!

2. Турмуш ўртоғингиз аламини фарзанддан олиб, бўлар бўлмас сўзларни айтиш!

3. Болани бошқа тенгдошлари билан таққослаш! Бу боладаги ишончни сўндиради!

4. Ҳеч нимани тушунмасликда айблаш!

5. Бола истакларига ҳамиша рад жавобини беришлик!

#Каналимизга_уланинг

https://t.me/bolalarpsixologiuz
415 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 08:21
Ашу / Түсініктеме