Get Mystery Box with random crypto!

🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹

Telegram арнасының логотипі bolalarpsixologiuz — 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹 Б
Telegram арнасының логотипі bolalarpsixologiuz — 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹
Арна мекенжайы: @bolalarpsixologiuz
Санаттар: Психология
Тіл: қазақ
Жазылушылар: 11.11K
Арнадан сипаттама

Катталар ва болаларга психолог консультацияси.
Оилавий психология.
Офлайн ва онлайн консультация.
Психологиядан курс ва тренинглар.
Онлайн курслар.
Мурожаат учун:✉️ @medpsixologGulnara
☎️ 998946876630

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Соңғы хабарлар 25

2021-12-14 15:10:05 ОНАЛАР УЧУН "ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ"БЎЙИЧА ЯНГИЧА НОАЪНАНАВИЙ ИНДИВИДУАЛ КУРС

Фарзанд тарбиясида ва оилавий ҳаётида муаммоларга учраган, бу муаммолардан чарчаган, бу вазиятдан чиқишга йўл топа олмаётган оналаримиз учун янгича талқинда онлайн курсимизни эълон қиламиз.
Ҳозирги ҳаётингиздан қониқмаётган бўлсангиз, сизни хафалик, айбдорлик, қўрқув ҳислари қийнаётган бўлса, ҳаётдан аламингизни, жаҳлингизни фарзандларингиздан олаётган бўлсангиз ва айбдорлик сизни қийнаётган бўлса , бу курс айнан сиз учун!
Курс ҳар бир она билан алоҳида индивидуал (алоҳида) олиб борилади, онанинг ўзининг психологик муаммолари билан, ҳамда фарзандининг муаммолари билан она орқали ишлаймиз.
Курс 2 ой давом этади, ҳафтада 2 марта онлайн тарзда, телефон орқали, телеграм орқали аудио ва видео тарзда бўлиб ўтади.
Аудиоматериаллар, диагностик тестлар, методикалар ва консультацияларни ўз ичига олади.

Курс нархи: бир ойга 500 минг сўм.

Мурожаат учун

@medpsixologGulnara

+998946876630

Оилавий ва болалар психологи, АРТ, МАК - терапевт
Атажанова Гульнара

Яқинларингизга_улашинг

#Каналимизга_уланинг

https://t.me/bolalarpsixologiuz
378 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 12:10
Ашу / Түсініктеме
2021-12-14 15:09:48 Биласизми,
фарзанд тарбиясида қийналаётган оналар психологга мурожаат қилар эканлар, фарзандидан шикоят қилишади. Ўта қайсар, жаҳлдор, гапимга кирмайди, менга жаҳл қилади, мен билан очилиб гаплашмайди, ёлғон гапиради, ўқишлари яхши эмас, уй ишларига қарашмайди ва ҳоказо...
Аммо, нима учун болалар ўзини бундай тутади деган савол туғилади. Болаларнинг ва ўсмирларнинг ҳар қандай сизга ёқмаган хулқининг ортида сабаб бор.
Болаларда хулқининг ўзгаришига асосий сабаб , ота-оналарнинг улар билан қандай муомала қилишни билмаганликларида, оиладаги носоғлом муҳит ва албатта, ота-онанинг ўзларида психологик муаммоларнинг мавжудлиги.
Ана шу учта сабабга ечим топмас экансиз, фарзанд тарбияси тўғрисида гап бўлиши мумкин эмас. Шунинг учун фақат болалар ва ўсмирларнинг ўзлари билан ишлашимиз, бизга кутилган натижани бермаслиги мумкин. Сабаб яна ўша юқорида айтиб ўтганларим.
Она хавотирли бўлса, хавотирга қўядиган фарзандни тарбиялайди. Она жаҳлдор бўлса, жаҳлдор ёки қўрқоқ фарзандни тарбиялайди.
Қачонки, онанинг ўзида ресурслар етарли бўлса, хотиржам ва бахтли бўлсагина, фарзандига шу хотиржамликни, бахтни бера олади.
Демак, она хотиржам - бола ҳам хотиржам , она бахтли - бола бахтли бўлади.

Шунинг учун, сиз азиз оналарга фарзанд тарбияси бўйича янги талқиндаги #онлайн_индивидуал_курсимни таклиф этаман.

Батафсил маълумот кейинги постда

#Каналимизга_уланинг

https://t.me/bolalarpsixologiuz
379 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 12:09
Ашу / Түсініктеме
2021-12-14 15:09:18
339 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 12:09
Ашу / Түсініктеме
2021-12-13 14:54:26 Биз кўпинча одамлардан, "ҳаммасидан чарчадим, ҳеч ким йўқ , тинч жойга кетгим келяпти, ҳеч ким безовта қилмаса, шовқин-сурон бўлмаса"- деган гапларни эшитиб қоламиз. Буни қарангки, бунақа жой жуда хавфли экан. Инсонга бошқа инсонларнинг тафти жудаям керак экан. Инсон тафтини ҳис қилмаслик - тактил очлик сенсор депривация деб аталади.
Тасаввур қилинг, сизга хеч қанақа ташқи таъсир ўтказилмайди, на шовкин, на ҳид, на ташқи тасвир олами, на бир тирик инсоннинг тафтини ҳис қилмайсиз.Худди мана шу ҳолат сенсор депривация деб аталади.
Олимлар ушбу феноменни ўрганишганда , шунга гувоҳ бўлишдики, қисқа муддатли сенсор депривация инсонга ижобий таъсир қилса, узок муддатлиси жудаям хавфли экан.
Баъзан хавотирни камайтириш учун, бироз дам олиш учун ҳамма телефон, ноутбукларни ўчириб, кўзларимизни юмиб дам олишимиз керак бўлади.
Аммо узок давом этадиган сенсор депривация натижасида фикрлашимиз тормозланади, диққат пасаяди, оддий вазифаларни бажариш қийинлашади.
Тактил очлик.
1945 йил психоаналитик Р.Шпиц инсонга ташқи олам таъсири қанчалик муҳимлигини ўрганиб чикди. У болалар уйидаги болаларни ўрганди ва шундай хулосага келди. Инсон тафтини ҳис қилмаган болалар психикаси бузилиб, нормал ривожланмас экан.
Катта инсонлар учун инсон тафти муҳим рол ўйнайди.
Тактил мулоқот қучоқлаш, бағрига босиш, елкасига қоқиб қўйиш, бошини силаш ва ҳоказо.
Бағрига босилмаган болалар ёпилиб қоладилар, хавотирли, тушкун бўлиб қолишади.
Маслаҳат: фарзандларингизни тез-тез бағрингизга босинг.
Агар ўзингиз жуда ёлгиз бўлсангиз, сизни бағрига босадиган инсонингиз бўлмаса, контраст душ қабул килинг, бу бироз бўлсаям тактил очлигингизни босишга ёрдам беради.

#Каналимизга_уланинг

https://t.me/bolalarpsixologiuz
197 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 11:54
Ашу / Түсініктеме
2021-12-13 14:54:26
163 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 11:54
Ашу / Түсініктеме
2021-12-13 14:40:39 Бола тарбиясида жудаям кўп мақолаларга дуч келамиз.
Психологлар маслаҳат беради:
- болаларни уриш мумкин эмас, бақириш мумкин эмас?
- Нима қилай, бақирмасам, ўзи шунга мажбур қилади, баъзан уришгаям мажбур бўламан?
Бошка қандай тарбия қилишим мумкин?
- Аслида, бақиришга, уришга сабаб нима?
- Сабаб - тўполончи, айтганимни қилмайди, укаси билан ҳадеб уришиб талашади, хонасини йиғиштирмайди, ўқиши яхши эмас, ҳар доим бирон ишкал чиқариб юради, ўқитувчисидан гап эшитиб чарчадим, тарбияси жуда оғир.

Хўш, ҳурматли ота-она сизга қандай фарзанд керак?
Бир жойда жимгина ўтирадиган, сиз овозиниям эшитмайсиз. Тўполон қилмайди, мактабда факат аълога ўқийди, уй ишларини билиб- билиб қилади, сизга гап қайтармайди, мактабдаям жуда тартибли, одобли бола керак шундайми?

Ундай бўлса, фарзандингиз сиз учун қулай бўлишини истаяпсиз?
Сиз учун қулай бўлса, албатта бошқалар учун қулай инсон бўлиб етишади!
Одатда бундай инсонлар 40 ёшидан кейин психолог қабулига келишади.
Ҳаёти яхши, нолимайди, оилали, ишли, уйли-жойли, лекин соғлигида муаммолар.
Сабаб руҳий чарчоқлик, ваҳима, невроз...
Хўш, нега?
Сабаби, биз шундай қулай болаларни тарбиялаб қўйдикки, охир - оқибат бу қулай болалар чарчайди, одамларга қулай бўлишдан чарчайди, ўзини ҳаёти, иши, соғлигини ўйламасдан, фақат бошқаларни ўйлашдан чарчайди. Психикаси бунга дош беролмагач, касаллик бўлиб намоён беради. Гўёки, бу касаллик унга сен дам олишинг керак, сен ҳам одамсан, сенгаям раҳм қилишсин деяётгандек.
Хўш, у ҳолда қандай қилиб фарзандимизни тарбиялашимиз керак, дерсиз. Бу саволингизга навбатдаги январь ойидаги #онлайн курсимизда жавоб оласиз.

"Фарзанд тарбияси" бўйича #онлайн_курс га ёзилиш учун

@medpsixologGulnara

+998946876630

#каналимизга_якинларингизни_таклиф_килинг

https://t.me/bolalarpsixologiuz
194 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 11:40
Ашу / Түсініктеме
2021-12-13 14:40:39
179 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 11:40
Ашу / Түсініктеме
2021-12-13 12:49:06
Қурбақани топиб беринглар!
Тополмасангиз фарзандларингиз топишар, балки!

#Каналимизга_уланинг

https://t.me/bolalarpsixologiuz
306 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 09:49
Ашу / Түсініктеме
2021-12-13 12:00:46
Қисқа метражли фильмлар бўйича Оскар мукофотини олган фильм.
Телефонга қарамлик ҳақида ажойиб мультфильм.

Тушунган бўлсангиз, аслида болаларга ҳақиқий ҳаёт керак, виртуал эмас. Ҳақиқий ҳаётдан топа олмаганини, виртуал ҳаётдан топишга уринишади.

#Каналимизга_уланинг

https://t.me/bolalarpsixologiuz
385 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 09:00
Ашу / Түсініктеме
2021-12-12 13:20:34 ТОКСИК ОТА-ОНАЛАРНИНГ 8 БЕЛГИЛАРИ (давоми): Токсик ота-оналар боланинг шахсий чегараларини тан олмайди. Улар болани бутунлай назорат қилади: унинг ёзишмаларини ўқийди, аккаунтларини текширади. Бу бола хавфсизлиги учун қилинадиган кузатув эмас. Ота-она кейин боланинг ёзганларини унинг юзига солиши ёки унинг номидан ўртоқларига хабар ёзиши мумкин. Бундай ота-оналар боланинг шахсий нарсаларини титкилайди, ҳар бир қадами учун ҳисобот беришини талаб қилишади. Тўғри, ҳар бир ота-она бола учун қайғуради, лекин боланинг шахсиятини ҳурмат қилган ҳолда баъзан унга назорат қилаётганингизни билдирмаслик керакки, у ўзини мустақил хис қилсин. Тотал назорат остида ўсган одам ҳеч қачон ҳаётида мустақил қарор қабул қила олмайди ва бўйнига масъулият олмайди.
Токсик ота-оналар болани руҳан эзади ва/ёки жисмонан жазолайди. Болага қилинган ҳар қандай зўравонлик унинг руҳиятида изи кетмайдиган жароҳат қолдириши ва мия ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши исботланган. Бу дарҳол сезилмаслиги ҳам мумкин. Лекин йиллар ўтиб, катталар бундай тарбиянинг «мевасини» кўришади: ишончсизлик, ҳиссиётларни бошқара олмаслик, масъулиятсизлик, қарор қабул қилишдан қўрқиш ва бошқалар.
Токсик ота-оналар боланинг фикрини инкор этади. Қарор қабул қилиш учун жуда кичиксан». «Мен айтганим бўлади». «Сен совғага ўйинчоқ сўрадинг, лекин менимча китоб яхшироқ». Бундай ота-оналар болага нима яхшилигини ўзим яхшироқ биламан, деб ҳисоблайди. Бола ўз қарорини айтишга ҳақли эканлигини инкор этиш учун ўз ёшлари ёки тажрибаларини пеш қилишади. Бундай ота-оналарнинг болалари ўзига ишонмайдиган, ўз истаклари ва амбицияларини инкор этиб улғаяди. Ҳатто ёшлари катта бўлганда ҳам.
Токсик ота-оналар боланинг ҳиссиётларини ҳисобга олмайди. Бундай ота-оналар талаб қилганда бола овозини ўчириши ёки тиржайиши керак, деб ҳисоблайди. Унинг ҳиссиётлари билан ишлари йўқ. Улар газлайтинг билан шуғулланади, яъни боланинг муаммолари ва ҳис-туйғуларини рад этади. «Оғрияпти, дейишинг нимаси?! Уялишинг керак!». Ёки: «Сен Аброрни ёқтирмайсанми? Мени бу қизиқтирмайди. Ўзингни яхши тут ва у билан гаплаш». Бундай рад этилган ҳис-туйғулар катта ёшда турли муаммо ва касалликларга олиб келиши мумкин.
Агар сизнинг ота-онангиз бундай усулларни қўллаган ёки айни пайтда қўллаётган бўлса, ҳеч биримизга ота-она бўлишга ўргатишмаганини эътиборга олинг. Кўпинча болаларни тарбиялаш модели уларнинг токсик бўлган ота-оналаридан қабул қилинади. Ва бу, вирус каби, авлоддан авлодга ўтади.

Мурожаат қилинг

@medpsixologGulnara

+998946876630

#Каналимизга_уланинг

https://t.me/bolalarpsixologiuz
430 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 10:20
Ашу / Түсініктеме