Get Mystery Box with random crypto!

🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹

Telegram арнасының логотипі bolalarpsixologiuz — 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹 Б
Telegram арнасының логотипі bolalarpsixologiuz — 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹
Арна мекенжайы: @bolalarpsixologiuz
Санаттар: Психология
Тіл: қазақ
Жазылушылар: 11.11K
Арнадан сипаттама

Катталар ва болаларга психолог консультацияси.
Оилавий психология.
Офлайн ва онлайн консультация.
Психологиядан курс ва тренинглар.
Онлайн курслар.
Мурожаат учун:✉️ @medpsixologGulnara
☎️ 998946876630

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Соңғы хабарлар 26

2021-12-12 13:11:01 Токсик ота-оналарнинг 8 белгилари:

Токсик ота-оналар фарзандларининг муваффақиятларига қувонмайди ёки улар камситади. Масалан, бола олимпиада ғолиби бўлди. Токсик ота-она “Олимпиада унчалик қийин бўлмаган” дейди. Улардан мақтов эшитиш деярли имконсиз.
Токсик ота-оналар бутун эътиборини муваффақиятсизлик ва омадсизлигингизга қаратади. Бола мусобақада ютқазса, синфда энг ёмон натижа кўрсатса – бу муваффақиятсизликлар ҳақида эшитмаган қариндош қолмайди. Ота-она боласини шарманда қилиб, нобоп бола ўсаётгани ҳақида жар солишади. Вояга етганида, бундай ота-оналарнинг фарзандлари ҳар қандай хатони ва уларга айтилган арзимас камчиликни мағлубият деб қабул билишади. Ўз ютуқларини камситиб, ҳатто сезмайдилар ҳам.
Токсик ота-оналар ўз фарзандларини доим бошқа болалар билан таққослайди. “Муҳаббатнинг қандай озодалигини қара. Сен битта нонни ҳам эплаб еёлмайсан, ҳамма жойинг ушоқ бўлиб кетади”. “Дугонамнинг ўғли инглиз тилида бемалол китоб ўқийди, сен эса ҳали ҳарфларини тўлиқ билмайсан”. “Чиқишингни кўрдим. Қўшнимизга қараганда жуда суст чиқдинг”. Бундай ота-оналарнинг фарзандлари умрлари давомида минг азобда ота-онасига нимадир исботламоқчи бўлади. Улар яхши натижага эришиш учун ҳар қандай усулдан фойдаланишга тайёр, гарчи у ҳалол бўлмаса ҳам. Улар яхши натижага эришиш ўрнига ота-она ёки бошқа одамларнинг мақтовига ва розилигига эришиш учун бутун кучини сарфлайди.
Токсик ота-оналар болаларни ўз муаммоларига аралаштиради. Масалан, ота билан мунтазам урушадиган она низони хал қилиш учун болаларни аралаштиради. Ёки ишдан чарчаб келган ота болада аламини олади. Ёки болалар учун қилинган нарсаларни ота-оналар бир-бирига миннат қилади. Оқибатда бундай оиладаги болалар ўзлари англамаган ҳолда ота-оналарнинг жанжаллари ёки ёмон кайфияти учун ўзларини айбдор ҳис қилади. Давоми бор...

#Каналимизга_уланинг

https://t.me/bolalarpsixologiuz
400 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 10:11
Ашу / Түсініктеме
2021-12-12 08:09:00 ​​ #тестнинг_жавоби


Натижа:

- Ҳеч нарса топа олмаган бўлсангиз, миянгизда қариш бошланган кўринади.
Миянгизнинг фикрлашини қўзғатиш учун ҳеч бўлмаса янги тил ўрганинг. ЯНГИ китоб ўқинг.
Балки невропатологга кўринарсиз.
Психолог билан депрессив ҳолатдан чиқиш бўйича суҳбат қилсангиз ҳам бўлади.

- Фақат шарчани кўра олган бўлсангиз демак, энди қариш бошланай деб турипти.
Фикрламай қўйгансиз.
Балки кўп телевизор кўраётгандирсиз,... айниқса сериаллар, янгиликлар, рекламалар...

- Шардан ташқари капалак ёки сабзини топгандирсиз.
Жудаям яхши натижа.
Сизнинг миянгиз яхши ишлаяпти. Ёшингиз улғайгани сари фикрлаш ҳам сусаяди нимаям қила олардик. Қўлингизни қовуштириб “НИМАЯМ ҚИЛА ОЛАРДИМ” деманг.
Сиз олдингизга мақсад қўйинг.
Кўп ва эплай оладиган мақсад бўлсин.

- Диққат билан қидириб ўрдакчаниям топган бўлсангиз, миянгиз жудаям зўр ишлаяпти.

- Агар юқоридаги санаб ўтилганларнинг барчасини топган бўлсангиз, демак, миянгиз жудаям шиддатли даражада тез ишлаяпти. Офарин ва тасанно!


#Каналимизга_уланинг

https://t.me/bolalarpsixologiuz
543 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 05:09
Ашу / Түсініктеме
2021-12-12 07:28:36
#психологик_тест

“ҚАРИБ ҚОЛМАДИНГИЗМИ”

Қарилик, бу - миянгизнинг фикрлаш қобилиятининг сустлашишидир. Бунда диққат, хотира камая бошлайди.

Ушбу расмга разм солинг, диққатингизни жамлаб 5 дақиқа давомида расмда яширинган бешта шаклни топинг.

1. Капалак.
2. Ўрдакча.
3. Кўршапалак.
4. Шиширилган шар.
5. Сабзи.

Ушбу тест япония олимлари томонидан ўйлаб топилган. Миянинг деменция, фикрлай олиш қобилиятининг пасайиши (қариши)ни аниқлаб беради.

#Жавоби_ушбу_каналда

https://t.me/bolalarpsixologiuz
808 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 04:28
Ашу / Түсініктеме
2021-12-11 19:53:30 #бола_тарбияси

Розентал эффекти: болангизнинг руҳиятини синдирманг!

Наполеонни болалигида:

— Жаноб, туринг, сизни буюк ишлар кутяпти! — деб уйғотишар экан. Қаранг, болага “жаноб” деб мурожаат қилишяпти. Кичкиналигидан “мени буюк ишлар кутяпти экан” деб, ўзини шунга тайёрлаб борган экан.

Бонапарт тарихда қандай жангчи бўлган, билмадим-у, лекин бундан 1000 йилдан кейин ҳам Наполеон деса ҳамма билади.

Бизда-чи?

— Тур, падарингга лаънат. Соат ўн бўлди! Моллар оч ётибди. Энаси, бунга тур десанг бўлмайдими? Ётишингни қара чўчқага ўхшаб. Сен одам бўлмайсан. Сен молсан.

Ётиши чўчқага ўхшаса, юриши молга ўхшаса.
“Мендан ҳеч ким чиқмас экан”, деб чой ҳам ичмайди, кайфияти ҳам йўқ ҳолда далага чиқиб кетади.
Охирида ўша боладан ростдан ҳам ҳеч ким чиқмайди.
Орамизда кўпчилик шунақа сўкиш эшитган.

(Марҳум Ҳожибой Тожибоев ҳангомаларидан)

Биз катталарнинг айби болаларимиз ҳақида олдиндан умумий ҳукм чиқариб қўйишимиздир.

Афсуски, бу хулосаларимиз кўп ҳолатларда уларнинг камчиликлари ва салбий жиҳатлари ҳақида бўлади.

Ёшлигида хато қилиб кимнингдир нарсасини сўроқсиз олиб қўйган болага “ўғри” деган тамға босилади, уйидаги психологик муаммолари туфайли дарс қилолмаган ёки дарсларни ўзлаштиролмаган болалар “иккичи” деб тан олинади.

Натижада бу болалар бошқалар кутган натижага ўзлари билмаган ҳолда эришади. Яъни, шу “ўғри” деб тан олинган бола ўғрилигини тан олиб, таслим бўлади.

1960 йилларда Сан-Францискода истиқомат қилувчи психологлар Розентал ва Якобсон бир тажриба ўтказиб кўришади.

Улар бошланғич мактаб ўқувчиларининг IQ даражасини текширишади.

Кейин эса, натижаларга қараб ўтирмасдан баъзи болаларни тасодифий тартибда танлаб олишади ва ҳаммага ана шу болаларнинг ақли йил охиригача кескин ўсишини айтишади.

Натижа эса ҳаммани ҳайратга солган, танланган болаларнинг ақли ҳақиқатдан ҳам ўсган, уларнинг IQ натижалари ҳам юқори бўлган.

Аслида болалар характери ёки ақлий салоҳияти ҳақида хулоса чиқариш умуман нотўғри, чунки болалар ривожланишда бир-биридан фарқ қилади.

Биринчи синфда ўқишга қийналган боланинг ўқиш борасидаги қобилиятлари, кейинчалик ривожланиши мумкин.

Биз катталар эса уларга “билмасвой” тамғасини босиб, доимий ёмон ўқишини таъминлаб қўямиз.

Масалан, баъзи болалар 1 ёшга тўлмасидан юришни бошлайди, лекин, улғайгач уларнинг юриш ёки югуриш қобилияти 1 ярим ёшда юрганларникидан ҳеч қандай фарқ қилмайди.

Бу ҳолатдан тарбиячи, ота-она сифатида нима хулоса чиқаришимиз мумкин?!

Бола характери қобилиятлари ҳақида иложи борича позитив хулоса чиқаришимиз, салбий фикрларимизни эса болалар олдида умуман тилга олмаслигимиз керак.

Боланинг бизга кўринган камчилиги шунчаки вақтинчалик бўлиши мумкинлиги масаланинг биринчи тарафи бўлса, иккинчи тарафдан биз улар ҳақидаги яхши ёки ёмон фикримиз сабабли уларни яхши ёки ёмон эканлигига ишонтира олар эканмиз.

Демак, энди болаларимизни камчиликларини эмас, ютуқларини кўпроқ таъкидлайлик!


#КАНАЛГА_УЛАНИНГ

https://t.me/bolalarpsixologiuz
38 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 16:53
Ашу / Түсініктеме
2021-12-11 19:53:30
37 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 16:53
Ашу / Түсініктеме
2021-12-10 12:34:10 БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ БЎЙИЧА ЯНГИ АМАЛИЙ КУРС!

“БОЛАЛАР БИЛАН ИШЛАШНИНГ ПСИХОЛОГИК МЕТОДИКАЛАРИ”

КИМЛАР УЧУН:
консультатив тажрибасини оширмоқчи бўлган психологлар;
болалар ва ўсмирлар гуруҳлари билан ишловчи мутахассислар (педагог, тарбиячи, шифокор, ижтимоий ходим ва б.);
психология ва педагогика йўналишида таълим олувчи талаба ва магистрантлар;
психологик саводхонлигини оширмоқчи бўлган оналар учун

Курс муддати ва ўтиш услуби:

Онлайн 2 ой:
Курс муаллифи:
Атажанова Гульнара
Оилавий в болалар психологи
АРТ, МАК-терапевт

Жонли тарзда 3 ой:

1-ой: Назария, болалардаги психологик муаммолар диагностикаси
2-ой: Амалий ва психологик методикалар, консультатив суҳбат ўтказиш усуллари.
Муаллиф: Атажанова Гульнара
Оилавий ва болалар психологи
АРТ, МАК-терапевт

3-ой: болалар билан умумий нейропсихологик диагностик ва коррекцион ишларни ташкил этиш, амалиёт.
Муаллиф:
Санжар Юлдашев, психология фанлари бўйича фалсафа доктори, амалиётчи психолог, болалар ва ўсмирларнинг ёпиқ психокоррекцион гуруҳлари етакчи тренери, “Психосфера” маркази директори, Россия Федерацияси КППТ Ассоциацияси аъзоси, халқаро ташкилотлар миллий консультанти.

КУРС НАРХИ ВА ЧЕГИРМАЛАРИ:
бир ойлик тўлов – 1 100 000 сўм
Бутун курс учун олдиндан тўлов қилганлар учун 20% чегирма
Бошқа тингловчи таклиф қилганлар учун: 20% чегирма

КУРС ЯКУНИДА:
болалар билан ишлаш учун кўплаб интерфаол ва замонавий психологик методикаларга эга бўласиз;
100 ўқув соатига йўналтирилган сертификат оласиз;
сертификатга илова сифатида ўзлаширилган ўқув юкламаси тўғрисида маълумотнома ва иш берувчи учун тавсия оласиз.

Курсга ёзилиш ва қўшимча маълумотлар учун:
Қўнғироқ қилинг ёки телеграмдан ёзинг:
@medpsixologGulnara
+998946876630

Бизнинг манзил: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Нукус кўчаси, 2А-уй (16 қаватли бино, 1-қават), кв. 6. Мўлжал: “Меркурий”бизнес марказининг орқасида. “Психосфера” амалий психология маркази.
263 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 09:34
Ашу / Түсініктеме
2021-12-10 12:34:10
242 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 09:34
Ашу / Түсініктеме
2021-12-09 19:55:42 Фарзандингизнинг туғилишини қандай интиқлик билан кутганингизни бир эсланг.
Қандай ота-она бўлганингизни тасаввур қилиб, унга исм танлагансиз. Туғилмасидан ўйинчоқлар сотиб олгансиз. Ва ҳар доим қандай бахтли оила бўлганингизни, фарзандингиз учун нималар қилиб беришингизни хаёл қилгансиз.
Аммо сизнинг тасаввурларингизда болани тушунмаслик, жаҳл, чарчоқ, айбдорлик бўлмаган.
Аммо, кўриб турганингиздек болалар фақат ўзларигина келмайдилар.
Уларга меҳр, мухаббат, ҳимоя беришдан ташқари асабийлик, жаҳлдорлик, айбдорлик туйғуларини бошингиздан кечирасиз.
Энг муҳими фарзандингиз олдидаги айбдорлик ҳисси.
Улар учун нимадир қилиб беролмадим, вақт ажрата олмадим, меҳр-эътибор бера олмадим, бақириб қўйдим, уриб қўйдим деган айбдорлик туйғуси эса сиздан фарзандингизга "мерос" бўлиб ўтади.
Бу айбдорлик туйғуси сизда фарзандларингиз туғилиши билан пайдо бўлгани йўқ. Аслида, бу сизда болаликдан сингдирилган, қачонки жаҳлни, ғазабни босишга мажбур бўлганингизда.
Ота-оналаримизга эса бу механизм уларнинг ота-оналаридан, бува-бувиларидан сингдирилган.
У пайтда биз бола бўлганмиз, ота-онамиз айтганларини тўғри деб қабул қилганмиз.
Ҳозир катта инсонлармиз. Фикрлай оламиз, ўзгартира оламиз. Бизнинг вазифамиз фарзандимизга шундай бир мустаҳкам таянч бўла олишимиз керакки, келажакда айбдорлик туйғусини енга олишсин.
Сиз болаликдан сингдирилган айбдорлик туйғуси, нотўғри тарбия дастурларидан халос бўлиб, соғлом қадриятларни шакллантира оласиз.
Сиз ўзингизнинг жаҳлингиз билан келишишни ўрганасиз, уни қаерга йўналтиришни тушуниб оласиз.
Фарзанд тарбиясида кучни қаердан олишни ўргана оласиз.
Айбдорликдан, қўрқувлардан, ортиқча хавотирлардан халос бўлган тарбия услубини фарзандингизга сингдира оласиз.

#Каналимизга_уланинг

https://t.me/bolalarpsixologiuz
283 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 16:55
Ашу / Түсініктеме
2021-12-09 19:55:42
239 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 16:55
Ашу / Түсініктеме
2021-12-09 19:46:29
239 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 16:46
Ашу / Түсініктеме