Get Mystery Box with random crypto!

Токсик ота-оналарнинг 8 белгилари: Токсик ота-оналар фарзан | 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹

Токсик ота-оналарнинг 8 белгилари:

Токсик ота-оналар фарзандларининг муваффақиятларига қувонмайди ёки улар камситади. Масалан, бола олимпиада ғолиби бўлди. Токсик ота-она “Олимпиада унчалик қийин бўлмаган” дейди. Улардан мақтов эшитиш деярли имконсиз.
Токсик ота-оналар бутун эътиборини муваффақиятсизлик ва омадсизлигингизга қаратади. Бола мусобақада ютқазса, синфда энг ёмон натижа кўрсатса – бу муваффақиятсизликлар ҳақида эшитмаган қариндош қолмайди. Ота-она боласини шарманда қилиб, нобоп бола ўсаётгани ҳақида жар солишади. Вояга етганида, бундай ота-оналарнинг фарзандлари ҳар қандай хатони ва уларга айтилган арзимас камчиликни мағлубият деб қабул билишади. Ўз ютуқларини камситиб, ҳатто сезмайдилар ҳам.
Токсик ота-оналар ўз фарзандларини доим бошқа болалар билан таққослайди. “Муҳаббатнинг қандай озодалигини қара. Сен битта нонни ҳам эплаб еёлмайсан, ҳамма жойинг ушоқ бўлиб кетади”. “Дугонамнинг ўғли инглиз тилида бемалол китоб ўқийди, сен эса ҳали ҳарфларини тўлиқ билмайсан”. “Чиқишингни кўрдим. Қўшнимизга қараганда жуда суст чиқдинг”. Бундай ота-оналарнинг фарзандлари умрлари давомида минг азобда ота-онасига нимадир исботламоқчи бўлади. Улар яхши натижага эришиш учун ҳар қандай усулдан фойдаланишга тайёр, гарчи у ҳалол бўлмаса ҳам. Улар яхши натижага эришиш ўрнига ота-она ёки бошқа одамларнинг мақтовига ва розилигига эришиш учун бутун кучини сарфлайди.
Токсик ота-оналар болаларни ўз муаммоларига аралаштиради. Масалан, ота билан мунтазам урушадиган она низони хал қилиш учун болаларни аралаштиради. Ёки ишдан чарчаб келган ота болада аламини олади. Ёки болалар учун қилинган нарсаларни ота-оналар бир-бирига миннат қилади. Оқибатда бундай оиладаги болалар ўзлари англамаган ҳолда ота-оналарнинг жанжаллари ёки ёмон кайфияти учун ўзларини айбдор ҳис қилади. Давоми бор...

#Каналимизга_уланинг

https://t.me/bolalarpsixologiuz