Get Mystery Box with random crypto!

ХОТИРА СУСАЙИШИГА САБАБ БЎЛАДИГАН ҲОЛАТЛАР Кўп ширинлик ейи | 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹

ХОТИРА СУСАЙИШИГА САБАБ БЎЛАДИГАН ҲОЛАТЛАР

Кўп ширинлик ейиш. Ҳозирги кунда кўплаб озиқ-овқатлар таркибида фруктоза ёки маккажўхори сиропи ишлатилади. Улар ичимлик содаси ва бошқа алкоголсиз ичимликлар, ширинликлар, нон, зираворлар ва ҳатто болалар овқатига қўшилади.

Фруктоза одатдаги шакарнинг ўрнини босувчи, хавфсиз, деб эълон қилинган бўлса-да, унинг хавфли эканлиги ҳақида далиллар мавжуд. Фруктоза миянинг биз ўрганадиган ва нимадандир хавотирланадиган нейронлар ўртасидаги алоқани сустлаштиради.

Технология асри. Кўпчилик бирон бир нарсани қилишни унутмаслик учун муҳим саналарни тақвимга қўяди ва телефонга эслатмалар ўрнатади, калкуляторга ишонишади ва GPS- навигаторларидан фойдаланишади.

Маълумотни ўзимиз эмас, балки қидирув тизимларидан қидирамиз. Натижада, гипокампус, яъни хотирани консолидация қилиш билан шуғулланадиган мия майдони жуда кўп ҳаракат қилмайди.

Кам ухлаш. Чарчаган мия кўпроқ куч сарф қилиши керак. Уйқусизлик узоқ муддатли хотирани ёмонлаштиради.

Бундан ташқари, диққат, ниманидир режалаштириш сустлашади. Бу эса янги ғояларни ўйлаб топишга эмас, шунчаки одатларимиз доирасидан чиқиб кетолмасликка олиб келади.

Ҳаракатсиз турмуш тарзи хотирага салбий таъсир қилади. Тадқиқотчилар кўп ҳаракат қилмайдиган одамларда хотирани шакллантириш ва сақлаш билан боғлиқ бўлган миянинг қисқаришини аниқладилар. Ушбу соҳадаги ўзгаришлар Альцгеймер касаллигининг дастлабки белгиларидан биридир.

Вактида дам олмаслик, толикиш.Каттик чарчашни кутмасдан , вактлирок дам олиш зарур.

Сурункали стресс хам хотирани анча пасайтириб юборади.

@ Интернет манба

Психолог медиатор - Атажанова Гулнора ва унинг жамоаси сизнинг хизматингизда!

Tel. +998-94 687 66 30

#КАНАЛГА_УЛАНИНГ

https://t.me/oilaviypsixolog