Get Mystery Box with random crypto!

Фарзандимнинг #хотираси дарсларни ўрганишда сустроқ, лекин уй | 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹

Фарзандимнинг #хотираси дарсларни ўрганишда сустроқ, лекин уй ишларида яхши. Хотирасини ривожлантириш учун, табиий маҳсулотлар ёки табиий дорилардан фойдаланса бўладими?

Ҳозирги кунда нафақат катталар, балки болалар орасида ҳам учраб турувчи ҳолат ҳақида савол берибсиз. Паришонхотирлик сабаб кутилмаганда қатор муаммолар келиб чиқаверади. Aммо шуниси қувонарлики, ўз вақтида берилган эътибор туфайли эслаш қобилиятини тиклаш ва мустаҳкамлаш мумкин. Қуйида эътиборингизга ҳавола этилаётган маҳсулотлар хотирани яхшилаш учун ғоят фойдалидир.

Фойдали маҳсулотлар:
#Балиқ. Бу маҳсулотни ақлли бўлишни истаганлар истеъмол қилишлари лозим. Балиқ мия ҳужайраларининг узоқ вақт ғайрат билан ишлаши учун керак бўлган моддаларга бой. Шунингдек, таркибида кўп миқдорда фосфор, яримтўйинган омега-3 ёғ гуруҳи мавжуд бўлиб, у миядаги қон таъминотини яхшилайди.
#Карам. Мия фаолиятини меъёрлаштиради, асаб тизимидаги ёш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишга ёрдам беради.
#Помидор таркибидаги ликопен антиоксидловчиси мия катакчаларига зиён етказувчи ва ақли пастликка олиб келувчи эркин радикаллардан халос бўлишга ёрдам беради.
#Олма шарбати таркибидаги модда мия катакчаларини оксидантли стресс (хотиранинг ва ақл- идрокнинг сусайиши)лардан ҳимоялайди. Олма ва олма шарбати кексаликда ақл тиниқлигини сақлаб қолишга ёрдам беради.
#Ёнғоқ дофаминга бой бўлиб, фикрлаш қобилиятини юксалтиради. Шунингдек, унинг таркибидаги лицин мия фаолиятини яхшилайди ва хотирани кучайтиради. Беш дона ёнғоқ - бу бир суткалик меъёр. Шунингдек, ёнғоқлар мия барвақт қариб қолишидан асрайди.
#Саримсоқ таркибида мия ҳужайраларини фаоллаштирувчи моддалар мавжуд. У нафақат хотирани тиклайди, шу билан бирга миянинг ёш билан боғлиқ ўзгаришларига ҳам тўсқинлик қилади.
#Рух хотирани яхшилайди. У балиқ, қўзоқли (стручковой) маҳсулотлар ва нон таркибида кўп учрайди.
#Йод. Миянинг нормал фаолияти учун муҳим ҳисобланади. Aқлий қобилият ва кайфиятга таъсир этади.
#Балиқ, карам ва хурмо таркибида кўп миқдорда йод мавжуд.
#Бор. Aгар у етишмаса, мия фаолияти сусаяди. Шунинг учун ҳам олма, нок ва узум каби мевалардан кўп миқдорда истеъмол қилиб юринг.
#Магний. Нерв импульсларини ўтказишга жавобгар. Ёнғоқ, ловия, соя, гречка, какао ва лавлаги магнийнинг кони ҳисобланади.
#Темир. Эслаб қолиш лаёқати ва диққатнинг жамланиши учун жуда муҳим. Темир кўп миқдорда гўшт маҳсулотлари, қуруқ мевалар ва кўк сабзавотлар таркибида мавжуд.
#Витамин_С. Наъматак, қора қарағат (смородина), четан (рябина), чаканда (облепиха), цитруслар, қизил қалампир, ерқалампир, петрушка, пиёз, шивит (укроп) ва карам таркибида мавжуд.
#В_витаминлар гуруҳи. Aсаб тизимининг уйғунлик билан ишлаши учун муҳим. В1 - кепак, нўхат, ёрмалар, ёнғоқ, жигар, тухум сариғи ва сутда, В12 - гўшт, мол жигари, балиқ маҳсулотлари таркибида кўплаб учрайди. Қуйидаги маҳсулотларни мунтазам истеъмол қилиш орқали паришонхотирликдан халос бўлишингиз мумкин: #Бошпиёз- мия ҳужайраларини аъло даражада кислород билан тўйинтиради.
#Ясмиқ (чечевица) дони - ақлнинг тиниқлигини таъминлайди ва фикрлаш қобилиятини тезлаштиради.
#Лимон - интеллектуал салоҳиятнинг тикланиши ва мустаҳкамланишида ёрдам беради. Шунингдек, ялпизли чой ҳам ғоят фойдали. Чунки ялпизнинг ҳиди миянинг фаолиятини рағбатлантиради ва хотирани мустаҳкамлайди.
#Мехр энг асосийси, хар доим фарзанд сиз учун кераклигини хис килиши керак.

#КАНАЛГА_УЛАНИНГ

t.me/bolalarpsixologiuz