Get Mystery Box with random crypto!

Юрак уриб кетишининг сабабларидан яна бири камқонликдир.Камқон | 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹

Юрак уриб кетишининг сабабларидан яна бири камқонликдир.Камқонликда лаб, милклар рангининг ўзгариши, кўзлар остида кўкимтир доғларнинг пайдо бўлиши кузатилади.Тери кўкариб кетади, тирноқлар мўртлашади.Камқонликка дучор бўлган инсонларда тез толиқиш, бош оғриғи, бош айланиши, иштаҳанинг йўклиги, ланжлик, жисмоний ҳаракатда юракнинг уриб кетиши кузатилиши мумкин.Бундан ташқари уларда стрессга чидамлик , иммунитет , хотира пасаяди .Бу ҳолатлар табиийки инсон кайфиятига хам таъсир кўрсатади.
Уй шароитида даволаш:
Сабзи, бодринг шарбатлари, лавлагидан салатлар ва шарбатлар, ўрик, майиз, ёнғоқларни бир ҳовучдан мунтазам еб туриш, наъматак дамламаси ичиб туриш фойда беради.
Камконликнинг оғир турларида врач маслаҳати билан дори препаратлари қабул килишга тўғри келади.

#Каналимизга_уланинг

https://t.me/bolalarpsixologiuz