Get Mystery Box with random crypto!

1.Қизалок. Биринчи бўлиб , қизча эътиборингизни тортган бўлса, | 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹

1.Қизалок.
Биринчи бўлиб , қизча эътиборингизни тортган бўлса, болаликда психологик травма олгансиз. Сизни яхши кўрмай қўйишларидан ва хафа қилишларидан қўркасиз. Ўзингизни ҳиссиётларингизни очиқ баён қилишга қўрқасиз. Эмоционал ҳолатингиз қўрқишга ва хафа бўлишга мойил ёш болани эслатади. Ҳеч нарсадан ва ҳеч кимдан қўрқманг. Нимани ҳоҳлашингизни айтмасангиз, улар қаердан билишсин.

2.Қулупнай.
Ҳаммадан кўра ёлғизликдан қўрқасиз. Шунинг учун атрофдагилар меҳр- мухаббатини қозонишга уринасиз. Балки ўзингизга паст бахо бераётгандирсиз. Ўзингизни устун томонларингизни, қобилиятларингизни бир ўйлаб кўринг. Сиз ҳеч кимдан кам эмассиз.

3.Капалак.
Келажак олдидаги қўрқувларингиз. Доим мўжизани кутиб яшайсиз. Сиз келажакни бугун ўзингиз яратасиз. Бугунги орзу-мақсадларингиз, ҳар бир ҳаракатингиз сизнинг келажагингиз. Шунинг учун қўрқманг ва бугун ҳаракат килинг, ҳеч бўлмаса максад қўйинг, режа тузинг.

4.Калла суяги.
Буни ҳаммаям кўра олмайди. Бу сизнинг ўзгаришлардан қўрқишингизни билдиради, руҳий ҳолатингиз паст, яъни ҳаётдан қувонишни билмайсиз, ҳар доим кимдир сизга ёмонлик қилиб қўйишидан, хиёнат қилишидан қўрқиб яшайсиз. Вазиятга бошқа тарафдан қараб кўринг, ҳаммаси сиз ўйлагандай эмас.

5.Дарахтлар.
Улар иккита. Бир томондан сиз мақсадингиз сари интиляпсиз, ҳаракат қиляпсиз, иккинчи томондан ўзингизга ишонмаяпсиз. Бу ички конфликт сизнинг ривожланишингизга халақит беради. Режа билан иш кўринг, тўхтаманг, албатта мақсадингизга эришасиз.

#Каналимизга_уланинг

https://t.me/bolalarpsixologiuz