Get Mystery Box with random crypto!

🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹

Telegram арнасының логотипі bolalarpsixologiuz — 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹 Б
Telegram арнасының логотипі bolalarpsixologiuz — 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹
Арна мекенжайы: @bolalarpsixologiuz
Санаттар: Психология
Тіл: қазақ
Жазылушылар: 11.11K
Арнадан сипаттама

Катталар ва болаларга психолог консультацияси.
Оилавий психология.
Офлайн ва онлайн консультация.
Психологиядан курс ва тренинглар.
Онлайн курслар.
Мурожаат учун:✉️ @medpsixologGulnara
☎️ 998946876630

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Соңғы хабарлар 13

2022-04-25 18:46:36
Севилмаган , меҳр ку́рмаган болалар ҳеч қачон ота-оналарини ёмон ку́риб қолмайдилар, улар у́зларини ёмон ку́радилар.
Негаки мени яхши ку́ришмаятими, демак менинг айбим бор деб у́йлашади.Хамда бир умр айбдорлик ҳисси билан яшашади.Бу эса уларнинг бутун турмуш тарзи, иши, одамлар билан муомаласи, карьераси, келажакда оиласидаги муносабатларга хам таъсир килади.
Фарзандларингизга яхши ку́ришингизни айтиб туринг!
Нима хато килмасин, уларни яхши ку́ришингизни билишсин.

Гульнара Атажанова

Телеграм каналимиз

https://t.me/bolalarpsixologiuz
82 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 15:46
Ашу / Түсініктеме
2022-04-25 11:20:14
ПСИХОЛОГЛАР, ПСИХОЛОГ ТАЛАБАЛАР , ПЕДАГОГЛАР ва барча МАК билан ишлаш орқали ўзининг психологик муаммоларига ечим топишни ҲОҲЛОВЧИЛАР учун
#май ойидан

"МЕТАФОРИК АССОЦИАТИВ КАРТАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ПРИНЦИПЛАРИ ВА УСУЛЛАРИ"

ОФФЛАЙН ВА ОНЛАЙН

КУРС МУДДАТИ: 1 ОЙ,
8 ТА МАШҒУЛОТ

КУРС НАРХИ: 1 МЛН СЎМ

ДЎСТИНГИЗНИ ТАКЛИФ ҚИЛИНГ ВА 20%ЧЕГИРМАГА ЭГА БЎЛИНГ!

Курсга ёзилиш учун:
@medpsixologGulnara +998946876630

Администратор
+998946653839

https://t.me/bolalarpsixologiuz
81 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 08:20
Ашу / Түсініктеме
2022-04-24 09:45:35 Ўсмир ёшдаги болалар ёлғон гапирса, нима қилиш керак?

Болалар ўсмир ёшга етганда, уларнинг ёлғон гапириши кўпинча катталардан мустақил бўлган, ўзига хон, ўзига бек бўлган шахсий ҳудудини барпо қилиш истагидан келиб чиқади.
Сизнинг вазифангиз - фарзандингизга шундай ҳудуд барпо қилишига қўйиб бериш. Ўз меъёрида, албатта. Бироқ бола улғайишнинг кейинги босқичига ўтганини яъни ота-онаси уни тушуниши, у билан янги босқичдаги муносабатларни ўрнатишга тайёр эканини ҳақиқатда ҳис қила олсин. Лекин мустақил бўлиш - ҳамма нарсага рухсат, дегани эмас. Шунинг учун бу борада ўсмир бола билан рухсат берилган чегараларни аниқ белгилаб олиш лозим.
Ундан ҳам муҳимроғи - бу чегарага фарзандингизнинг ҳам рози бўлиши. У билан бу ҳақда муҳокамалар қилинг ва муросага ҳам тайёр туринг. Ҳатто ёзма равишда келишув тузсангиз ҳам бўлади. Икки тарафлама келишув жуда ҳам катта кучга эга.
Агар ўсмир боланинг ота-онаси уни яхши кўришига, фақатгина унинг фойдаси учун иш қилишига, ҳамиша унга қулоқ солиб, тушунишга тайёрлигига ишончи комил бўлса, у ҳатто келишувингизни бузганда ҳам ёлғон гапирмайди.

Бола қачон ота-онасига ёлғон гапирмайди?
- жазоланишдан, энг яқин инсонларининг муҳаббатини йўқотишдан қўрқмаса;
- нима бўлган тақдирда ҳам, уни камситмасликларига ишонса;
- ота-онаси уни ҳар қандай вазиятда ҳам қўллаб-қувватлашини билса;
- сиз ва фарзандингиз ўртасида ўзаро ишонч шаклланган бўлса.

Шунингдек, ўзингиз намуна бўлишни ҳам унутманг! Сиз қанча самимий, ростгўй ва очиқ бўлсангиз, болаларингиз ҳам сиздан бу сифатларни кўчиради. Оилангизда доимий келишув ва муроса муҳитини яратинг. Ўшанда у хеч качон ёлғондан паноҳ изламайди.

#КАНАЛГА_УЛАНИНГ

https://t.me/bolalarpsixologiuz
60 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 06:45
Ашу / Түсініктеме
2022-04-24 09:45:35
57 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 06:45
Ашу / Түсініктеме
2022-04-23 10:34:20
Болалик - инсон ҳаётининг энг муҳим даври ҳисобланади. Бу давр келажак учун тайёргарлик эмас, балки ҳақиқий , ёрқин, ўзига хос, бетакрор давр ҳисобланади. Болаликнинг қандай ўтганлиги, болалик пайтларида кимлар унинг қўлидан тутганлиги, унинг онгига ва юрагига атроф - муҳитдан нималар сингдирилганлиги - эртага фарзандингиз қандай инсон бўлиб етишиши учун ҳал қилувчи омил ҳисобланади.

Гульнара Атажанова

Психологга мурожаат

Телеграм: @medpsixologGulnara

Телефон: +998946876630

#Каналимизга_уланинг

https://t.me/bolalarpsixologiuz
30 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 07:34
Ашу / Түсініктеме
2022-04-23 10:30:32 Руҳий инфантилизм

Руҳий инфантилизм - бу шахсни етилмаганлиги, унга нисбатан руҳий ривожланиш ва ёш талабининг яққол номутаносиблиги. Кўп холларда руҳий инфантиллик қарорлар қабул қилиш ва юзаки фикрлаш қобилиятсизлигида намоён бўлади. Лекин руҳий етилмаганлик бу билан чекланмайди.

Эгоцентризм
Бу тўлиқ шаклланмаган психикага эга бўлган шахснинг характеристикаси. Эгоцентризмга кўра инсоннинг ўзини бошқаларни ўрнига қўя олмаслиги, бошқаларни фикрларини ҳисобга олмаслигини тушуниш керак.
Эгоцентризмнинг «даволаниши» жуда оддий: имкон қадар тез-тез бошқа шахснинг ўрнида ёки кузатувчи ҳолатида (позициясида) ўзини қўйиб кўриш. Масалан, ўзингиз қатнашган охирги тортишувни эсланг ва бу ҳолатга рақибингизни позицияси билан қаранг. 
Қуйидаги саволларни ўзингизга беринг:
1. Менинг рақибим низонинг моҳиятини қандай кўрган? У кимни айбдор деб ҳисоблаган? Нимага?
2. У менга қандай муносабатда бўлди? Унинг реакцияларига нима сабаб бўлди?
3. У менинг сўзларимга қандай муносабатда бўлди? Уларнинг маъносини тўгри ёки нотўгри тушунганми?
5. У тортишув натижасида нимага эришмоқчи эди?
6. Конфликтдан кейин унда қандай фикр қолди? Нимага? 
Бошқаларнинг фикрлаши ва қабул этишидан фарқли равишда бўлган ягона шахс эмаслигингиз, уларнинг турли қадриятлари, нуктаи назарлари ва мотивацияси борлигини тушунишингиз керак. Уни яхшироқ тушуниш учун ўзини бошқа шахсни ўрнига қўйиб кўриши жуда муҳимдир.
Инжиқлик
Инжиқлик - бу беқарорлик ва ўзгарувчанликка мойиллик. Истак ва талабларнинг олдиндан айтиб бўлмайдиган ўзгариши – руҳий инфантилликни яна бир ўзига хос хусусияти ҳисобланади. Албатта, инсон ўзгаради, бир хил истак ва талаблар ўзгармаган бўлиб қолмайди, лекин етарли мантиқий ўзгариш ва етарлича ўз-ўзидан фарқ қилиши керак. 
Бундан ташқари инжиқлик дейилганда қайсарлик ва ўжарлик хам тушунилади. Бугун шахс ниманидир қандайдир тантиқлик билан қурбон қилади, эртага эса умуман бефарқ. Бундай хатти-ҳаракатлар руҳий соғлом шахсга хос эмас. 
Эмоционал-иродавий сферанинг тулик шаклланмаганлиги
Руҳий инфантилликни яққол хусусияти - ўз эмоцияларини бошқара олмасликдир. Етук шахс ўзини қўлга ола билиши керак. Табиийки, ўзингизнинг барча эмоцияларингизни блоклаб қўйишингиз керак эмас ва мумкин ҳам эмас, лекин керакли вақтда ўзингизни қўлга ола билишингиз керак. Мисол учун, инфантил шахс арзимаган нарса учун йиғлаши ёки ўзини гунохкор ҳис қилиши мумкин. Шу билан бирга у тезда хотиржам бўла олади, бу унинг эмоционал ҳолатининг ностабиллигидан далолат беради. 
Бундан ташқари эмоционал – иродавий сферадаги тўлиқ шаклланмаганлик ортиқча таъсирчанлик, кимгадир тақлид қилишга мойиллик ва ўз ҳис-туйғуларини яшира олмасликка олиб келади, хатто буни хоҳласа ва буни қилишга ҳаракат қилса хам.
Мустақил қарорлар қабул қила олмаслик
Руҳий инфантилизм билан инсон мустақил қарор қабул қилишда қийинчиликларга дуч келмоқда. У ўз мулоҳазаларида нимага таянишни билмайди ва бундай масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир эмас ва кўп ҳолларда у мустақил қарорлар қабул қилишга одатланмаган. Шундай қилиб биз руҳий инфантилликнинг асосий сабабларига келдик.
Руҳий инфантилликни асосий сабаблари
Руҳий инфантилликнинг пайдо бўлишидаги мухим омиллардан бири бу ота-онаниг ортикча ғамҳўрлиги, болалик давридаги эркинлигини чекланиши. Масалан, агар болага ёшлигидан мустақил қарорлар қабул қилишга имконият берилмаган бўлса, у етук ёшида буни қилишни ўрганолмайди.
Албатта, бу ягона омил эмас, лекин, афсуски баъзан ота-оналарнинг ўзлари фарзандларининг рухий носоғлом бўлишига сабабчи бўлиб қолишмоқдалар. Шунинг учун, агар фарзандингиз бўлса, уларга эркинлик беринг, уларга танлаш имкониятини беринг ва тўғри танлашни ўргатинг. 

https://t.me/bolalarpsixologiuz
37 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 07:30
Ашу / Түсініктеме
2022-04-22 09:06:58
O'Z FARZANDI TAQDIRIGA BEFARQ BO'LMAGAN OTA-ONALAR DIQQATIGA

Farzandingiz psixologik salomat, shaxslararo munosabatlarda madaniyatli, tarbiyali, o'qishda va kelajakda muvaffaqiyatli, qiyin hayotiy vaziyatlardan oson chiqib keta oladigan bo'lishini #istaysizmi?
Unda, farzandingizni "Ijobiy fikrlash" treningida ishtirok etishi uchun ro'yxatdan o'tkazing:
+998946653839

Manzil: Toshkent sh, Yunusobod tumani
Chinobod ko'chasi 66-uy (Shahriston metro yaqinida)
Geolokatsiya https://maps.app.goo.gl/FsGPdcz7Nop61E4z8

O'smir farzandi bor ota-onalarga yuboring

#Bilasizmi o'smirlar uchun ijobiy fikrlash - ularning psixologik salomatligi, o'qishi va kelajagini qurishida muvaffaqiyati asosidir.

Narxi: 50ming so'm
10 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 06:06
Ашу / Түсініктеме
2022-04-22 09:05:59 ​​Фарзанд тарбияси

Машҳур болалар ёзувчиси Астред Линдгреднинг фикрича, дунёдаги ваҳшийлик болалар хонасида бошланар экан.

1979 йилда Астред Лингреднинг бир нутқидан сўнг Швеция биринчи бўлиб болаларни оилада уриш мумкин эмаслиги ҳақида қонун чиқаради.

Астред Лингред ўз нутқида қуйидаги ҳикояни сўзлаб беради:

Бир она ҳеч қачон фарзандини урмасликка ўзига ваъда беради. Лекин шунга қарамай, бир куни ўғлининг бир ножўя ҳаракати туфайли уни жазоламоқчи бўлади. У даврларда болани чивиқ билан уриш кенг тарқалган жазо тури эди. Шунда она ўз фарзандига бориб кўчадан бир нечта чивиқ олиб келишини буюрган. У чивиқ билан уриб уни жазолашини боласига айтган. Бола узоқ вақтга йўқ бўлиб кетиб, бироздан сўнг кўзи ёшдан ишиб кетиб келган. Фақат қўлида чивиқ эмас каттагина тош бўлган. Онаси ҳайрон бўлиб, тошга қараса, бола унга йиғлаб: «Чивиқ топа олмадим, лекин мени жазолаш учун шу тошни топиб келдим, уни менга отсангиз бўлади», деган.

Шунда она ушбу ҳолатга боланинг кўзи билан қараган. «Онам менга оғриқ келтирмоқчи бўлса, нима фарқи бор, қандай йўл билан унга эришади, чивиқ билан урадими ёки менга тош отадими…» Шунда она йиғлаб юборади. Ким боласига тош ота оларкан…унда чивиқ билан уришнинг ундан нима фарқи бор?

Ҳеч қачон жисмоний жазо болани тўғри йўлга сола олмайди. Чунки бола бу жазога қандай қарашини биз ота-оналар билмаймиз. Бола ёмон иш қилиб қўйгани учун уни жазолашяпти, эсида қолиши учун уни уришмоқдалигини тушунмайди. У уни ҳимоя қиладиган, севадиган ва у ишонган инсон-она унга оғриқ келтираётганини ҳис эта олади, холос.

Шунинг учун Астред Лингред ваҳшийлик айнан болалар хонасида бошланади деб таъкидлаган. Чунки бола учун энг қадрли инсон – онаси унга оғриқ келтириб, буни ҳар хил гаплар билан тағин оқлаб тураётган бўлса, у ҳолда бошқалардан нима кутса бўлади, бошқаларга нимани раво кўрса бўлади?

Ахир дунёдаги ваҳшийликлар ҳам доимо ҳар хил оқловлар билан амалга оширилмайдими?

#КАНАЛГА_УЛАНИНГ

@bolalarpsixologiuz
11 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 06:05
Ашу / Түсініктеме
2022-04-21 18:46:16
ФАРЗАНДИНГИЗНИ ТИНЧ УХЛАШИГА ҚЎЙИБ БЕРИНГ!


Ҳар доим, фарзандингиз қандай айб иш қилишидан ва қанчалар жаҳлингиз чиқишидан қатъий назар, уйқудан аввал ҳамма бир-бирини кечириши ва болалар ўзини керакли, севимли эканини ҳис қилиб уйқуга кетиши лозим.

Албатта, тунги тинч уйқунинг муҳим эканлигини айтиб ўтишга ҳожат бўлмаса керак. Устига-устак, тунда, ҳамма ухлаганда, оддий койишлар ҳам жуда катта бахтсизликдек туюлади. Ҳаттоки, биз катталар учун ҳам. Туни билан йиғлаган фарзандингиз эрталаб буни унутиши, ўзига келиши ҳам мумкин. Лекин, бу кўз ёшли тун унинг руҳиятида бутун умрлик из қолдириши ҳам мумкин.

Агар бир кунлик «тарбия» етарли эмас деб ҳисобласангиз, фарзандингизни тинч ухлашига қўйиб беринг. Муаммони эртаси куни муҳокама қилишда давом этишингиз мумкин.

Лекин, ҳеч қачон фарзандингиз йиғлаган ва маҳзун бўлган ҳолда ухлаб қолишига йўл қўйманг!

#КАНАЛГА_УЛАНИНГ

https://t.me/bolalarpsixologiuz
39 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 15:46
Ашу / Түсініктеме
2022-04-21 15:00:06
118 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 12:00
Ашу / Түсініктеме