Get Mystery Box with random crypto!

ФАРЗАНДИНГИЗНИ ТИНЧ УХЛАШИГА ҚЎЙИБ БЕРИНГ! Ҳар доим, фарзанд | 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹

ФАРЗАНДИНГИЗНИ ТИНЧ УХЛАШИГА ҚЎЙИБ БЕРИНГ!


Ҳар доим, фарзандингиз қандай айб иш қилишидан ва қанчалар жаҳлингиз чиқишидан қатъий назар, уйқудан аввал ҳамма бир-бирини кечириши ва болалар ўзини керакли, севимли эканини ҳис қилиб уйқуга кетиши лозим.

Албатта, тунги тинч уйқунинг муҳим эканлигини айтиб ўтишга ҳожат бўлмаса керак. Устига-устак, тунда, ҳамма ухлаганда, оддий койишлар ҳам жуда катта бахтсизликдек туюлади. Ҳаттоки, биз катталар учун ҳам. Туни билан йиғлаган фарзандингиз эрталаб буни унутиши, ўзига келиши ҳам мумкин. Лекин, бу кўз ёшли тун унинг руҳиятида бутун умрлик из қолдириши ҳам мумкин.

Агар бир кунлик «тарбия» етарли эмас деб ҳисобласангиз, фарзандингизни тинч ухлашига қўйиб беринг. Муаммони эртаси куни муҳокама қилишда давом этишингиз мумкин.

Лекин, ҳеч қачон фарзандингиз йиғлаган ва маҳзун бўлган ҳолда ухлаб қолишига йўл қўйманг!

#КАНАЛГА_УЛАНИНГ

https://t.me/bolalarpsixologiuz