Get Mystery Box with random crypto!

🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹

Telegram арнасының логотипі bolalarpsixologiuz — 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹 Б
Telegram арнасының логотипі bolalarpsixologiuz — 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹
Арна мекенжайы: @bolalarpsixologiuz
Санаттар: Психология
Тіл: қазақ
Жазылушылар: 11.11K
Арнадан сипаттама

Катталар ва болаларга психолог консультацияси.
Оилавий психология.
Офлайн ва онлайн консультация.
Психологиядан курс ва тренинглар.
Онлайн курслар.
Мурожаат учун:✉️ @medpsixologGulnara
☎️ 998946876630

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Соңғы хабарлар 10

2022-05-17 15:33:52 ФАРЗАНД ТАРБИЯСИДА
АСОСИЙ 7ТА СИР


Фарзандингиз билан кўпроқ вақт ўтказинг.

Тўғри ишларингиз кўп, рўзғор ташвишлари билан бандсиз, чарчайсиз.
Фарзандларингизни ҳам ўйлайсиз, албатта. Бекаму-кўст қилиб қўйгансиз, кўнглига қарайсиз, айтган нарсасини муҳайё қилиб қўйгансиз. Планшет, телефон, компьютер, велосипед, хуллас хамма нарсаси бор. Дам олиш жойларига вақтингиз йўқлигидан кимнидир маъсул қилиб жўнатасиз.
Тўгаракларгаям бериб қўйгансиз, спортларгаям боради. Хуллас, ўйлаб қарасангиз фарзандингиздаям ортиқча вақти йўқ.
Аммо, фарзандингиз билан шахсан ўзингиз ўтказган вақтингиз муҳим.
Сотиб олиб берган нарсаларингиз вақт ўтиб эсидан чиқиб кетиши мумкин. Аммо биргаликда ўтказган вақтингиз бир умр эсида қолади. Инсон бахтли онларини доим эсида сақлайди. Бу онлар қанчалик кўп бўлса, болангиз шунчалик бахтли инсон бўлиб вояга етади ва сиздан ўрнак олиб улғаяди. Бирга ўйин ўйнашингиз, бирга дам олиш масканларига боришингиз, биргаликда овқат қилишингиз, уй юмушларини биргаликда бажаришингиз ва шунчаки сайр қилишингиз мумкин.
Баъзан хамма ишларингизни йиғиштириб қўйиб , бирга вақт ўтказишга ҳаракат килинг.
Бу аслида сиз учун ҳам фойдали.
Айникса, фарзандингиз билан муаммоларингиз бўлса, ўзаро ишонч пайдо бўлишига ёрдам беради.
Бутун дунё кутиб туради, фарзандингиз эса йўқ. Кўз очиб юмгунча улғайиб қолади, кейин истасангиз хам ёнингизда олиб ўтира олмайсиз.

Гульнара Атажанова

@medpsixologGulnara

+998946876630


#Каналимизга_уланинг

https://t.me/bolalarpsixologiuz
171 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 12:33
Ашу / Түсініктеме
2022-05-17 15:33:52
151 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 12:33
Ашу / Түсініктеме
2022-05-17 09:18:56
Гульнара Атажанова томонидан болалар психологиясига оид маслахатларни
"Ассалом, Ўзбекистон" кўрсатувида ҳам кузатиб боришингиз мумкин!

https://t.me/bolalarpsixologiuz
211 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 06:18
Ашу / Түсініктеме
2022-05-15 08:15:32
15 май - Халқаро Оила куни билан муборакбод этамиз!
Оилангизга тинчлик, фаровонлик, бахт ва қувонч тилаб қоламиз!

Бир-бирингизни табриклашни унутманг!
Баҳонада ўзаро хафагарчиликларга чек қўйилса, ғамгин кўнгиллар обод бўлса ажабмас!

https://t.me/oilaviypsixolog
283 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 05:15
Ашу / Түсініктеме
2022-05-14 16:39:01
"Нима учун?"
Нима учун бундай қилдинг, нимага синдирдинг, нимага ёлғон гапирдинг, нимага ўғирлик қилдинг, нимага урушдинг, нимага айтганимни қилмайсан, нега бунақасан?
Бу саволларнинг жавобини бола билмайди. Бола сизга ёқмаган феъл-атворини ҳеч қачон сизга тушунтириб бера олмайди, тушунтирган тақдирда ҳам асл сабабини ўзи ҳам билмайди.
Асл сабаб эса сизнинг болага бўлган муносабатингизда, унга қилган муомалангизда.
Шундай экан, болага бундай саволлар бериб қийнаманг.
Ўзингизнинг хулқ-атворингизни бир ўйлаб кўриб элакдан ўтказинг.
Эсингизда бўлсин, боланинг хар бир ҳаракатининг, ҳар бир хулқ-атворининг, хархашасининг, инжиқлигининг, қайсарлигининг сабаби бор.

#Каналимизга_уланинг

https://t.me/bolalarpsixologiuz
211 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 13:39
Ашу / Түсініктеме
2022-05-12 09:22:53
"Мени тинч қу́й"
"Жонимга тегдинг"

Жахл билан айтилган бу су́зларингиз болага қандай таъсир қилишини биласизми?
Ҳадеб шу су́зларни такрорлайверишингиз бола онгида чуқур из қолдиради.
"Онам мени яхши ку́рмайди, менинг керагим йу́қ"- деган ҳиссиётни уйғотади болада. Бу ҳиссиёт уни бутун умр тарк этмайди. Шунга у́хшаган вазият бу́лдими, "мен у́зи кимга керагим бор, нега яшаяпман у́зи?"-дея тушкунликка тушади.

Бир оғиз су́з, сиз шунчаки жаҳл билан айтган бир оғиз су́зингиз-а.
Яхшиси "болам у́йнаб тур, ишларимни қилиб олай, кейин сен билан расм чизамиз ёки бирга у́йнаймиз ёки бирга китоб у́киймиз"- дейишингиз билан болага ишонч, умид, меҳр берган бу́ласиз.

Гульнара Атажанова

#Каналимизга_уланинг

https://t.me/bolalarpsixologiuz
135 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 06:22
Ашу / Түсініктеме
2022-05-10 16:05:15
1. Бир бирига солиштириш.

Болани бир бирига солиштириб, ажратиш унинг ҳаётини барбод қилади.

2. Жисмоний қўполлик, уриш ёки қўпол, уят сўз ишлатиш.

Булар боланинг ўзига бўлган ишончини барбод қилади.

3. Масхаралаш.

Доим масхара қилинган бола ўзини ҳурмат қилмайдиган бўлиб қолади.

4. Ортиқча эркалатиш.

Кўп эркалатилган, талтайиб кетган бола масъулиятсиз бўлиб қолади.

5. Ортиқча тергаш.

Доимий назорат ва ортиқча изоҳ талаб қилиш бошқалар фикрини қабул қилиш хусусиятидан маҳрум қилади.

6. Бепарволик.

Боланинг дардига қулоқ солмаслик, у билан мулоқотга вақт ажратмаслик ундаги хотиржамлик ҳис туйғусини барбод қилади.

7. Шижоатлантирмаслик.

Рағбатлантирилмаган бола янгилик яратишдан, ижод қилишдан маҳрум бўлиб қолади.

️️#КАНАЛГА_УЛАНИНГ

https://t.me/bolalarpsixologiuz
140 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 13:05
Ашу / Түсініктеме
2022-05-08 08:15:31
8 май — Халқаро Oналар куни!

ОНАМНИ КЎРГАНИ БОРАМАН

Бозорга чиқибди қулупнай,
Етказди, Худодан айланай,
Илиниб, илиниб олволай,
Онамни кўргани бораман.

Ишларим йўлимни тўсса ҳам,
Пойимда тиканлар ўсса ҳам,
Бир даста гул олиб бўлса ҳам,
Онамни кўргани бораман.

Кирсам ҳам иккита нон билан,
Бағрига босади жон билан,
Айтади: "кедингми, жон болам?"
Онамни кўргани бораман.

Айтмайин боламнинг ғамини,
Билдирмай рўзгорим камини,
Ўчирмай юрагин шаъмини,
Онамни кўргани бораман.

Акамнинг яхшисин оширай,
Укамнинг айбини яширай,
Қувнатиб меҳрини тоширай,
Онамни кўргани бораман.

Эркалай: «Оймомам, ўзимни,
Қувнатиб турасиз кўзимни»,
Кулади эшитиб сўзимни,
Онамни кўргани бораман.

Марҳабо Каримова


https://t.me/bolalarpsixologiuz
38 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 05:15
Ашу / Түсініктеме
2022-05-07 12:50:48
ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИМИЗ МАЛАКАЛИ ПСИХОЛОГЛАРИ ТОМОНИДАН

ПСИХОЛОГЛАР, МАКТАБ, БОҒЧА ПСИХОЛОГЛАРИ, ПЕДАГОГЛАР, ПСИХОЛОГ ТАЛАБАЛАР ВА БОЛА ПСИХОЛОГИЯСИНИ ЎРГАНИШНИ ҲОҲЛОВЧИ ОТА-ОНАЛАРНИ

"БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ"
КУРСИМИЗГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ!

Курс формати: оффлайн ва онлайн.
Давомийлиги: 3 ой
Курс нархи: 1 млн сўм,
ҳафтада 2 та машғулотдан иборат.

Дўстингизни таклиф қилинг ва
20% чегирмага эга бўлинг!
Ҳар бирингиз

Курс якунида
#Сертификат берилади.

Курсга ёзилиш учун:
+998946653839 администратор

Курс дастури ҳақида маълумот олиш учун


@medpsixologGulnara
+998946876630

@Munirazakirova
+998974013839

@ZokirovaUZ
+998909099736


https://t.me/bolalarpsixologiuz
16 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 09:50
Ашу / Түсініктеме
2022-05-07 11:08:30
Бу нима учун зарур?

Руҳшуноснинг фикрига кўра, сиз билан учрашганининг илк дақиқаларида бола унинг хотирасида муҳрланган барча маълумотни сизга тўкиб солади.

Уч дақиқа қоидасига бефарқлик боланинг характеридан келиб чиқиб фарқ қилиши мумкин. Кимдир ота-онасига воқеани ҳикоя қилаётганида муҳим деталларни айтмайди.

Бошқа бола эса кечки пайт ҳар бир факт, янги маълумотларгача ҳикоя қилади.

Агар, сиз юмушлар билан банд бўлиб, фарзандингизга вақт ажрата олмаётган бўлсангиз ва ўзингизни айблаётган бўлсангиз, фарзандингизга ҳеч бўлмаса, 3 дақиқа вақт ажратинг. Уни эшитинг!
Бу улар учун жудаям муҳим!

https://t.me/bolalarpsixologiuz
92 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 08:08
Ашу / Түсініктеме