Get Mystery Box with random crypto!

Ўсмир ёшдаги болалар ёлғон гапирса, нима қилиш керак? Болалар | 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹

Ўсмир ёшдаги болалар ёлғон гапирса, нима қилиш керак?

Болалар ўсмир ёшга етганда, уларнинг ёлғон гапириши кўпинча катталардан мустақил бўлган, ўзига хон, ўзига бек бўлган шахсий ҳудудини барпо қилиш истагидан келиб чиқади.
Сизнинг вазифангиз - фарзандингизга шундай ҳудуд барпо қилишига қўйиб бериш. Ўз меъёрида, албатта. Бироқ бола улғайишнинг кейинги босқичига ўтганини яъни ота-онаси уни тушуниши, у билан янги босқичдаги муносабатларни ўрнатишга тайёр эканини ҳақиқатда ҳис қила олсин. Лекин мустақил бўлиш - ҳамма нарсага рухсат, дегани эмас. Шунинг учун бу борада ўсмир бола билан рухсат берилган чегараларни аниқ белгилаб олиш лозим.
Ундан ҳам муҳимроғи - бу чегарага фарзандингизнинг ҳам рози бўлиши. У билан бу ҳақда муҳокамалар қилинг ва муросага ҳам тайёр туринг. Ҳатто ёзма равишда келишув тузсангиз ҳам бўлади. Икки тарафлама келишув жуда ҳам катта кучга эга.
Агар ўсмир боланинг ота-онаси уни яхши кўришига, фақатгина унинг фойдаси учун иш қилишига, ҳамиша унга қулоқ солиб, тушунишга тайёрлигига ишончи комил бўлса, у ҳатто келишувингизни бузганда ҳам ёлғон гапирмайди.

Бола қачон ота-онасига ёлғон гапирмайди?
- жазоланишдан, энг яқин инсонларининг муҳаббатини йўқотишдан қўрқмаса;
- нима бўлган тақдирда ҳам, уни камситмасликларига ишонса;
- ота-онаси уни ҳар қандай вазиятда ҳам қўллаб-қувватлашини билса;
- сиз ва фарзандингиз ўртасида ўзаро ишонч шаклланган бўлса.

Шунингдек, ўзингиз намуна бўлишни ҳам унутманг! Сиз қанча самимий, ростгўй ва очиқ бўлсангиз, болаларингиз ҳам сиздан бу сифатларни кўчиради. Оилангизда доимий келишув ва муроса муҳитини яратинг. Ўшанда у хеч качон ёлғондан паноҳ изламайди.

#КАНАЛГА_УЛАНИНГ

https://t.me/bolalarpsixologiuz