Get Mystery Box with random crypto!

🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹

Telegram арнасының логотипі bolalarpsixologiuz — 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹 Б
Telegram арнасының логотипі bolalarpsixologiuz — 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹
Арна мекенжайы: @bolalarpsixologiuz
Санаттар: Психология
Тіл: қазақ
Жазылушылар: 11.11K
Арнадан сипаттама

Катталар ва болаларга психолог консультацияси.
Оилавий психология.
Офлайн ва онлайн консультация.
Психологиядан курс ва тренинглар.
Онлайн курслар.
Мурожаат учун:✉️ @medpsixologGulnara
☎️ 998946876630

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Соңғы хабарлар 12

2022-05-02 02:54:42
ҚАДРДОНЛАРИМ!
Рамазон хайит айёмингиз муборак бўлсин!

Аллоҳим барча эзгу тилакларингизни ижобат айласин!

. . . . .

Сиз учун энг катта совға ва энг катта савоб бу яқинларингизни йўқлаб қўйишингиздир!
Уларга яхши
кўришингизни айтиб, бир қучиб қўйинг!

https://t.me/bolalarpsixologiuz
644 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 23:54
Ашу / Түсініктеме
2022-05-01 06:25:37 Фарзандларимиз улғаяр экан уйимизга уларнинг кўчадаги муаммолари ҳам кириб кела бошларкан. Синфдошлари ва дўстлари уларни хафа қилиши ёки ўқитувчиси кўнглини оғритиши мумкин экан. Ҳар бир ота-она бундай вазиятда фарзандига ёрдам бергиси келади –кимдир уларни ҳимоя қилиб ўқитувчилари, дўстларини айблаб, баъзида улар билан уришишади ҳам. Яна кимлардир эса талтайиб кетишидан қўрқиб, боланинг ўзини айблайди.

Фарзандимни ишончидан чиқмаслик, чунки фарзандим мен билан ҳисларини бўлишмай қўяр экан, мен унга ёрдам бериш имкониятидан маҳрум бўламан.
Ўзини муаммода ҳис қилаётган бир вақтда қалбидаги оғриқларини енгиллаштириш. Чунки, қалб оғриқлари ҳақиқатни тўғри кўришдан тўсади.
Одамлар ва ҳислари билан боғлиқ муаммоларини ҳал қилишни ўрганишига ёрдам бериш.

1.Фарзандингиз ҳафа ёки йиғлаган аҳволда келганида ҳамма ишингизни ташлаб уларни олдида бўлинг, эшитинг. Агар гапирмаса, шунчаки жимгина олдида ўтиринг. Фарзандингиз кичик ёшда бўлса уни қучоқланг (катта ёшлиси бунга йўл қўймаслиги мумкин, мажбурламанг), токи фарзандингиз сиз уни олдида эканингизни, тушунишингизни билсин.

2.Фикрингизни билдириб, муаммога ечим изламай туринг. Фарзандингизнику, умуман айбламанг. Ҳозир фарзандингизнинг хислари жумбушга келган, ақлли гапларингиз барибир кор қилмайди. Аниқроғи, у уларни эшитмайди ва тушунмайди ҳам. Муаммони кейинроқ муҳокама қилганингиз маъқул.

3.Дилбандингиз ўзини яхшироқ ҳис қилишига ёрдам беринг, ҳаёлини чалғитинг. Масалан, мен бундай ҳолатларда ширинлик билан сийлайман.

Мени ҳайрон қолдирган нарса ўзини яхши ҳис қила бошлаган боланинг муаммоси унга муаммо бўлиб кўринмай қолар экан. Балки, кўпинча муаммонинг ечимини ўзи излаб топа оларкан.

Айтганча, худди шу услубни тушкунликдаги дугонангиз учун ҳам қўлласангиз бўлади. Ҳозиргача ҳеч бир дугонам «маслаҳат керак деб» қўнғироқ қилиб, маслаҳатимга амал қилганини кўрмадим. Уларни тинглаб, тушунишимни ўзи етарли экан.

#КАНАЛГА_УЛАНИНГ

https://t.me/bolalarpsixologiuz
77 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 03:25
Ашу / Түсініктеме
2022-05-01 06:25:37
74 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 03:25
Ашу / Түсініктеме
2022-04-30 14:51:53 Бош миямиз ажойиб имкониятларни бизга бера олади, аммо биз ўзимиз билмаган ҳолда миямизга зиён беришимиз мумкин ва ушбу имкониятларни чегаралаб қўямиз.

Сувнинг етишмаслиги миянинг ишлашини ёмонлаштиради.

Стресс мия фаолиятини сусайтиради ва бу бутун организмга таъсир қилади.

Мунтазам равишда тўйиб ухламаслик, бу ҳам қатор мия функцияларига: фикрлаш, хотирага ўз таъсирини ўтказади.

Ҳаддан ортиқ кўп маьлумотлар, мияни тормозланишига олиб келади.

Қуёш нурининг етишмаслиги.
Витамин Д қуёш нури таъсирида организмда ишлаб чиқилади.
Организмда қандайдир элемент етишмаса, бу албатта мияга ўз таъсирини ўтказади.

Чекиш, алкоголь, наркотик моддалар таъсирида мия функциялари ишдан чиқади, бош миянинг кичрайиши кузатилади.

Жисмоний ҳаракатнинг камлиги натижасида қон айланиши сустлашади ва мияга кислород етиб бориши қийинлашади.

Мана шу одатларингизни ўзгартиришингиз, бош миянгизни яхши ва мукаммал ишлашига хизмат қилади.

Гульнара Атажанова

https://t.me/oilaviypsixolog
190 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 11:51
Ашу / Түсініктеме
2022-04-30 14:51:53
134 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 11:51
Ашу / Түсініктеме
2022-04-29 12:48:44 Қизалоқларимизни яхши қиз қилиб тарбиялаш нима дегани, бу яхшими ёки ёмонми?
Албатта, яхши , одобли, гап қайтармайдиган, доим хўп деб айтганингизни қиладиган фарзанд кимга ёкмайди дейсиз?
Бундай болалар психологияда қулай болалар дейилади.
"Овқатингни охиригача еб қўй"- десангиз томоғидан ўтмасаям амаллаб ютади, сизни хафа қилмаслик учун. Ниманидир тушунтирмокчи бўлса, "гап қайтарма "- дейсиз, ичига ютади. Чунки, ўз фикрини билдириш бу катталарга ҳурматсизлик унинг учун.
Улар аъло баҳоларга ўқийди, паст баҳо олишдан хавотир олишади, чунки "ёмон" дейишларидан қўрқишади.
Мен хақимда нима деб ўйлашади деган фикрда бўлишади.
Хўш, катта бўлгач нима бўлади?
Улар яна кимнингдир қулай турмуш ўртоғи, қулай ишчиси бўлиб юраверади.
Атрофдагилар учун қулай инсонга айланади, ўзига зиён бўлса ҳам уларнинг илтимосини бажаради, доим бошқаларни ўйлаб юради.
Аммо, улар бахтли бўлолмайдилар. Чунки инсонлар ўзларини ўйлайди, яхшиларни қадрига етишмайди, сен яхшисан дейишади.
Яхшиларга хам шу керак, "мен яхшиман". Улар уятчанг, тортинчок бўлишади. Турмушга чиққач хам уялиб, тортиниб юради, ҳатто турмуш ўртоғидан ҳам. Эрлари хам қадрига етмайди. Ахир мен яхшиманку, нега эрим мени қадримга етмайди деб қийналишади.
Улар нега касал бўлишади, чунки улар ҳаммасини ичига ютади.
Ғазабини, жаҳлини кўрсатмайди, йиғламайди, ахир яхши болалар йиғламайдику. Бора-бора булар йиғилиб, кейинчалик психосоматик касалликларга олиб келади.
Хўш, сизга танишми бу ҳолат?

Фарзандларингиз сиз ўйлагандай "яхши" бўлишмасаям майли, аммо улар бахтли бўлишсин!

Гульнара Атажанова

https://t.me/bolalarpsixologiuz
103 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 09:48
Ашу / Түсініктеме
2022-04-29 12:48:44
94 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 09:48
Ашу / Түсініктеме
2022-04-29 12:48:44
Она меҳри...


#КАНАЛГА_УЛАНИНГ

@bolalarpsixologiuz
141 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 09:48
Ашу / Түсініктеме
2022-04-28 10:38:47
#рухият

Оналик меҳрига тўймаган ўғил болалар

Оналик меҳрини ту́лиқ ололмаган у́ғил болалар умр йўлдошини онасига айлантириб олади.
Оилада маъсулиятсизлик қилади,
у́зини боладай тутади.
Сабаб эса болаликда она меҳрига ту́ймаслик.
Бугун фарзандингизга бермаган меҳрингизни, у бутун умр у́зи билмаган ҳолда излайди, лекин тополмайди.
Ана шу меҳр учун у бору-йу́ғини беришга тайёр бўлади.

Гульнара Атажанова

#КАНАЛГА_УЛАНИНГ

@bolalarpsixologiuz
140 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 07:38
Ашу / Түсініктеме
2022-04-28 10:38:47
Ҳомиладорликда D витамини етишмаса (тадқиқот)

Австриялик олимларнинг таъкидлашича, ҳомиладор аёлдаги D витамини танқислиги туғилажак болада нутқ билан боғлиқ муаммоларга сабаб бўлиши мумкин экан.
Айниқса илк уч ойликда мазкур витамин етишмаса, келгусида болада нутқ муаммолари ривожланиши хавфи юқори бўлар экан. Тўғри, балиқ, сут, тухум, мол жигари ва пишлоқ орқали D витаминини олса бўлади, лекин олимлар унинг энг яхши манбаи қуёш нурлари эканини айтишмоқда.
Ҳомиладорликнинг иккинчи ва учинчи ойлигида миянинг нутқ кўникмалари ривожланишида қатнашадиган қисми шаклланади. Бу жараёнда D витамини ҳам иштирок этади.

https://t.me/bolalarpsixologiuz
139 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 07:38
Ашу / Түсініктеме