Get Mystery Box with random crypto!

​​Фарзанд тарбияси Машҳур болалар ёзувчиси Астред Линдгредни | 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹

​​Фарзанд тарбияси

Машҳур болалар ёзувчиси Астред Линдгреднинг фикрича, дунёдаги ваҳшийлик болалар хонасида бошланар экан.

1979 йилда Астред Лингреднинг бир нутқидан сўнг Швеция биринчи бўлиб болаларни оилада уриш мумкин эмаслиги ҳақида қонун чиқаради.

Астред Лингред ўз нутқида қуйидаги ҳикояни сўзлаб беради:

Бир она ҳеч қачон фарзандини урмасликка ўзига ваъда беради. Лекин шунга қарамай, бир куни ўғлининг бир ножўя ҳаракати туфайли уни жазоламоқчи бўлади. У даврларда болани чивиқ билан уриш кенг тарқалган жазо тури эди. Шунда она ўз фарзандига бориб кўчадан бир нечта чивиқ олиб келишини буюрган. У чивиқ билан уриб уни жазолашини боласига айтган. Бола узоқ вақтга йўқ бўлиб кетиб, бироздан сўнг кўзи ёшдан ишиб кетиб келган. Фақат қўлида чивиқ эмас каттагина тош бўлган. Онаси ҳайрон бўлиб, тошга қараса, бола унга йиғлаб: «Чивиқ топа олмадим, лекин мени жазолаш учун шу тошни топиб келдим, уни менга отсангиз бўлади», деган.

Шунда она ушбу ҳолатга боланинг кўзи билан қараган. «Онам менга оғриқ келтирмоқчи бўлса, нима фарқи бор, қандай йўл билан унга эришади, чивиқ билан урадими ёки менга тош отадими…» Шунда она йиғлаб юборади. Ким боласига тош ота оларкан…унда чивиқ билан уришнинг ундан нима фарқи бор?

Ҳеч қачон жисмоний жазо болани тўғри йўлга сола олмайди. Чунки бола бу жазога қандай қарашини биз ота-оналар билмаймиз. Бола ёмон иш қилиб қўйгани учун уни жазолашяпти, эсида қолиши учун уни уришмоқдалигини тушунмайди. У уни ҳимоя қиладиган, севадиган ва у ишонган инсон-она унга оғриқ келтираётганини ҳис эта олади, холос.

Шунинг учун Астред Лингред ваҳшийлик айнан болалар хонасида бошланади деб таъкидлаган. Чунки бола учун энг қадрли инсон – онаси унга оғриқ келтириб, буни ҳар хил гаплар билан тағин оқлаб тураётган бўлса, у ҳолда бошқалардан нима кутса бўлади, бошқаларга нимани раво кўрса бўлади?

Ахир дунёдаги ваҳшийликлар ҳам доимо ҳар хил оқловлар билан амалга оширилмайдими?

#КАНАЛГА_УЛАНИНГ

@bolalarpsixologiuz