Get Mystery Box with random crypto!

🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹

Telegram арнасының логотипі bolalarpsixologiuz — 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹 Б
Telegram арнасының логотипі bolalarpsixologiuz — 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹
Арна мекенжайы: @bolalarpsixologiuz
Санаттар: Психология
Тіл: қазақ
Жазылушылар: 11.11K
Арнадан сипаттама

Катталар ва болаларга психолог консультацияси.
Оилавий психология.
Офлайн ва онлайн консультация.
Психологиядан курс ва тренинглар.
Онлайн курслар.
Мурожаат учун:✉️ @medpsixologGulnara
☎️ 998946876630

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Соңғы хабарлар 4

2022-07-18 16:00:42
Психологик коррекцион лагеримиздан лавҳалар.
Лагеримиз ҳам охирлаб боряпти, натижалар анча кўзга кўриниб қолди.

Август ойи учун жойлар бронь қилиб қўйишингиз мумкин.
Кўпчилик ота-оналарнинг илтимосларига биноан август ойи лагеримиз соати узайтирилди.
Эрталаб 9:00 дан 17:00 гача бўлади.
20 кун давомида фарзандингиздаги кўпгина психологик муаммоларга ечим топиш имконига эга бўласиз!
Батафсил маълумотга эга бўлиш учун

@medpsixologGulnara

+998909447872

https://t.me/bolalarpsixologiuz
45 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 13:00
Ашу / Түсініктеме
2022-07-16 20:09:48 ​ Иқтидорли боланинг 9 белгиси

Ҳар бир ота-она ўз фарзандининг ақлли ва қобилиятли, иқтидорли бўлишига умид қилади.

Иқтидорли болалар ажойиб қобилиятга эга бўладилар. Интеллектуал ривожланиш нуқтаи назаридан улар тенгдошларидан анча олдинда туришади. Aлбатта, бундай ўзига хослик ҳаётда катта ёрдам бериши мумкин, аммо унутмангки, бундай болакай алоҳида ёндашувга муҳтож.
Иқтидорли болани қандай белгилар ажратиб кўрсатиши мумкин?

Билимга чанқоқлик
Иқтидорли болалар яхши баҳоларга ўрганмайдилар. Уларнинг мақсади – билим олиш.

Улар ўз тенгдошларини қизиқтирмайдиган кўп нарсалар билан машғул бўладилар. Ўқишни яхши кўрадилар, ҳар доим янги нарсаларни ўрганишни интилишади ва кўпинча катталарга турли саволлар беришади.

Ностандарт қарорлар
Қандай бўлмасин, улар ечимни тўғри топишади. Одатдаги муаммоларни ностандарт усулда ҳал қиладилар. Буни мактабда ўқиб юрган пайтдаёқ сезиш мумкин.

Ёлғизлик истаги
Бундай болалар ҳеч қачон якка ўзи зерикмайди. Улар учун ёлғизлик зарурдир. Улар одамлар ва шовқинни ёқтирмайди, улар ёлғизлик ва тасаввур қилишни афзал кўришади.

Улар қуруқ вайсашгга чидай олмайдилар
Оддийлардан иқтидорли болаларнинг фарқи шундаки, фойдасиз нарса ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Улар қизиқишни уйғотадиган нарсаларни муҳокама қилишни ва янги маълумотларни ўрганишни афзал кўришади. Шунингдек, улар турли вазият ва ҳодисалар ҳақида ўз фикрларини билдиришга мойилдирлар.

Катталар билан мулоқот қилишни афзал кўришади.
Тенгдошлари даврасида улар тез зерикишади, шунинг учун ёши каттароқ одамлар билан мулоқот қилишни афзал кўришади. Шунингдек, улар катталар билан суҳбат қилишни яхши кўришади.

Муҳим луғат захираси
Иқтидорли болалар жуда кўп ўқийдилар, янги сўзларни хотираларида сақлайдилар ва кейин уларни нутқда фаол ишлатадилар.

Мустақиллик
Улар камдан-кам ҳолларда қандай қилиб тўғри иш қилиш масаласида маслаҳат ёки савол сўрашади. Кўпинча улар буни аниқлашга ва ўзлари ҳал қилишга ҳаракат қиладилар.

Эътибор бериш
Aгар уларни мавзу қизиқтирса, уни диққат билан ўрганадилар. Aммо агар қизиқмаса, бола кўпроқ кўнгил очадиган нарса билан чалғий бошлайди.

Табиатни севиш
Кўпинча, бу болалар табиатда дам олишни яхши кўрадилар. Табиат илҳом манбаи ва атрофдаги дунёни ўрганишга қизиқишни уйғотади.

Иқтидорли болалар таълим ва тарбияда алоҳида ёндашувни талаб қилади. Шунинг учун, агар болангизда махсус белгиларини сезсангиз, у ҳолда бола тўлиқ куч билан ривожланиши учун албатта шароит яратиб беринг.

#Каналимизга_уланинг

https://t.me/bolalarpsixologiuz
45 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 17:09
Ашу / Түсініктеме
2022-07-16 20:09:38
44 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 17:09
Ашу / Түсініктеме
2022-07-12 13:15:25 Психологик лагеримизда бугун жудаям қизиқ мавзуларда болалар билан ишладик.
Болалар мазза қилишди.
Ёпиқ болалар ҳам активлашиб кетишди.

Бу ҳақда инстаграмда кузатиб боришингиз мумкин.
https://instagram.com/stories/psixoprofimarkazi/2880529892553718576?igshid=MDJmNzVkMjY=
69 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 10:15
Ашу / Түсініктеме
2022-07-12 13:15:25
76 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 10:15
Ашу / Түсініктеме
2022-07-10 14:51:45 ЧОРАСИЗЛИК СИНДРОМИ

Энг кўп учрайдиган психологик муаммолардан бири ҳисобланади.
Бу шундай ҳолатки, инсон ҳамиша қандайдир офат келишидан, нимадир бўлиб қолишидан хавотир олаверади.
Инсоннинг энг кўп гапирадиган гаплари: "Қўлимдан келмайди, барибир ўхшамайди", " Эплай олмайман", " Фойдаси йўқ", " Нима кераги бор?", "Бунга менинг ақлим етмайди".
Натижада инсоннинг онг остига "Ҳеч нимага яроқсизман"- деган ишонч шаклланади.
Арзимаган қийинчилик олдида чекинади. Ҳаётини, ишини ўзгартиришга қўрқадилар.

Чорасизлик синдроми қандай шаклланади?

1. Оналарнинг гиперғамхўрлиги натижасида фарзандлар ҳеч нимага яроқсиз бўлиб катта бўладилар. Ҳатто ўзининг кундалик ишларини ҳам эплай олмайдилар.
Негаки ота-она фарзандини ҳаддан ортиқ чегаралаб қўяди, доимий назоратда ушлаб туради ва унинг учун ҳамма нарсани ўзи қилиб беради. Арзимаган муаммоларини ота-онанинг ўзи ҳал қилишга уринади. Фарзандини муаммолардан ҳимоя қилишга уринади.

2. Иккиламчи манфаат.
Бу ҳам биринчи сабабга боғлиқ. Агар оилада фарзанд касал бўлиб қолса, ота-оналар болани эркалатиб юборишади, истаганини муҳайё қилишади ва уни ҳеч нимадан чегаралашмайди. Соғлом пайтида эса аксинча, бефарқ бўлишади.
Бу ҳолатдан бола фойдаланишни ўрганиб олади, катта бўлганида ҳам бу усулини ўзгартирмайди.
Доимо нолийдиган, касалманд инсонга айланиб қолишади.
Бошқаларнинг унга раҳм қилишларини истайдилар.

3. Негатив тажриба.
Ҳаётида катта омадсизликка дуч келиши, унинг руҳиятини синдиради, ўзини яна қайта тиклаб олишга кўзи етмайди, негаки қўрқув кучли бўлади.

4. Ўрнак олиш
Бола шунчаки ота-онасининг хулқ-атворини ўзлаштириб олади.
Кўпинча оналарда бу ҳолат кузатилади. Онасига ҳамманинг раҳми келаётганини, унга ёрдам бериб, қўллаб-қувватлашаётганларини кўриб катта бўлади ва бу хулқ-атворни ўзлаштириб олади.

Бу ҳолатда ҳеч бир инсон атайлаб, фикрлаб, чуқур ўйлаб бу ҳолатга тушиб қолмайдилар.
Уларни яшаётган муҳити ўзлари билмаган ҳолда хулқ-атворига таъсир қилади.
Аммо, бу ҳолатдан чиқиб кетишлари учун инсон ўзини англаши керак бўлади.
Кўпчилик ҳолатда фақат мутахассис кўмагида бу ҳолатдан чиқиб кета оладилар.

Психолог Гульнара Атажанова

https://t.me/bolalarpsixologiuz
130 viewsPsixolog Mediator Gulnara, edited  11:51
Ашу / Түсініктеме
2022-07-10 14:51:45
128 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 11:51
Ашу / Түсініктеме
2022-07-09 04:09:37
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азиз диндошларим!
Сизни ва барча оила аъзоларингизни қурбон хайити байрами билан муборакбод этамиз!
Хонадонингизда ҳамиша осойишталик, фаровонлик, меҳр-оқибат, хотиржамлик давом этаверсин!

https://t.me/bolalarpsixologiuz
85 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 01:09
Ашу / Түсініктеме
2022-07-07 13:22:19 БОЛАЛАРНИНГ РАШКИ

Ота-она учун фарзандларининг бир-бири билан аҳил бўлиши жудаям муҳим. Бола тарбиясида энг кўп учрайдиган муаммолардан бири шу бўлса керак. Асосан, бу муаммо оилада иккинчи, учинчи фарзандлар туғилгач кузатила бошлайди. Негаки, фарзанд ҳали ёлғиз бўлганида ота-она бутун эътиборини, меҳрини шу фарзандига қаратади. Кейинги фарзанд дунёга келиши билан табиийки, диққат - эътибор кичик фарзандга қаратилади. Ота-оналарда гўёки катта фарзанди улғайиб қолгандек туйғуси пайдо бўлади. Ана шу ерда ота-она катта хатога йўл қўядилар. Катта фарзандининг ҳалиям бола эканлигини, унга ҳам мехр-эътибор кераклигини унутиб қўядилар. "Сен каттасан, бу кичкина"- деган гапларни жуда кўп уқтиришади.
Фарзандлар катта бўлганида болаларнинг ўзаро жанжал қилиши, ўйинчоқ талашиши табиий ҳолат. Кичкина фарзандининг тўполони учун ҳам катта фарзандининг бошида калтак синади - "Қарасанг бўлмайдими, кап-катта боласан?"
Энди бу ҳолатда катта фарзандингизда ўзининг кераксизлиги, уни яхши кўрмасликлари, мендан кўра укамни яхши кўришади деган туйғулар бўлади ва укасига нисбатан рашк туйғуси кучаяди.
Кичик фарзандларда каттасига нисбатан рашк туйғуси, уни ҳадеб солиштиришингиз, ўрнак қилиб кўрсатишингиз натижасида пайдо бўлади.

Нима қилишингиз мумкин?
- Фарзандингизни кейинги фарзандингиз туғилишидан олдин тайёрлаб боринг.
- Фарзандларингизга тенг эътибор, меҳр-мухаббат беринг, ҳар бирига алоҳида вақт ажратинг
- Ҳеч қачон уларни бир-бирига солиштирманг
- Уларни бир-бирига ёмонламанг
- Бир-бирига ўрнак қилиб кўрсатманг
- Болалар ҳар-хил бўлишади, ҳар бирининг ўзига хос камчилиги ва қобилияти бўлади. Асосийси, сиз фарзандларингизни борлигича қабул қилинг!
- Ҳеч қандай шартсиз яхши кўринг ва буни ўзига билдириб туринг!

Психолог Гульнара Атажанова

Психологга савол

@medpsixologGulnara

Яқинларингизга улашинг
https://t.me/bolalarpsixologiuz
104 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 10:22
Ашу / Түсініктеме
2022-07-07 13:22:19
102 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 10:22
Ашу / Түсініктеме