Get Mystery Box with random crypto!

'Сингдириш' тажрибаси Бу дахшатли тажриба 1939 йил АҚШ да пси | 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹

"Сингдириш" тажрибаси

Бу дахшатли тажриба 1939 йил АҚШ да психолог Уэнделл Жонсон томонидан ўтказилган.
Тажрибадан мақсад, болаларнинг онги қанчалик даражада ташқи таъсиротларга таъсирчан эканлигини аниқлаш эди.
22 та етим болаларни 2 та гуруҳга бўлишди. Биринчи гуруҳ болаларга уларнинг нутқи қанчалик яхши эканлигини айтиб , ҳар томонлама мақтаб туришди.
Иккинчи гуруҳ болаларни эса камситиб, устидан кулиб, дудуқ болалар эканлигига ишонтиришди.
Аслида, иккинчи гуруҳ болаларда кўпчилигининг нутқлари жуда яхши бўлиб уларда ҳеч қандай нуқсонлар йўқ эди. Аммо, тажриба давомида бу болалар дудуқланадиган бўлиб қолишди ва умрларининг сўнги йилларигача шундай бўлиб қолдилар.
Тажриба тугаганидан кейин психолог аспиранти уч маротаба болаларни олдинги ҳолатига қайтаришга уриниб кўрди.
2007 йил тажрибанинг 6 та иштирокчисига Айова штати томонидан 925 000 доллар миқдорида компенсация ажратилди.

P.S: фарзандларингизга омадсиз, ялқов, дангаса, лапашанг, онги паст, уқувсиз дея ёрлиқларни ёпиштирманг.
Сиз қандай деб ўйласангиз, улар шундай бўлишади.

Психолог Гульнара Атажанова

Мурожаат учун
@medpsixologGulnara

https://t.me/bolalarpsixologiuz