Get Mystery Box with random crypto!

Ота-оналарнинг боланинг асаб тизими ривожланишига таъсири Ота | 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹

Ота-оналарнинг боланинг асаб тизими ривожланишига таъсири

Ота-оналар фарзандларининг нафақат хулқ-атворига, балки ўсиб-улғайиши ва уларнинг асаб тизими ривожланишига ҳам ўз таъсирини ўтказадилар.
Ота-оналар фарзандига қилган муносабатлари, тарбия усуллари боланинг ташқи оламни идрок этиши, ўрганиши, диққати ва хотирасига таъсир қилиши мумкинликларини тушунмайдилар.
Хўш, қандай омиллар болаларнинг асаб тизимига ножўя таъсир қилиши мумкин?
Булар:
- эътиборнинг йўқлиги
- болага бақиравериш
- уриб, калтаклаш
- доимий танқид
- психологик босим ўтказиш: ҳақорат, устидан кулиш, солиштириш
- болани рад этиш
- унинг илтимосларини эшитмаслик
- унинг фикрларини эшитмаслик ва қадрсизлантириш

Оқибатда болаларнинг хулқ-атвори ёмонлашишига, хаёлпараст, дангаса, эьтиборсиз бўлиб қолишига сабабчи бўлиб қоладилар.
Албатта, ота-оналар фарзандининг бекаму-кўст бўлишини, улар истагандай комил инсон бўлиб улғайишини орзу қилишади ва ўзлари билмаган ҳолда ўзларининг болаликда олган тарбиявий моделидан келиб чиқиб, ҳамда ўзларининг психик ҳолатидан келиб чиқиб ҳаракат қиладилар.
Ота-оналар токи, ўзларининг психик ҳолатини, асаб тизимларини асрамас эканлар, болаларнинг асаб тизимини асрай олмайдилар.
Шунинг учун, психолог қабулида жуда кўп ҳолатда ота-онанинг ўзлари билан ишлашга тўғри келади.

Психолог Гульнара Атажанова

Психолог қабулига ёзилиш

@Psixolog_Administratori

Психологга савол

@medpsixologGulnara

https://t.me/bolalarpsixologiuz