Get Mystery Box with random crypto!

🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹

Telegram арнасының логотипі bolalarpsixologiuz — 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹 Б
Telegram арнасының логотипі bolalarpsixologiuz — 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹
Арна мекенжайы: @bolalarpsixologiuz
Санаттар: Психология
Тіл: қазақ
Жазылушылар: 11.11K
Арнадан сипаттама

Катталар ва болаларга психолог консультацияси.
Оилавий психология.
Офлайн ва онлайн консультация.
Психологиядан курс ва тренинглар.
Онлайн курслар.
Мурожаат учун:✉️ @medpsixologGulnara
☎️ 998946876630

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Соңғы хабарлар 3

2022-08-03 15:23:12
Травмы первого поколения причиняют боль второму, которое, в свою очередь, наносит травму третьему. И так происходит до тех пор, пока не найдется человек, который испытал достаточно страданий, чтобы прийти к осознанию и разорвать порочный круг. Судьба наносит первую травму и приводит к появлению травмированных родителей каждого последующего поколения; при этом все несут ответственность за выбранную ими жизнь. И мы тоже несем ответственность за каждый совершенный нами выбор и его последствия.

Джеймс Холлис "В поисках божественной обители"

https://t.me/psixologiuz
59 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 12:23
Ашу / Түсініктеме
2022-08-01 11:13:16 #Диққат_Эълон!

Фарзандларингизни тарбиясида қийналяпсизми?
- Жуда қайсар, айтганимни қилмайди, уришга мажбур қилади.
- Жуда йиғлоқи, кўп хархаша қилади, чарчатиб юборди.
- Негадир ҳар доим менга эргашиб юради, изимдан қолмайди, кечалари безовта уйғонади.
- Жуда жаҳлдор, асабий бўлиб қолган, мени ҳам асабларимни чарчатди.
- Бола тарбиялар шунчалар қийинми?
- Фарзандларим бир -бири билан уришаверади, нима қилсам бўлади?
- Тез хафа бўлади, айтганимни қилмайди, гаплашмайди..
- Кап-катта болам негадир ўзгариб қолди, ўзидан-ўзи йиғлайди, сабабини айтмайди.
- Фарзандим ёлғон гапиряпти, ўғирлик қиляпти, қаерда хато қилган эканман.
- Болам дангаса, ўқишни истамайди.
- Менга гап қайтаради, ўзини айтганини тўғри деб тураверади.
- Мендан узоқлашиб кетди, меҳри йўқ.
- Телефон ўйинларига берилиб кетди, телефонини олиб қўйсам жаҳл қилади.
- Болани мактабга қандай тайёрлаш мумкин?
Ушбу саволларингизга жавоб олишни истасангиз, фарзанд тарбиясида муаммоларга дуч келаётган бўлсангиз, уларни бахтли, омадли, ўз ўрнини топишини истасангиз навбатдаги

#она_бола_учун #Бола_психологияси
#онлайн
#консультатив_курсимизга ёзилинг!

Курс 1 ой давомида ҳафтада икки марта телеграм орқали бўлиб ўтади.
Истаганлар личкада, истаганлар гуруҳда қатнашишлари мумкин!

Курс ичида 2 та консультация онанинг ўзининг психологик муаммолари билан ишлашга қаратилади.

Мурожаат учун

@medpsixologGulnara

+998909447872

https://t.me/bolalarpsixologiuz
203 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 08:13
Ашу / Түсініктеме
2022-08-01 11:13:16
183 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 08:13
Ашу / Түсініктеме
2022-07-31 07:39:16 ​ЎЗИГА БАҲО БЕРИШ (САМООЦЕНКА).

Одатда ўзига баҳо бериш ўсмирлик ёшига келиб шаклланиб улгуради. Болага туғилганидан бошлаб ота-оналар ва атрофдаги катталарнинг муносабатларидан келиб чиқиб ўзига баҳо бериш шаклланади. Ёш болалар катталар гапирган хамма гапларга ишонишади. Уларда маълумотларни танқид қилиб, саралаб қабул килиш учун миядаги ресурслар ҳали шаклланиб улгурмаган.Болага кунига неччи марталаб сиз айтаётган "ишëқмас, лапашанг, довдир" деб айтаётган гапларингиз бир кун келиб ўз исботини топади.
Болангиз худди шунақа катта бўлади. Сизнинг ҳаддан ташкари эмоционал ҳолатингиз, болага гоҳ тергаб, ҳакоратлаб, гоҳ уни мақтаб, бағрингизга босиб, ноўрин эркалатиб қилаётган муомалангиз болада ўзига бахо бериш беқарор бўлишига олиб келади. Яъни, одамларнинг фикри, гапи билан яшайдиган бўлади. Кимдир танқид қилса ўзига паст баҳо беради, кимдир мақтаса ўзига юқори баҳо беради.
Фарзандларингизнинг ўзига ишонган, комил инсон бўлиб етишиши сиз ота-оналарга боғлиқ.

Психолог Гульнара Атажанова

Психологга мурожаат учун

@medpsixologGulnara

+998909447872

https://t.me/bolalarpsixologiuz
263 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 04:39
Ашу / Түсініктеме
2022-07-31 07:39:16
245 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 04:39
Ашу / Түсініктеме
2022-07-27 13:35:10
Болаликда ҳаддан ортиқ маъсулиятни бўйнига олган оналар, аслида болалик нималигини билмай улғайишган. Ўзларининг фарзандларининг эҳтиёжларини тушуна олмайдилар.
Фарзандларига ҳаддан ортиқ ғамхўрликлари натижасида уларнинг атрофни, дунёни ўрганишларига тўсқинлик қиладилар.
Болалигингиз қандай ўтишидан қатъий назар, ўзингизни англашингиз орқали меҳрибон, эътиборли онага айлана оласиз.
Сиз ўзингизда бунга куч топа оласиз!
Ҳоҳиш бўлса, ҳаракат бўлса бас, сиз эплайсиз!

Психолог Гульнара Атажанова

Психологга савол

@medpsixologGulnara

Психолог консультациясига ёзилиш учун

@Psixolog_Administratori

https://t.me/bolalarpsixologiuz
128 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 10:35
Ашу / Түсініктеме
2022-07-22 15:22:38 Бола ҳаётида отанинг роли

АЁЛ авваламбор, оилали бўлиш, фарзандли бўлиш ва фарзандларини отаси билан биргаликда улғайтириш орзу-умидлари билан турмуш қуради. Ҳаётнинг тақдир сўқмоқлари қайси томонга бурилиб кетишини ҳеч ким билмайди.
Келиша олмай ажрашаётганлар камми, қайноналар оиласига аралашиб ажрашиб кетаётганлар, жаҳл устида фарзандимни ўзим катта қилиб оламан деган оналар, умуман, нима учун уйланганини , оила маьсулиятини бўйнига ололмаган эркаклар камми?
Ҳар қайси ҳолатда жабр кўрадиган бу - фарзанд.
Аммо, сиз буни англамайсиз, кўрмайсиз.
Жаҳлдан, аламдан, бир-бирингизга бўлган нафратдан кўзларингиз кўр, қулоқларингиз кар бўлган.
Бирга яшашни истамасангиз ҳеч кимни сизни мажбур қила олмайди. Фарзанд учун ҳам бирга яшашга мажбур эмассиз.
Баъзан фарзандлари келажаги учун ажрашиш энг тўғри йўл бўлиши мумкин.
Айтар сўзим оналарга!
Фарзандингиз қалбида отага нисбатан қаҳр уйғотманг.
Ҳатто, отаси дунёдаги энг аблаҳ одам бўлса ҳам.
Болани ўзингизнинг нафратингизга шерик қилманг.
Бола қалбида нега менинг дадам ёмон, нега мени ёмон кўради, менинг нима айбим бор деган туйғу билан, ўзини кераксиз ҳис қилиш туйғуси билан, айбдорлик ва айблаш туйғуси билан улғаймасин.
Катталар ҳаётидаги муаммоларда бола айби йўқлигини, дадаси қаерда бўлмасин уни яхши кўришини билиши керак.
Ота боланинг ҳаётида бўлмаса ҳам қалбида бўлиши керак.
Негаки, ташқи дунёга эшикни фақат ота очиб беради.
Боланинг келажакда ютуқларга эришиши, ривожланиши, ўз ўрнини топиши ота билан боғлиқ.
Боланинг отага бўлган нафрати, хафагарчилиги ҳеч қачон унутилмайди. Улардаги бу психологик жароҳат ҳеч қачон битмайди.

P.S: Агар, сиз кўп касал бўлаверсангиз, ҳаётда, турмушда ўз ўрнингизни топа олмаётган бўлсангиз, ўзингизда отангизга нисбатан нафрат, алам, хафагарчиликлар бўлиши мумкин.
Бу ҳолатда сизга психолог ёрдам бера олади.

Психолог Гульнара Атажанова

Қабулга ёзилиш учун

@Psixolog_Administratori

Психологга савол

@medpsixologGulnara

Яқинларингизга улашинг

https://t.me/bolalarpsixologiuz
87 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 12:22
Ашу / Түсініктеме
2022-07-22 15:22:38
81 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 12:22
Ашу / Түсініктеме
2022-07-20 20:28:46 ​​Оилавий ва болалар психологи, МАК-терапевт,
профессионал медиатор
Атажанова Гульнара
КАТТА ЁШЛИЛАРГА қуйидаги ҳолатларда ёрдам беради:


- тушкунлик;
- вахима, қўрқув, ўлиб қолишдан қўрқиш;
- ёлғиз сезиш;
- тухмат, хиёнат, рашк;
- асабийлик, жахлдорлик, ўзини қўлга ололмаслик;
- мақсадсизлик;
- кечира олмаслик;
- дудуқланиш;
- ажрим олди ва ажримдан кейинги рухий тушкунлик;
- семизликдаги муаммолар;
- сизни тушунмасликлари;
- хафа бўлиш, кутиш, кечира олмаслик,унута олмаслик;
- нафрат, рашк, ёмон кўриш;
- яхши кўриш, севги;
- кайфиятсизлик;
- уйдан чиқмаслик;
- оғир йўқотиш, яқинидан жудо бўлиш,
- қарамлик: интернет, телефон қарамлиги;
- виртуал севги қарамлиги;
- ўлим ҳақида фикрлар;
- ўлиб қолишдан қўрқиш;
- азадорлик, бесабаб йиғлаш;
- фарзандларни калтаклаш, жахл, асабийлик;
- ўгай она, ўгай ота муаммолари;
- хотирадаги муаммолар;
- мақсадсизлик, дангасалик, йўлсизлик;
- кўп касал бўлиш;
- оилавий низолар;
- бирор касал бўлиб қолишдан қўрқиш;
- хотирадаги оғир ҳолатни ўчириш;
- хаяжон, гапира олмаслик;

Ҳозироқ ушбу муаммоларни ечиш учун ҳаракатни бошланг, мурожаат қилинг:

Қабулга ёзилиш учун:

@Psixolog_Administratori

+998909447872

Манзил: Тошкент шаҳри
Юнусобод тумани

https://t.me/oilaviypsixolog
33 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 17:28
Ашу / Түсініктеме
2022-07-20 20:28:46
29 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 17:28
Ашу / Түсініктеме