Get Mystery Box with random crypto!

🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹

Telegram арнасының логотипі bolalarpsixologiuz — 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹 Б
Telegram арнасының логотипі bolalarpsixologiuz — 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹
Арна мекенжайы: @bolalarpsixologiuz
Санаттар: Психология
Тіл: қазақ
Жазылушылар: 11.11K
Арнадан сипаттама

Катталар ва болаларга психолог консультацияси.
Оилавий психология.
Офлайн ва онлайн консультация.
Психологиядан курс ва тренинглар.
Онлайн курслар.
Мурожаат учун:✉️ @medpsixologGulnara
☎️ 998946876630

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Соңғы хабарлар 8

2022-06-06 19:22:07 АЗИЗЛАР!
СИЗНИ МАРКАЗИМИЗДА "БОЛАЛАРДА ПСИХОСОМАТИКА" КУРСИГА ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ!
КУРС РУС ТИЛИ ВА ЎЗБЕК ТИЛИДА АЛОҲИДА ГУРУҲЛАРДА ОЛИБ БОРИЛАДИ.
КУРСДА ПСИХОЛОГЛАР ВА ОТА -ОНАЛАР ҲАМ ҚАТНАШИШЛАРИ МУМКИН.
28 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 16:22
Ашу / Түсініктеме
2022-06-04 10:17:53
У́СМИР ҚИЗЛАРДА АНОРЕКСИЯ

Анорексия бу касаллик ва учта белги билан намоён бу́лади.
- Овкатдан воз кечиш
- Овкатдан воз кечганлиги учун озиб кетиш
- Организмга озиқ моддалар етишмаслиги натижасида ҳайз циклининг ту́хташи

Касаллик асосан қиз болаларда учрайди, аммо у́гил болаларда ҳам учраб туради.

Касаллик келиб чикиш психологик механизмлари:

- улғайишдан қу́рқиш,
- онгсиз равишда у́зининг бола танасини сақлаб қолиш
- семизлик хунуклик белгиси деган ишонч ёки аксинча озғинлик идеал образлигига ишонч
- жудаям тана оғирлигидан хавотирда бу́лади
- манекен қизлар ҳаёт образига қизикиши кучли бу́лади
- озиб кетаётганлигини сиздан яширишга харакат қилади

Ота-оналар нима килишлари керак?
- У́смир фарзандингиз озиш учун ҳаракат килаётганини ку́рсангиз, эътиборсиз бу́лманг.
- У́зингизниям, униям айбламанг
- айнан овқатдан воз кечганлигига эътибор беринг
У́смир кизларингизда ушбу у́згаришларни сезсангиз, дарҳол врач терапевтга олиб боринг, керак бу́лса, врач психиатр ку́ригидан у́тиши лозим.
@bolalarpsixologiuz
216 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 07:17
Ашу / Түсініктеме
2022-06-03 14:32:21
Психология факультети талабалари марказимизда амалиётдалар.
Бу дарсда улар МАК ёрдамида тест ишлашмоқда.

https://t.me/bolalarpsixologiuz
14 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 11:32
Ашу / Түсініктеме
2022-06-02 12:45:56 "Йиғлама, овозингни ўчир, овозинг чиқмасин!"
Сизга таниш сўзлар шундай эмасми?
Болалигингизни эсланг!. Агар сизни шундай тарбиялашган бўлишса, ҳозир йиғлагингиз келса, йиғлай оласизми ёки ичингизга ютасизми?
Ёки ҳадеб арзимаган нарсага йиғлагингиз, хўрлигингиз келиб йиғлайверасизми?
Хўш, фарзандларингиз йиғлаётган пайтдачи, уларга қандай муносабат билдирасиз?
Аслида, йиғлаб туриш керак. Йиғлаш оқибатида стресснинг организмга таъсири камаяди ва тинчланишга ёрдам беради. Агар, сиз йиғламай ўзингизни тўхтатиб қолсангиз, нимадир келиб томоғингизга тиқилади. Ана шу ҳолат сизни касал қилади. Фарзандларингиз билан ҳам худди шундай.
( Чақалоқлар эмас, бу бошқа мавзу)
Агар, фарзандингизни йиғлашига, ғазабини ташқарига чиқариб юборишига қўйиб бермасангиз, билингки, келажакда фарзандингиз кўп касал бўлади, қон босими, бўқоқ касаллиги ва ҳоказо.
Баьзи ҳолларда биз болаларни йиғидан чалғита оламиз, аммо жуда йиғлагиси келиб, хўрлиги келганда йиғлашига қўйиб беринг ва уни шунчаки бағрингизга босинг.
Энг бахтли болалар - булар, йиғлашга ҳаққи бор болалардир.

Психолог Гульнара Атажанова

Мурожаат учун

@Psixolog_Gulnara_Atajanova

https://t.me/bolalarpsixologiuz
221 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 09:45
Ашу / Түсініктеме
2022-06-02 12:45:56
179 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 09:45
Ашу / Түсініктеме
2022-06-01 07:55:32
1 июнь -болаларни ҳимоя қилиш куни.

Фарзандларингизни қучиб табриклаб қўйинг, улар учун ширин таомлар пиширинг.
Улар билан биргаликда вақт ўтказишга ҳаракат қилинг!!!
Бу улар учун жудаям муҳим!!!

https://t.me/bolalarpsixologiuz
238 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 04:55
Ашу / Түсініктеме
2022-05-30 14:15:47
Қизалоқ

Оила расмида дадасини чизишни ҳоҳламади.
Чизмоқчи бўлиб ҳаракат қилди, анча ҳаракат қилди, ўчирғични олиб ўчирди, яна чизди, яна ўчирди.

- Майлими дадамни чизмасам?
- Майли. Чизолмаяпсанми?
- Ўхшамаяпти.

Бир оз суҳбатдан сўнг:
- Мен дадамни яхши кўраман, лекин бир хил пайтлари унинг ўлиб қолишини ҳоҳлайман.

- Қайси пайтлари?
- Онамни урган пайтлари.

Қизчанинг кўзлари ёшланди.
- Биздан бекитиб онамни урадилар, юзлари кўкариб қолади. Аммо мени алдашади. Уриб олдим дейдилар. Мен ҳаммасини биламан. Шу пайтда дадамни ёмон кўриб кетаман.

Анча суҳбатдан кейин:
- Мен дадамнинг ўлишини ҳоҳламайман. Мен уларни яхши кўраман.

Ота-она билан алоҳида суҳбатданг сўнг қизалоқ хурсанд эди, унинг кўзлари қувончдан порлар, умид учқунлари ишончга айланиб улгурганди.
Аммо, бу ишончни оқласалар бўлди.
Ҳар доим юзинг шундай кулиб турсин, кўзларингда қувонч нурлари порлаб турсин, жажжи қизалоқ!
Гульнара Атажанова

#Каналимизга_уланинг

https://t.me/bolalarpsixologiuz
182 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 11:15
Ашу / Түсініктеме
2022-05-29 10:59:50
"Ҳар сафар фарзандимга нимадир уқтирмоқчи бўлсам бақиришга тўғри келади, қайта-қайта гапираман , фойдаси йўқ, барибир эсидан чиқади ёки гапимга қулоқ солмайди." - деб онажонлар шикоят қилишади.

1. Эсингизда бўлсин, болалар бирон нарса билан машғул бўлсалар, диққатини сизга қаратишга қийналишади. Чунки, уларда ҳали периферик диққат ривожланмаган бўлади ва сизнинг нега бақираётганингизни ҳам тушунмай қоладилар.
2. Шунинг учун, унга нимадир демоқчи бўлсангиз, сизни диққат билан эшитишга тайёрми, ишонч ҳосил қилинг.
3. Фарзандингиз билан визуал контакт ўрнатинг, унинг кўзларига қараб гапиринг.
4. Тушунтирганингизда мулойим , ҳурмат билан гапиринг.
5. Ҳадеб эсидан чиқиб кетадиган бўлса, эслатмани қоғозга ёзиб кўринадиган жойга илиб қўйинг.
6. Кўп насиҳат қилмай, қатьий ва дангал гапиринг.
7. Нима топшириқ берганингизни такрорлашини сўранг ва тушунганига ишонч ҳосил қилинг.

Гульнара Атажанова

Мурожаат учун

@medpsixologGulnara

https://t.me/bolalarpsixologiuz
179 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 07:59
Ашу / Түсініктеме
2022-05-29 08:09:30 #ЖАВОБЛАР

1. Қайнаб кетган чойнакни ўчириш
.
Агар сиз қайнаб турган чойнакни танлаган бўлсангиз, сиз қайноқ қонли одамсиз. Сиз тез ва иккиланишсиз қарор қабул қиласиз. Сизни ҳеч қандай нарса ўз мақсадингиз йўлида тўхтатиб қола олмайди. Сиз бир хил ишдан тез зерикасиз. Сиз ўз ҳафсизлигингиз ҳақида қайғурасиз ва сюрпризларни хуш кўрмайсиз. Сизга энг яхшиси аниқ ишланган режа бўйича ҳаракатланиш, ҳеч қандай кутилмаган вазиятлар содир бўлмайдиган холатлар.

2. Телефон қўнғироғига жавоб бериш.
Бу вариант сиз ҳақингизда шуни айтиши мумкинки, сиз диққат эътибори фақат бир мақсадга қаратилган ва дипломатик инсонсиз. Сиз бировлар қилган хатосини кечириб юбора олмайсиз. Сизни ишбилармон одам деб атаса ҳам бўлади. Сиз бир вақтнинг ўзида бир қанча ишни бажара оласиз. Сиз одамлар билан осон чиқишиб кета оласиз. Умумий қилиб айтганда сизга фойдали танишув ва ҳар доим диққат марказида бўлиш ёқади.

3. Йиғлаётган болани овутиш.
Агар сиз биринчи навбатда йиғлаётган чақалоқни овутишга ҳаракат қилсангиз, сиз ҳар бир ишда мувозанатни сақлайдиган ва саргузаштни ёқтирадиган инсонсиз. Сизга атрофдагиларга ёрдам бериш ёқади. Сиз атрофингиздагилар қилган хато учун ҳам ўзингизни қурбон қилишга тайёрсиз. Сиз оилапарвар инсонсиз ва инсонлар орасидаги муносабатларни қадрлайсиз. Ёлғиз қолиб кетиш сизни қўрқитади, сизга ёнингизда ҳар доим кимдир бўлиши керак. Сиз учун шовқинли барда кечни ўтқазгандан кўра, яхшиси уйда оила даврасида бирга бўлган яхши.

4. Итни диванни ғажишдан тўхтатиш.
Агар сиз биринчи итни дивандан тушуришни ўйлаган бўлсангиз, сиз ҳақингизда шуни айтишимиз мумкинки, сиз ҳеч қаерда бетартиблик қилмайсиз, яъни уйда ҳам, ҳаётингизда ҳам. Сиз учун ҳамма нарсани бошқарувингиз остида ушлаб туришингиз керак. Сиз ҳамма нарса ўз жойига тушмагунча тинчланмайсиз. Сиз ҳаётингизда кўпроқ материал бойликлар ва ҳаётдаги мавқеингизга кўпроқ аҳамият берасиз. Сиз ҳамма саволларга жавобни биласиз ва ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзингизни йу‌қотиб қўймайсиз.

#КАНАЛГА_УЛАНИНГ

https://t.me/bolalarpsixologiuz
77 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 05:09
Ашу / Түсініктеме
2022-05-28 21:01:07
Сиз ушбу ҳолатда ишни нимадан бошлар эдингиз?
Anonymous Poll
26%
1. Қайнаб турган чойнакни ўчириш.
3%
2. Телефон қўнғироғига жавоб бериш.
65%
3. Йиғлаётган болани овутиш.
6%
4. Итни диванни ғажишдан тўхтатиш.
34 voters68 viewsPsixolog Mediator Gulnara, 18:01
Ашу / Түсініктеме