Get Mystery Box with random crypto!

​​Боланинг бирор нарсадан қаттиқ қўрқиши натижасида келиб чиқа | 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹

​​Боланинг бирор нарсадан қаттиқ қўрқиши натижасида келиб чиқадиган ҳис-туйғу унинг фантазияси, ижодий тасаввури шаклланиши билан бирга ривожланиб бориши мумкин.

Масаланинг яна бир томони борки, боланинг ҳеч нарсадан қўрқмаслиги ҳам ижобий ҳолат эмас. Чунки бу бола ҳаётига ёмон таъсир этувчи хавф-хатарлар ҳам келтириб чиқариши мумкин.

Бундай болалар назоратсиз қолганда кўнгилсизликларни келтириб чиқаради. Шунинг учун ҳам қўрқув, аниқроғи, эҳтиёткорлик боланинг хавфсизлигини таъминловчи ҳимоя механизми сифатида намоён бўлади.

Боланинг кучли қўрқиши унинг руҳиятида эмоционал жароҳат қолдиради, ҳатто салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Натижада болада кўзини тез-тез пирпиратиш, дудуқланиш, бошқалар билан муносабатга киришишга қийналиши, ўзига нисбатан ишонч ҳиссининг йўқолиши, баъзан агрессия кузатилиши мумкин.
   
Кўп ҳолларда ота-оналар болага таъсир ўтказиш, айтганларини бажартириш учун оқибатини ўйламай “энг осон” йўлини танлашади, яъни қўрқитишади.

Агар бола қоронғиликдан қўрқса ва қоронғи хонага киришни рад этса, уни зўрламанг. У билан биргаликда хонага кириб, тинчлантиринг, бағрингизга босиб ҳеч нимадан қўрқмасликни тушунтиринг, ижобий эртакларни сўзлаб бериш ҳам болада қўрқув йўқолишига сабаб бўлади.

Агар бола ўзининг нимадандир қўрқаётганини айтса, демак, унга сизнинг кўмагингиз керак. Боланинг қўрқуви қанчалар беозор кўринмасин, унинг устидан кулманг.

Нималардан қўрқаётган бўлса ўша  ҳақида унга батафсил маълумот беришдан эринманг. Токи бу нарса қўрқишга арзимаслигини билсин. Ўзингиз болалигингизда нималардан қўрққанингиз ва буни қандай бартараф қилганингизни сўзлаб беринг. Барча одамлар нимадандир қўрқиши ва бу меъёрий ҳолат эканлигини тушунтиринг. 
Зарур ҳолатда мутахассисга мурожаат қилинг.

Психолог Гульнара Атажанова

Мурожаат килинг

@medpsixologGulnara

+998909447872

Якинларингизга улашинг

https://t.me/bolalarpsixologiuz