Get Mystery Box with random crypto!

Фарзандларимиз улғаяр экан уйимизга уларнинг кўчадаги муаммола | 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹

Фарзандларимиз улғаяр экан уйимизга уларнинг кўчадаги муаммолари ҳам кириб кела бошларкан. Синфдошлари ва дўстлари уларни хафа қилиши ёки ўқитувчиси кўнглини оғритиши мумкин экан. Ҳар бир ота-она бундай вазиятда фарзандига ёрдам бергиси келади –кимдир уларни ҳимоя қилиб ўқитувчилари, дўстларини айблаб, баъзида улар билан уришишади ҳам. Яна кимлардир эса талтайиб кетишидан қўрқиб, боланинг ўзини айблайди.

Фарзандимни ишончидан чиқмаслик, чунки фарзандим мен билан ҳисларини бўлишмай қўяр экан, мен унга ёрдам бериш имкониятидан маҳрум бўламан.
Ўзини муаммода ҳис қилаётган бир вақтда қалбидаги оғриқларини енгиллаштириш. Чунки, қалб оғриқлари ҳақиқатни тўғри кўришдан тўсади.
Одамлар ва ҳислари билан боғлиқ муаммоларини ҳал қилишни ўрганишига ёрдам бериш.

1.Фарзандингиз ҳафа ёки йиғлаган аҳволда келганида ҳамма ишингизни ташлаб уларни олдида бўлинг, эшитинг. Агар гапирмаса, шунчаки жимгина олдида ўтиринг. Фарзандингиз кичик ёшда бўлса уни қучоқланг (катта ёшлиси бунга йўл қўймаслиги мумкин, мажбурламанг), токи фарзандингиз сиз уни олдида эканингизни, тушунишингизни билсин.

2.Фикрингизни билдириб, муаммога ечим изламай туринг. Фарзандингизнику, умуман айбламанг. Ҳозир фарзандингизнинг хислари жумбушга келган, ақлли гапларингиз барибир кор қилмайди. Аниқроғи, у уларни эшитмайди ва тушунмайди ҳам. Муаммони кейинроқ муҳокама қилганингиз маъқул.

3.Дилбандингиз ўзини яхшироқ ҳис қилишига ёрдам беринг, ҳаёлини чалғитинг. Масалан, мен бундай ҳолатларда ширинлик билан сийлайман.

Мени ҳайрон қолдирган нарса ўзини яхши ҳис қила бошлаган боланинг муаммоси унга муаммо бўлиб кўринмай қолар экан. Балки, кўпинча муаммонинг ечимини ўзи излаб топа оларкан.

Айтганча, худди шу услубни тушкунликдаги дугонангиз учун ҳам қўлласангиз бўлади. Ҳозиргача ҳеч бир дугонам «маслаҳат керак деб» қўнғироқ қилиб, маслаҳатимга амал қилганини кўрмадим. Уларни тинглаб, тушунишимни ўзи етарли экан.

#КАНАЛГА_УЛАНИНГ

https://t.me/bolalarpsixologiuz