Get Mystery Box with random crypto!

Бош миямиз ажойиб имкониятларни бизга бера олади, аммо биз ўзи | 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹

Бош миямиз ажойиб имкониятларни бизга бера олади, аммо биз ўзимиз билмаган ҳолда миямизга зиён беришимиз мумкин ва ушбу имкониятларни чегаралаб қўямиз.

Сувнинг етишмаслиги миянинг ишлашини ёмонлаштиради.

Стресс мия фаолиятини сусайтиради ва бу бутун организмга таъсир қилади.

Мунтазам равишда тўйиб ухламаслик, бу ҳам қатор мия функцияларига: фикрлаш, хотирага ўз таъсирини ўтказади.

Ҳаддан ортиқ кўп маьлумотлар, мияни тормозланишига олиб келади.

Қуёш нурининг етишмаслиги.
Витамин Д қуёш нури таъсирида организмда ишлаб чиқилади.
Организмда қандайдир элемент етишмаса, бу албатта мияга ўз таъсирини ўтказади.

Чекиш, алкоголь, наркотик моддалар таъсирида мия функциялари ишдан чиқади, бош миянинг кичрайиши кузатилади.

Жисмоний ҳаракатнинг камлиги натижасида қон айланиши сустлашади ва мияга кислород етиб бориши қийинлашади.

Мана шу одатларингизни ўзгартиришингиз, бош миянгизни яхши ва мукаммал ишлашига хизмат қилади.

Гульнара Атажанова

https://t.me/oilaviypsixolog