Get Mystery Box with random crypto!

Қизалоқларимизни яхши қиз қилиб тарбиялаш нима дегани, бу яхши | 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹

Қизалоқларимизни яхши қиз қилиб тарбиялаш нима дегани, бу яхшими ёки ёмонми?
Албатта, яхши , одобли, гап қайтармайдиган, доим хўп деб айтганингизни қиладиган фарзанд кимга ёкмайди дейсиз?
Бундай болалар психологияда қулай болалар дейилади.
"Овқатингни охиригача еб қўй"- десангиз томоғидан ўтмасаям амаллаб ютади, сизни хафа қилмаслик учун. Ниманидир тушунтирмокчи бўлса, "гап қайтарма "- дейсиз, ичига ютади. Чунки, ўз фикрини билдириш бу катталарга ҳурматсизлик унинг учун.
Улар аъло баҳоларга ўқийди, паст баҳо олишдан хавотир олишади, чунки "ёмон" дейишларидан қўрқишади.
Мен хақимда нима деб ўйлашади деган фикрда бўлишади.
Хўш, катта бўлгач нима бўлади?
Улар яна кимнингдир қулай турмуш ўртоғи, қулай ишчиси бўлиб юраверади.
Атрофдагилар учун қулай инсонга айланади, ўзига зиён бўлса ҳам уларнинг илтимосини бажаради, доим бошқаларни ўйлаб юради.
Аммо, улар бахтли бўлолмайдилар. Чунки инсонлар ўзларини ўйлайди, яхшиларни қадрига етишмайди, сен яхшисан дейишади.
Яхшиларга хам шу керак, "мен яхшиман". Улар уятчанг, тортинчок бўлишади. Турмушга чиққач хам уялиб, тортиниб юради, ҳатто турмуш ўртоғидан ҳам. Эрлари хам қадрига етмайди. Ахир мен яхшиманку, нега эрим мени қадримга етмайди деб қийналишади.
Улар нега касал бўлишади, чунки улар ҳаммасини ичига ютади.
Ғазабини, жаҳлини кўрсатмайди, йиғламайди, ахир яхши болалар йиғламайдику. Бора-бора булар йиғилиб, кейинчалик психосоматик касалликларга олиб келади.
Хўш, сизга танишми бу ҳолат?

Фарзандларингиз сиз ўйлагандай "яхши" бўлишмасаям майли, аммо улар бахтли бўлишсин!

Гульнара Атажанова

https://t.me/bolalarpsixologiuz