Get Mystery Box with random crypto!

Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал

Арна мекенжайы: @ustoz
Санаттар: Білім
Тіл: қазақ
Жазылушылар: 126.77K
Арнадан сипаттама

Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!
Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.
Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot
Реклама: @reklamaedu

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Соңғы хабарлар 264

2021-08-18 10:53:12 Ҳурматли ота-оналар!

Халқ таълими вазирлиги янги 2021-2022 ўқув йилида таълим жараёнларини ташкил этиш бўйича ота-оналарнинг фикрини ўрганиш мақсадида жорий йилнинг 18-19 август кунлари сўровнома ўтказмоқда.

Иловада берилган сўровнома мазмуни билан танишиб, ўз муносабатингизни қоғоз ёки электрон шаклда фарзандингиз таълим олаётган мактаб маъмуриятига етказишингизни сўраймиз.

Сизнинг муносабатингиз янги ўқув йилида таълим жараёнларини ташкил этишда муҳим ҳисобланади. Шу боис, ушбу сўровномада фаол иштирок этишингизни сўраймиз.

@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
301 views07:53
Ашу / Түсініктеме
2021-08-18 10:19:52 Ушбу файлда география дарсликларида учрайдиган барча атамалар (таянч сўзлар) нинг изохли луғати берилган.
(Алифбо тартиби бўйича)

@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
381 views07:19
Ашу / Түсініктеме
2021-08-17 19:31:02
Ёшлар лидери Алишер Саъдуллаевга кўра, 32-халқаро биология олимпиадасида олтин медални олган Азиза Абдуллаева 122 500 000 сўм миқдорида пул мукофоти билан тақдирланибди. Жуда катта мотивация.

Шунингдек, халқаро фан олимпиадаларида фахрли ўрин олган 10 нафар мактаб ва академик лицей ўқувчилари ва уларнинг устозлари ҳам тақдирланган. Ушбу ишларга жами 1 миллиард 400 миллион сўм ажратилган.

@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
176 views16:31
Ашу / Түсініктеме
2021-08-17 19:06:16 СЕНТЯБРЬ ОЙИДАН БОШЛАБ ПЕДАГОГ ХОДИМЛАР ҚАНЧА ОЙЛИК ОЛАДИ?

2021 йилнинг 1 сентябридан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори 1,1 баробарга оширилади. Бу ҳақида Президент фармони эълон қилинди.

Сентябрь ойидан оширилган ойликлар бўйича ҳисобланганда педагог ходимлар қуйидагича ойлик оладилар:

Мактаб директори:
3 млн 185 минг 070 сўм (400 ўқувчигача)
3 млн 400 минг 886 сўм (401-880 ўқувчигача)
3 млн 606 минг 259 сўм (881-1600 ўқувчигача)
3 млн 814 минг 781 сўм (1600дан ортиқ)

Директор ўринбосарлари: (ММИБДЎ, ЎТИБДЎ)
2 млн 974 минг 763 сўм (400 ўқувчигача)
3 млн 185 минг 070 сўм (401-880 ўқувчигача)
3 млн 400 минг 886 сўм (881-1600 ўқувчигача)
3 млн 606 минг 259 сўм (1600дан ортиқ)

Директорнинг ҳўжалик ишлари бўйича ўринбосари:
1 млн 376 минг 802 сўм (401-880 ўқувчигача)
1 млн 496 минг 631 сўм (881-1600 ўқувчигача)
1 млн 621 минг 000 сўм (1600дан ортиқ)

ЧҚБТ раҳбари:
2 млн 299 минг 438 сўм

Ёшлар етакчиси – 2 млн 299 минг 438 сўм (Агар етакчилик штати тугатилмаса)

Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи (0.5 ст) – 1 млн 149 минг 719 сўм

Психолог – 2 млн 69 минг 494 сўм

Ўқитувчилар – 2 млн 299 минг 438 сўм

Олий тоифали ўқитувчи – 3 млн 170 минг 010 сўм

Биринчи тоифали ўқитувчи – 2 млн 868 минг 608 сўм

Иккинчи тоифали ўқитувчи – 2 млн 574 минг 348 сўм

Ўрта махсус маълумотли ўқитувчи – 2 млн 149 минг 436 сўм

Мактаб лаборанти (1 ст)– 1 млн 137 минг 632 сўм

Кутубхоначи (ўрта махсус) – 1 млн 94 минг 227 сўм
Кутубхона мудири (ўрта махсус) – 1 млн 261 минг 866 сўм
Кутубхоначи (олий маълумотли) – 1 млн 151 минг 816 сўм
Кутубхона мудири (олий маълумотли) – 1 млн 376 минг 802 сўм

@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
696 views16:06
Ашу / Түсініктеме
2021-08-17 09:09:41 «Биз 2030 йилга қадар мактаб, лицей ва коллеж битирувчиларини олий таълим билан қамраб олиш даражасини 50 фоизга етказишни режа қилганмиз ва бунга, албатта. эришамиз — Президент.

@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
527 views06:09
Ашу / Түсініктеме
2021-08-15 13:08:23 Тиббий кўрик масаласида

Ўқитувчиларни тиббий кўрикдан ўтиши мутлақо текинлиги ҳақида ёзганимдан кейин тиббиёт ходимлари, мактабгача таълим муассасаси ходимлари ҳам кўплаб мурожаат қилишмоқда. Бизга пулликми деган маънода.

Тиббий кўрик давлат ишхонасида ишловчи барча учун бепул .


"Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги низомга асосан:

Иш берувчи ҳудудий давлат санитария - эпидемиология назорати марказлари ва ташкилотнинг касаба уюшмаси қўмитаси билан биргаликда ҳар календарь йилнинг 1 декабригача ташкилотдаги тиббий кўрикдан ўтказилиши шарт бўлган ходимларнинг лавозим бўйича контингентини аниқлаши ва бу ҳақда далолатнома тузиши лозим.

Меҳнат кодекси 214-моддасига асосан
иш берувчи меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик вақти-вақти билан қуйидаги ходимларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт:

умумтаълим мактаблари,

мактабгача тарбия

ва бошқа муассасаларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан машғул бўлган педагог ва бошқа ходимлари.

“Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 24-моддасига кўра тиббий кўриклардан ўтилиши муносабати билан ходимлар чиқимдор бўлмайдилар.

Юқорида келтирилган асосларга кўра, тибий кўрик учун тўловлар иш берувчи томонидан тўланади. Ходим томонидан эмас.

@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
562 views10:08
Ашу / Түсініктеме
2021-08-14 12:25:01 Мактабда юритиладиган хужжатлар рўйхати

Халқ таълими вазирининг 2021 йил 1 июлдаги 205-буйруғи билан шу кунга қадар мактабларда юритиб келинган 10 дан ортиқ ўқув-педагогик ҳужжатлар сони 2 бараварга қисқартирилди ва қолганларининг аксарияти электрон шаклда юритилиши белгиланди.

Эндиликда соҳа ходимлари асосий эътибор ва вақтларини "қоғозбозлик" ёки ҳисоботга эмас таълим сифатини оширишга қаратади.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги 3 йилда вазирлик тизимида:

Ўқитувчиларнинг ҳужжатлари 7 тадан 1 тага,
Синф раҳбарлариники 10 тадан 2 тага,
Психологларники 27 тадан 8 тага,
Метод бирлашмалариники 6 тадан 3 тага қисқартирилган эди.
Методик кенгаш, Васийлик кенгаш каби жамоатчилик асосида ташкил этилган ташкилотлар фаолияти тугатилган эди.

Навбат ўқув жараёнларига оид ҳужжатларни қисқаришга етди.

Мазкур буйруқ билан шу вақтга қадар мактаб ҳужжатларини юритиш бўйича йўриқнома (5.12.2001 й. 178-сон буйруғи) бекор қилиниб, янги таҳрирдаги йўриқнома тасдиқланди.

Юқорида келтирилганлардан бошқа юритиладиган
мажбурий ҳужжатлар йўқ. Рўйхатдан бошқа ҳужжатларни талаб қилиш ҳолатларига йўл қўйилса, вазирликнинг ишонч телефонига +998712020909 хабар бериш сўралади.

@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
851 views09:25
Ашу / Түсініктеме
2021-08-14 10:00:06
ПЕНСИОНЕР ЎҚИТУВЧИ БОШҚА ЎҚИТУВЧИ БИЛАН ТЕНГ ДАРС ОЛИШГА ҲАҚЛИМИ?

Савол: Ассалому алайкум! Менинг саволим нафақага чиққан ўқитувчи бошқа ўқитувчи билан тенг дарс олишга ҳақлими? Масалан: ҳам бошланғич синф, ҳам мутахасислиги бўйича дарс сўраса. Жавобини интизорлик билан кутиб қоламан.

Жавоб: Ҳа шундай.

“Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомга (рўйхат рақами 3271) мувофиқ ҳомиладорлик ва туғиш таътили ҳамда бола парваришидан қайтган ўқитувчиларга, шунингдек, ишловчи пенсионерларга дарс соатлари меҳнат қонунчилигига асосан мазкур Низомнинг 15-бандида белгиланган кўрсаткичлар устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади.

Шу қоидага кўра пенсионер ходим ўзининг малака тоифасига ва бошқа кўрсаткичларига кўра дарс олишга ҳақли.

Yurist Xizmati

@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
719 views07:00
Ашу / Түсініктеме
2021-08-14 09:45:01
ЎҚИТУВЧИЛАР УЧУН МИНИ ПРОЕКТОРЛАР

Ҳар бир ўқитувчи ўз дарсини қизиқарли ўтишини хоҳлайди. Илгари ўқитувчилар турли кўргазмалар ёрдамида ўқувчиларни дарсга қизиқтиришган бўлса, энди ўқувчиларни бу усул билан жалб этиш анча қийин.

Эндиликда мактабларда мини проекторлар ишлатилмоқда. Бугунги тавсиямиз ҳам мини проекторлар билан боғлиқ.

Проектор USB “флешка”ларни ўқийди, компьютерга улаш шарт эмас;
Катта проекторлардан фарқи у енгил ва кичик ўлчами бўлиб, кўтариб юриш учун жуда қулай;
Интернетдан электрон дастур, расм ёки видеодарсларни юклаб олиб мини проекторга улайсиз, дарсга тайёргарлик кўриш анча енгиллашади;
Повербанкдан заряд қилиш ва ташқи карнайларни улаш имконияти


Тўлиқ маълумотни видео орқали олишингиз мумкин

Ҳозирда 30% чегирма
590 000 сўм
Тўлов маҳсулотни қўлингизга олганда қиласиз.


БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТ
БУЮРТМА БЕРИШ

Телеграм орқали боғланиш

ЎЗБЕКИСТОН БЎЙЛАБ ЕТКАЗИШ БЕПУЛ!
560 views06:45
Ашу / Түсініктеме
2021-08-14 08:55:04 ​​Профиль электрон почтасини қандай ўзгартириш ва тасдиқлаш мумкин?

Кундалик платформасининг ҳар бир фойдаланувчиси ўз почтасини мустақил равишда ўзи ўзгартириши ва тасдиқлаши мумкин.

Почтани ўзгартириш учун сизга керак:
“Хавфсизлик” ёрлиғидаги профиль созламаларига ўтинг;
“Электрон почта” майдонидаги “Киришни тиклаш” блокида керакли электрон почтани кўрсатинг;
“Жорий пароль” майдонига киритилган ўзгаришларни сақлаш учун тизимдаги ҳисоб қайдномангиз парольини киритинг;
“Сақлаш” тугмасини босинг.

Электрон почта манзилини аккаунт фаоллаштирилгандан сўнг ҳам, мустақил равишда ўзгартирганингиздан сўнг ҳам тасдиқлашингиз керак.

Тасдиқлаш учун:
“Хавфсизлик” ёрлиғида, электрон почта майдонининг остидан “Тасдиқловчи электрон почтани юбориш” амалини танланг;
Фаоллаштириш пайтида кўрсатилган электрон почтани киритинг ва тизимдан келган хатни очинг;
Хатда кўрсатилган ҳаволага ўтинг.

Агар хат келмаган бўлса, “Спам” / “Керакциз почта” қисмини текшириш керак.

Тизимда ҳисобни рўйхатдан ўтказиш ва фаоллаштиришда электрон почта орқали тасдиқловчи электрон почта хабарлари автоматик равишда келади.

@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
552 views05:55
Ашу / Түсініктеме