Get Mystery Box with random crypto!

Мактабда юритиладиган хужжатлар рўйхати Халқ таълими вазирини | Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал

Мактабда юритиладиган хужжатлар рўйхати

Халқ таълими вазирининг 2021 йил 1 июлдаги 205-буйруғи билан шу кунга қадар мактабларда юритиб келинган 10 дан ортиқ ўқув-педагогик ҳужжатлар сони 2 бараварга қисқартирилди ва қолганларининг аксарияти электрон шаклда юритилиши белгиланди.

Эндиликда соҳа ходимлари асосий эътибор ва вақтларини "қоғозбозлик" ёки ҳисоботга эмас таълим сифатини оширишга қаратади.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги 3 йилда вазирлик тизимида:

Ўқитувчиларнинг ҳужжатлари 7 тадан 1 тага,
Синф раҳбарлариники 10 тадан 2 тага,
Психологларники 27 тадан 8 тага,
Метод бирлашмалариники 6 тадан 3 тага қисқартирилган эди.
Методик кенгаш, Васийлик кенгаш каби жамоатчилик асосида ташкил этилган ташкилотлар фаолияти тугатилган эди.

Навбат ўқув жараёнларига оид ҳужжатларни қисқаришга етди.

Мазкур буйруқ билан шу вақтга қадар мактаб ҳужжатларини юритиш бўйича йўриқнома (5.12.2001 й. 178-сон буйруғи) бекор қилиниб, янги таҳрирдаги йўриқнома тасдиқланди.

Юқорида келтирилганлардан бошқа юритиладиган
мажбурий ҳужжатлар йўқ. Рўйхатдан бошқа ҳужжатларни талаб қилиш ҳолатларига йўл қўйилса, вазирликнинг ишонч телефонига +998712020909 хабар бериш сўралади.

@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал