Get Mystery Box with random crypto!

Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал

Арна мекенжайы: @ustoz
Санаттар: Білім
Тіл: қазақ
Жазылушылар: 129.34K
Арнадан сипаттама

Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!
Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.
Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot
Реклама: @reklamaedu

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Соңғы хабарлар 266

2021-08-10 18:57:09
Коронавирусга чалинган абитуриентлар диққатига!

Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари тўлиқ якунлангандан сўнг 14 кун ичида коронавирусга чалиниб, тўлиқ соғайган абитуриентларга қайта тест синови ташкил этилади.

Мазкур тест синовида иштирок этиш учун абитуриентлар ёки уларнинг вакиллари юқоридаги ариза шаклини тўлдириб, 16-августга қадар covid@dtm.uz электрон почта манзилига юборишлари керак.

Бунда ариза билан бирга паспорт нусхаси, «Абитуриент рухсатномаси» ва абитуриент коронавирусга чалингани тўғрисидаги маълумотнома илова қилиниши лозим.

@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
958 viewsedited  15:57
Ашу / Түсініктеме
2021-08-10 17:17:30 ​​БУ ЙИЛ ҲАМ ЎҚИТУВЧИЛАРДАН ТИББИЙ КЎРИК УЧУН ПУЛ ТАЛАБ ҚИЛИНАДИМИ?

Ўқитувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш бепул амалга оширилиши Меҳнат кодексида ёзиб қўйилган бўлсада, лекин бир неча йиллардан буён ўқитувчилардан пул талаб қилиб келинади.

Бу масала Республика миқёсида бир неча маротаба кўтарилган. Аммо, маъсуллар бирон марта ҳам масалани ечиб кўришга ҳаракат қилмади. Қанча-қанча мақолалар, мурожаатлар ёзилди, лекин фойдаси бўлмади.

Ниҳоят, Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ҳудудларда ўқитувчиларнинг тиббий кўрикдан ўтиши билан боғлиқ муаммолар бўйича Соғлиқни сақлаш ва Молия вазирлигига мурожаат қилибди. Бу ҳақда Kun.uz'га кенгаш раиси ўринбосари Исроил Тиллабоев маълум қилган.

Мурожаатда айтилишича, ХТВ тизимидаги педагог ходимлар неча йиллардан буён ҳар йилги мажбурий тиббий кўрик учун ўз ёнларидан пул тўлаб ўтишаётганидан норозилик билдиришмоқда. Жамоатчилик кенгашига 100 нафардан ортиқ ўқитувчи шу масалада мурожаат йўллаган.

“Қонун ҳужжатлари билан педагог ходимлар учун давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида бепул тиббий кўрикдан ўтиш (давлат таълим муассасалари ва ташкилотлари учун) белгиланганига қарамасдан, ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқарма ва бўлимлари томонидан ноқонуний равишда пул талаб қилиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Бунга сабаб сифатида, ҳудудий молия бошқармалари томонидан тиббий кўрик учун тегишли маблағ ажратилмагани каби важлар келтирилмоқда. Аслида бу маблағ жойлардаги ҳудудий молия бошқармалари томонидан қоплаб берилиши лозим.

Педагог ходимларнинг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, бепул тиббий кўрикдан ўтиши борасидаги муаммоларнинг барҳам топишида амалий ёрдам беришингизни сўраймиз”, – дейилади мурожаатда.

Ўқитувчи обрўси ҳақида жуда кўп гапирилади, лекин шу оддийгина тиббий кўрикни бепул қилишнинг пайсалга солиниши жуда кулгили ҳолат аслида. Ўйлаймизки, бу мурожаатдан сўнг бутун Ўзбекистон бўйича барча ўқитувчиларга тиббий кўрикдан ўтиш бепул амалга оширилади.

Батафсил

@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
1.4K views14:17
Ашу / Түсініктеме
2021-08-10 12:05:02
Педагог ходимлар ўртасида
«30 йилликка 30 та мукофот» танлови

Халқ таълими вазирлиги мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Халқ таълими тизими педагог ходимлари ўртасида «30 йилликка 30 та мукофот» танловини эълон қилади.

Танловда иштирок этиш истагида бўлганлар:

Мустақиллик шарофати билан, айниқса, охирги 5 йилда ўз ҳаётида, фаолият олиб бораётган муассасасида рўй берган ижобий ўзгаришлар ҳақида мақола ёзишлари ёки видеоролик тайёрлашлари;

Ушбу материални ўзининг ёки муассасанинг Facebook саҳифасида ёритишлари;

Эълон қилинган мақола ёки видеоролик линкини 15-августдан 15-сентябрга қадар ustozfondi.uz манзилига жўнатишлари керак.

Тақдирлаш:
16-25-сентябр кунлари — Ҳар бир ҳудудда жами 30 та энг яхши ижодий иш муаллифлари ғолиб сифатида аниқланади;
27-28-сентябр кунлари — танлов ғолиблари Халқ таълими вазирлигининг «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони ва эсдалик совғаси билан тақдирланади.

@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
1.4K views09:05
Ашу / Түсініктеме
2021-08-10 11:14:44 МАКТАБДА СИНФЛАР СОНИГА КЎРА РАҲБАР ХОДИМЛАРНИНГ ШТАТ БИРЛИГИ ҚАНДАЙ ТАРТИБДА БЕЛГИЛАНАДИ?

Синф комлектлар сонига қараб мактабларда раҳбар ходимлар штат бирлиги қуйидаги тартибда белгиланади:

Синф комплектлари сони 8 ва ундан ортик ёки ўқувчилар сони 240 нафардан ортиқ бўлган бошланғич мактабларда директор лавозими киритилади.

Директорнинг маънавий- маърифий ишлари буйича уринбосари:
6 тагача синф учун – штат бирлиги ажратилмайди.
7-10 тагача синф учун – 0.5 штат
11-22 тагача синф учун – 1 штат
23-29 тагача синф учун – 1.5 штат

Директорнинг ўқув ишлари буйича уринбосари:
6 тагача синф учун – штат бирлиги ажратилмайди.
7-10 тагача синф учун – 0.5 штат
11-22 тагача синф учун – 1 штат
23-29 тагача синф учун – 1.5 штат

Синф комплектлари юқори бўлган тақдирда директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари ва директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимлари қўшимча равишда қуйидаги миқдорларда киритилади:

40-49 синф комплектлари бўлганда – 0,5 бирликдан;
50 ва ундан ортиқ синф комплектлари бўлганда – 1,0 бирликдан ажратилади.

Директорнинг ҳўжалик ишлари буйича уринбосари:
6-16 тагача синф учун – штат бирлиги ажратилмайди.
17-30 тагача синф учун – 1 штат
Бунда:
6-10 тагача синф учун 0.5 штат бирликда ҳўжалик мудири лавозими киритилади.
11-16 тагача синф учун 1 штат бирликда ҳўжалик мудири лавозими киритилади.

Психолог лавозими:
250 нафаргача бўлганда 1,0 бирликдан;
250 нафардан 800 нафаргача бўлганда 1,5 бирликдан;
800 нафардан 1600 нафаргача бўлганда 2,0 бирликдан;
1600 нафардан 3000 нафаргача бўлганда 2,5 бирликдан;
3000 нафар ва ундан ортиқ бўлганда 3,0 бирликдан.

ЧҚБТ раҳбари:
Ватанпарварлик руҳида ёшларни тайёрлаш бўйича директор ўринбосари - Ҳарбий чақириққача тайёргарлик раҳбари лавозими мактабдаги мавжуд 10-11-синфлар сонидан келиб чиқиб, қуйидаги миқдорларда киритилади:

10 тагача синф комплектлари бўлганда 1,0 бирликдан;
11-15 синф комплектлари бўлганда 1,5 бирликдан;
16 ва ундан ортиқ синф комплектлари бўлганда 2,0 бирликдан ажратилади. Бунда ушбу лавозим мажбуриятлари таркибига ҳафталик 10 соатгача ушбу фан бўйича ўқув машғулотларини ўтказиш киритилади.

Ёшлар етакчиси:
6-30 ва ундан ортиқ синфлар учун ҳам 1 штат бирлик ажратилади.

Xalq ta'limi info

@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
3.2K views08:14
Ашу / Түсініктеме
2021-08-10 11:07:03
Умумтаълим муассасалари педагог ходимларининг тоифаларга кўра маош миқдорлари

Эслатма ушбу маълумотда ўқитувчининг тўлиқ ставка (1 ставка)даги дарс соати бўйича ҳисобланган.

Ушбу жадвалда синф раҳбарлиги, дафтар текширганлиги ва касб маҳорати учун бериладиган рағбатлантиришлар ҳисобга олинмаган.

Батафсил бу ерда
1.1K views08:07
Ашу / Түсініктеме
2021-08-10 09:35:24 ​​Ўқитувчилар учун видеойўриқома: Қандай қилиб янги синф яратиш мумкин.

Янги синфни яратиш ва 2021-2022 ўқув йилида янги ўқувчиларни қабул қилиш учун:

«Маъмурлаш» бўлимига ўтинг;
Очилган янги саҳифадаги «Синфлар» бўлимида «Синфлар рўйхати» тугмасини босинг;
2021-2022 ўқув йилини танлаш учун ўтиш тугмачасидан фойдаланинг;
«+» (плюс) тугмасини боссангиз янги синф яратиш учун саҳифа очилади;
Барча керакли майдонларни ҳисобга олган ҳолда шаклни тўлдиринг;
«Яратиш» тугмасини босинг;
Янги синф яратилди.

Янги синф яратгандан сўнг, сиз янги шахсларни қўшишингиз ёки импорт қилишингиз мумкин (ўқувчилар профиллари)

Кундалик – бу осон!

@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
913 views06:35
Ашу / Түсініктеме
2021-08-10 08:53:05 Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажариш учун янги раҳбар тайинланди

Фарғона вилояти xалқ таълими бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажариш Долимов Шерзод Абдумуталович зиммасига юклатилди.

Мазкур тайинловга қадар Долимов Шерзод Абдумуталович Фарғона вилояти xалқ таълими бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида фаолият юритган.

Мазкур вакант лавозимга Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда vacancy.argos.uz порталида очиқ мустақил танлов эълон қилинган эди.

Айни дамда мазкур порталда Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи вакант лавозимига очиқ мустақил танлов эълон қилинди.

Марҳамат танловда иштирок этинг.

@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
785 views05:53
Ашу / Түсініктеме
2021-08-10 07:30:02 Ўзбекистонда 6-синфдан аъло баҳога ўқиган ва хулқи яхши бўлган мактаб битирувчилари ОТМга имтиҳонсиз кириши мумкин

2022-йилдан эътиборан 6-синфдан аъло баҳога ўқиган ва хулқи яхши бўлган мактаб битирувчиларига ОТМларга имтиҳонларсиз киришга тавсиянома берилиши мумкин. Бу ҳақда халқ таълими вазири Шерзод Шерматов маълум қилди, дея хабар бермоқда «Газета.уз».

«Энди унинг механизмини ишлаб чиқиш керак. Ҳозир вазифа қўйилган. Барибир, кўпчилик кириш имтиҳонларидан норози… Имтиҳонни иккига бўлса бўлади, унинг мазмуни ва бошқариш бор. Имтиҳонни бошқариш жараёнларида жуда катта ўзгаришлар бўлди. Катта аудиторияларда ўтказилиши, видеокузатув ва бошқалар. Лекин энди одамлар имтиҳоннинг мазмунини тушунишни бошлашди. Олдин адолатсизлик бўлса, унга ҳеч ким эътибор ҳам бермас эди», — деди у.

Вазир сўзи давомида ҳозирда 10 мингта мактабда 6,5 миллион ўқувчи таълим олаётганини таъкидлаб, тавсиянома кимларга берилиши мумкинлигига тўхталди.

«Боланинг тақдири нимага фақат бир кун билан ҳал бўлиб кетиши керак? Келинглар, мактаб битирувчиларининг қанчадир фоизини, масалан, 6-синфдан буёғига яхши ўқиган, хулқи яхши бўлган болаларга (тавсиянома — таҳр.) берайлик деган вазифа қўйилди», — деди у.

У шунингдек, танганинг иккинчи томони борлигига ҳам эътибор қаратди.

«Бу вазифанинг иккинчи томони — эртага (тавсия олган битирувчилар ҳажми — таҳр.) жуда катта фоиз бўлиб кетадиган бўлса, мактабда қандай қилиб потенциал коррупциянинг олдини оламиз, деган масала бор. Эртага баҳоларнинг бирдан ошиб кетишининг олдини қандай оламиз? Шунинг учун бу жараёнларнинг ҳаммасини ишлаб чиқамиз. Мана, ҳозир электрон кундалик қилишимизнинг сабаби ҳам электрон архив турсин, деяпмиз. Охирида мана бу болани аълочи қилиб чиқаришимиз керак, деб баҳоларни тузатиб чиқа олмаслиги учун архив бизда турсин, деяпмиз», — деди Шерзод Шерматов.

Унинг сўзларига кўра, бу жараён вақт талаб қилади. «Бунинг ижобий ва салбий жиҳатларини ўрганиб чиқишимиз керак. Кейинги йилдан бир қисми ишга тушади. Буни ўрганишлар якунида эълон қиламиз», — деди халқ таълими вазири.

2021-йилнинг февралида абитуриентларнинг кириш имтиҳонларида олган балларига мактабнинг сўнгги 6 йилида олган баҳоларининг ўрта арифметик кўрсаткичини қўшиш таклиф этилган Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилганди. Унда, шунингдек, ўрта таълим муассасалари ўқувчиларининг сўнгги 6 йилда барча фанлардан олган йиллик баҳоларини киритиб бориш учун электрон платформа яратилиши қайд этилган эди.

@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
2.0K views04:30
Ашу / Түсініктеме
2021-08-09 19:03:49 Ихтисослаштирилган мактаблар учун қолдирилган тест синовлари ОТМ қабул имтиҳонларидан кейин ўтказилади

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Халқ таълими вазирлиги матбуот котибининг маълум қилишича, жорий йил 29-30 июль кунлари ДТМ томонидан ўтказилган ихтисослаштирилган мактабларга қабул, саралаш танловлари натижалари эртага, 10 август куни соат 10:00дан кейин эълон қилинади.

Сиз натижаларни my.maktab.uz сайти ёки ҳужжат топширган ихтисослаштирилган мактаб маъмурияти орқали билиб олишингиз мумкин.

Саралаш танловидан муваффақиятли ўтганлар белгиланган квота доирасида баллар кетма-кетлиги асосида ихтисослаштирилган мактабларга қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз,
вилоят марказларидан олисда жойлашган 17 та туман ва шаҳарда вақтинча қолдирилган тест синовлари ОТМга кириш имтиҳонлари якунлангандан сўнг бўлиб ўтади.

@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
1.3K views16:03
Ашу / Түсініктеме
2021-08-09 18:03:36 #Диққат_эълон

Ҳурматли ота-оналар!


Давлат тест маркази томонидан жорий йилнинг 29-30 июль кунлари ўтказилган ихтисослаштирилган мактабларга қабул саралаш танлови натижалари эртага 10 август куни соат 10:00 дан сўнг эълон қилинади.

Сиз натижаларни my.maktab.uz сайти ёки ҳужжат топширган ихтисослаштирилган мактаб маъмурияти орқали билиб олишингиз мумкин.

Саралаш танловидан муваффақиятли ўтганлар белгиланган квота доирасида баллар кетма-кетлиги асосида ихтисослашган мактабларга қабул қилинади.

@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
1.1K views15:03
Ашу / Түсініктеме