Get Mystery Box with random crypto!

Тиббий кўрик масаласида Ўқитувчиларни тиббий кўрикдан ўтиши | Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал

Тиббий кўрик масаласида

Ўқитувчиларни тиббий кўрикдан ўтиши мутлақо текинлиги ҳақида ёзганимдан кейин тиббиёт ходимлари, мактабгача таълим муассасаси ходимлари ҳам кўплаб мурожаат қилишмоқда. Бизга пулликми деган маънода.

Тиббий кўрик давлат ишхонасида ишловчи барча учун бепул .


"Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги низомга асосан:

Иш берувчи ҳудудий давлат санитария - эпидемиология назорати марказлари ва ташкилотнинг касаба уюшмаси қўмитаси билан биргаликда ҳар календарь йилнинг 1 декабригача ташкилотдаги тиббий кўрикдан ўтказилиши шарт бўлган ходимларнинг лавозим бўйича контингентини аниқлаши ва бу ҳақда далолатнома тузиши лозим.

Меҳнат кодекси 214-моддасига асосан
иш берувчи меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик вақти-вақти билан қуйидаги ходимларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт:

умумтаълим мактаблари,

мактабгача тарбия

ва бошқа муассасаларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан машғул бўлган педагог ва бошқа ходимлари.

“Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 24-моддасига кўра тиббий кўриклардан ўтилиши муносабати билан ходимлар чиқимдор бўлмайдилар.

Юқорида келтирилган асосларга кўра, тибий кўрик учун тўловлар иш берувчи томонидан тўланади. Ходим томонидан эмас.

@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал