Get Mystery Box with random crypto!

СЕНТЯБРЬ ОЙИДАН БОШЛАБ ПЕДАГОГ ХОДИМЛАР ҚАНЧА ОЙЛИК ОЛАДИ? 20 | Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал

СЕНТЯБРЬ ОЙИДАН БОШЛАБ ПЕДАГОГ ХОДИМЛАР ҚАНЧА ОЙЛИК ОЛАДИ?

2021 йилнинг 1 сентябридан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори 1,1 баробарга оширилади. Бу ҳақида Президент фармони эълон қилинди.

Сентябрь ойидан оширилган ойликлар бўйича ҳисобланганда педагог ходимлар қуйидагича ойлик оладилар:

Мактаб директори:
3 млн 185 минг 070 сўм (400 ўқувчигача)
3 млн 400 минг 886 сўм (401-880 ўқувчигача)
3 млн 606 минг 259 сўм (881-1600 ўқувчигача)
3 млн 814 минг 781 сўм (1600дан ортиқ)

Директор ўринбосарлари: (ММИБДЎ, ЎТИБДЎ)
2 млн 974 минг 763 сўм (400 ўқувчигача)
3 млн 185 минг 070 сўм (401-880 ўқувчигача)
3 млн 400 минг 886 сўм (881-1600 ўқувчигача)
3 млн 606 минг 259 сўм (1600дан ортиқ)

Директорнинг ҳўжалик ишлари бўйича ўринбосари:
1 млн 376 минг 802 сўм (401-880 ўқувчигача)
1 млн 496 минг 631 сўм (881-1600 ўқувчигача)
1 млн 621 минг 000 сўм (1600дан ортиқ)

ЧҚБТ раҳбари:
2 млн 299 минг 438 сўм

Ёшлар етакчиси – 2 млн 299 минг 438 сўм (Агар етакчилик штати тугатилмаса)

Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи (0.5 ст) – 1 млн 149 минг 719 сўм

Психолог – 2 млн 69 минг 494 сўм

Ўқитувчилар – 2 млн 299 минг 438 сўм

Олий тоифали ўқитувчи – 3 млн 170 минг 010 сўм

Биринчи тоифали ўқитувчи – 2 млн 868 минг 608 сўм

Иккинчи тоифали ўқитувчи – 2 млн 574 минг 348 сўм

Ўрта махсус маълумотли ўқитувчи – 2 млн 149 минг 436 сўм

Мактаб лаборанти (1 ст)– 1 млн 137 минг 632 сўм

Кутубхоначи (ўрта махсус) – 1 млн 94 минг 227 сўм
Кутубхона мудири (ўрта махсус) – 1 млн 261 минг 866 сўм
Кутубхоначи (олий маълумотли) – 1 млн 151 минг 816 сўм
Кутубхона мудири (олий маълумотли) – 1 млн 376 минг 802 сўм

@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал