Get Mystery Box with random crypto!

Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал

Арна мекенжайы: @ustoz
Санаттар: Білім
Тіл: қазақ
Жазылушылар: 129.34K
Арнадан сипаттама

Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!
Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.
Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot
Реклама: @reklamaedu

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Соңғы хабарлар 267

2021-08-09 13:03:25
Янги ўқув йилида мактабларда дарслар яна гибрид шаклда бўлади.

Ўзбекистондаги мактабларда дарслар гибрид шаклда давом эттирилади. Айрим мактаблар карантинга ёпилади.

@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
2.1K views10:03
Ашу / Түсініктеме
2021-08-09 12:38:15 ЯНГИ 2021-2022 ЎҚУВ ЙИЛИДА МАКТАБЛАРДА ДАРСЛАР ГИБРИД ШАКЛДА ДАВОМ ЭТИШИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИЛМОҚДА

Янги 2021-2022 ўқув йили яқинлашгани сари ота-оналардан унинг қандай шаклда бўлиши борасида кўплаб саволлар келиб тушмоқда.

Барчангизга маълумки, бутунги кунда бутун дунёдаги каби юртимизда ҳам коронавирусга чалиниш ҳолатлари давом этмоқда. Энг ачинарлиси, ўтган йилдагига нисбатан мактаб ёшидаги болалар орасида ҳам касаллик тарқалиши ҳолатлари кўпайгани кузатилмоқда.

Шу боис Халқ таълими вазирлиги янги 2021-2022 ўқув йилида мактабларда дарс жараёни гибрид шаклда давом эттирилишига тайёргарлик кўраётганини маълум қилади. Бунда мактабда юзага келадиган вазиятга қараб мактаб Санитария-эпидемиология назорати Марказлари таклифига асосан маҳаллий кенгашлар қарорларига кўра айрим мактаблар карантинга ёпилиб масофавий тизимга ўтказилиши мумкин.

Бундай ҳолатларда ўқувчилар таълимни вақтинча масофавий шаклда уйдан давом эттиради. Ўқувчининг масофадан таълим олишига имконият яратиш мақсадида Миллий телерадиокомпаниянинг телеканаллари орқали “Онлайн мактаб” лойиҳаси доирасида эфирга узатилаётган дарслар давом эттирилади.

Шу ўринда Халқ таълими вазирлиги анъанавий таълимни тўлиқ тикланиши учун барча тизим ходимларини тезроқ вакцина олишларини сўраб қолади. Ҳеч қандай энг замонавий масофавий таълим тизими ҳам бевосита мактабдаги таълим ўрнини боса олмайди.

Ҳурматли ота-оналар!

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда фарзандларингизни имкониятингиз доирасида мактабга тайёрлашингиз мумкинлигини ва бунда карантин талабларига риоя қилишингизни сўраб қоламиз.

Шу ўринда бугунги мураккаб вазиятдан чиқиб кетишнинг ягона йўли бу вакцинация, шу боис сизлардан ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигини ҳимоя қилиш учун вакцинация жараёнларида фаол қатнашишингизни сўраб қоламиз.

@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
2.9K views09:38
Ашу / Түсініктеме