Get Mystery Box with random crypto!

Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал

Арна мекенжайы: @ustoz
Санаттар: Білім
Тіл: қазақ
Жазылушылар: 126.77K
Арнадан сипаттама

Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!
Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.
Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot
Реклама: @reklamaedu

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Соңғы хабарлар 263

2021-08-23 11:11:34 Қашқадарё вилоятидаги айрим мактаблар вақтинча онлайн ўқиш тизимига ўтказилади

Қашқадарё вилоятида 815 та мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари, янги мактаблар қурилиши жадал давом этмоқда. Йирик қурилиш ишлари вақт талаб қилгани ва айрим мактабларда таъмирлаш ва қурилиш ишлари охирига етмагани учун, янги ўқув йилида баъзи мактаблар вақтинча онлайн ўқиш тизимига ўтказилади.

@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
141 views08:11
Ашу / Түсініктеме
2021-08-23 06:59:35 Янги ўқув йилида педагоглар аттестацияда қандай ўзгаришлар кутилмоқда

Янги ўкув йилидан бошлаб педагоглар аттестацияда бир қанча сезиларли ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.

2021 йил 1 сентябрдан малака топфасини бериш ва сақлаб қолиш бўйича мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш йил давомида амалга оширилади, бу ҳақида Адлия вазирлиги хабар берди.

Узрли сабабларга кўра (меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик, туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътили ва бошқалар) аттестациядан ўтмаган педагог кадрлар ишга қайтганига бир йил тўлгандан сўнг аттестацияга жалб этилади ва мазкур давр мобайнида уларнинг малака тоифаси сақлаб қолинади (ўз ташаббусига кўра аттестациядан ўтмоқчи бўлган педагог кадрлар бундан мустасно).

Шунингдек, "Келаси йилдан малака тоифаси сертификатларини электрон кўринишга ўтказиш режалаштирилган. Яъни кимлардандир сертификат келдими 7 қачон келади 7 деб сўрашга эҳтиёж қолмайди. Ҳар ким ОВ кодли электрон сертификатини ўзи юклаб олаверади," дея хабар бермокда таълим сифатини назорат килиш давлат инспекцияси матбуот котиби.

@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
88 views03:59
Ашу / Түсініктеме
2021-08-22 20:12:32 МАКТАБЛАРДАГИ ЛАВОЗИМЛАРНИ ЎЗГАРТИРАВЕРИШ ХОДИМЛАРНИНГ ИШЧАНЛИКК ҚОБИЛИЯТИНИ ПАСАЙТИРАДИ

Деярли ҳар йили мактаблардаги лавозимлар ўзгартирилиши ёки қисқартирилишига ўрганиб қолдик. Қўпол қилиб айтганда, ҳар қандай соҳа вакили тушуниб тушунмасдан халқ таълими тизимига аралашадиган бўлиб қолди.

Янгилик киритиш керак экан деб, бўлар бўлмас ўзгаришлар қилавериш ҳеч қачон яхшиликка, таълим сифатининг ортишига хизмат қилмайди. Адашмасам 2017 йилларда маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосариги лавозимига фақат пенсионер харбийлардан тайинлаш керак деб таклиф киритилганди. Хатто бунинг учун номзодлар рўйхати ҳам шакллантирилди. Шуни деб йил давомида директор ўринбосарлари тушкун кайфиятда ишлашга мажбур бўлди. Яхшиямки, бу таклиф маъқулланмади.

Кейинчалик, «Камолот» ёшлар ҳаракати тугатилиб, Ёшлар иттифоқи тузилгани учун ёшлар етакчиси лавозими қайта ташкил этилиб, кўплаб ўрта махсус маълумот билан ишлаётган етакчилар ишсиз қолишди. Уларнинг ўрнига эса олий маълумотли ёшлар етакчилари тайинланди.

Етакчилик лавозими жорий қилинганига ҳеч қанча бўлмай туриб, мактабда яна янги «Ижодий маданий масалалар бўйича тарғиботчи» лавозимини жорий этилаётганлиги учун етакчилар штат бирлигини 0.75 ставкага тушуриш таклифи берилди. Бунинг оқибатида ёшлар етакчилари сарасимага тушди.

Кейинроқ, Президентга ёшлар номидан мурожаат бўлгач, етакчилик штати тўлиқ сақланиб қоладиган бўлди. Орадан бироз вақт ўтгач эса, энди мактабдаги ёшлар етакчиси штат бирлигини бутунлай тугатиш таклифи берилди. Айни дамда бунинг муҳокамаси ҳали ҳам давом этяпти. Мактабга етакчилик штати керак бўлмаса, унда нима учун бу лавозим жорий қилинган деган савол эса ҳали ҳам очиқ турибди.

Энг ажабланарли тарафи шундаки, етакчилик лавозимини қисқартиришга сабаб улар яхши ишламаётганлиги экан. Бундай важларни рад этган ҳолда шуни айтоламанки, етакчилар орасида зўр ишлайдиганлари жуда кўп. Фақат уларга ўз вазифасига кирмайдиган топшириқлар жуда кўп берилади. Шу сабали айримлари мактабдан узилиб қолган бўлиши мумкин. Айрим етакчиларнинг ишламаслигига улар эмас, уларни бошқараётган тизим айбдор деб биламан.

Эндинги навбат психолог лавозимига келди. Хабарингиз бўлса, 2018 йилда мактаблардаги психолог штат бирлиги кам эканлиги сабабли ўша йилнинг 1 сентябридан уларнинг штат бирлиги сезирарли даражада кўпайтирилди. Февраль ойида эса психолог штатларини кисқартириш ҳисобидан мактабга яна янги - вояга етмаганлар масалалари бўйича 2 мингта профилактика инспектори лавозимини киритилиши мумкинлиги айтилди. Ва бу амалга ҳам ошди.

Энди буёғига мактаблардаги лавозимларни ўзгартириш ёки қисқартишни тўхтатиш керак. Агар жудаям зарур бўлиб, халқ таълими тизимидаги лавозимларга ўзгартириш киритиш керак бўлиб қолса, умуман соҳага алоқаси бўлмаган шахслардан эмас, таълим тизимида катта тажрибага эга бўлган педагоглар билан маслаҳат қилайлик.

Энг муҳими бу масалада якдил бир қарорга келиб олиш лозим. Чунки ҳадеб лавозимларни қисқартириш ёки уларнинг вазифаларини ўзгартиравериш, ходимларнинг ишчанлик қобилиятини пасайтиради. Ўйлаб кўринг, таътилдан қайтиб яхши кайфиятда ишламоқчи бўлиб турган ходимга, сиз яқинда ишдан бўшайсиз, лавозимингиз қасқарар экан дейишса, у ходим қандай ҳолатга тушади? Сизнингча, шу кайфият билан янги ўқув йилиги бошлаган ходим яхши ишлай оладими? Масалани шу тарафини ўйламасдан жуда кўп ҳаракатлар бўляпти менимча.

Мактабдаги директор ўринбосари, ёшлар етакчиси, психолог лавозимини тугатиш ёки қисқартириш билан ҳеч нима ижобий томонга ўзгариб қолмайди. Ундан кўра педагог ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини қандай ҳимоя қилиш, бемалол эмин-эркин ишлашлари учун шароит яратиш, уларни ўз вазифаларига кирмайдиган қўшича ишлардан тезроқ озод қилиш ҳақида бош қотирайлик.

@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
625 views17:12
Ашу / Түсініктеме
2021-08-22 16:32:24 ЎҚИТУВЧИЛАР УЧУН ДАРС ТАҚСИМОТИ ҚАНДАЙ КЎРСАТКИЧЛАР АСОСИДА БЕЛГИЛАНАДИ?

Хар йили август ойида, янги ўқув йили бошланиши олдидан умумтаълим муассасаларида ўқитувчиларга дарс тақсимоти белгиланади. Бу йилдан бошлаб ушбу тақсимот ўқитувчиларнинг бир неча параметрли кўрсатгичлари асосида тақсимланади.

Умумтаълим муассасалари томонидан шакллантирилган дарс соатлари сеткаси умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилиб, ҳар йили 15 сентябрга кадар ўқитувчиларга дарс соатлари қуйидаги кўрсаткичларнинг устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади:
халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган халқаро олимпиадалар ғолиблари;
чет тили ва STEAM фанларидан мутахассислиги буйича халқаро сертификатларга эга ўқитувчилар (TESOL Level 5, CEFR B2, IELTS 6 ва ундан юқори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланадиган бошқа сертификатлар);
ТОР-1000 университетлар рейтингига кирадиган дунёнинг етакчи университетларини битирган ўқитувчилар;
асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолиблари;
республика босқичидаги кўрик танловларда (йил ўқитувчиси) совринли ўринларга эга бўлган ўқитувчилар;
олий малака тоифасига эга ўқитувчилар;
биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар;
асосий олимпиадаларнинг вилоят ва туман босқичи ғолибларининг ўқитувчилари;
иккинчи малака тоифага эга ўқитувчилар;
педагогик йуналиш буйича магистр даражасига эга ўқитувчилар;
белгиланган тартибда ўз фанидан ўтказилган назарий ва амалий синовлар натижаси бўйича аъло баҳоларга эга ўқитувчилар;
олий маълумотли тоифасиз ўқитувчилар;
қайта тайёрлаш буйича дипломга эга ўқитувчилар;
олий таълим муассасаларининг педагогик йуналиш бўйича битирувчи босқич талабалари;
педагогик йўналиш бўйича хорижий давлатларнинг олийгоҳларини битирган, бироқ дипломи тан олинмаган ўқитувчилар;
олий маълумотли укитувчилар билан таъминлангунига қадар ўрта махсус, профессионал маълумотга эга ўқитувчилар;
олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар умумтаълим муассасасининг тегишли мутахассислиги бўйича раҳбар ходимлари.


Умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан дарс соатлари қайта тақсимланиши мумкин.

Юкоридаги кўрсаткичлар кетма-кетлик асосида устунликка эга бўлган ўқитувчиларга дарс соатларининг максимал микдорлари белгиланиши тавсия этилади. Максимал дарс соати олиш имкониятига эга бўлган ўқитувчининг ёзма розилиги билан унга ажратилиши мумкин бўлган дарс соатлари бошқа ўқитувчиларга берилиши мумкин.

Ўқитувчи кўрсаткичларнинг бир нечтасига эга бўлганда, кўрсаткичларнинг энг устуворини инобатга олган ҳолда дарс соатлари тақсимланади. Айнан бир хил кўрсаткичлар мавжуд бўлган бир нечта ўқитувчилар ўртасида дарс соатлари тенг тақсимланади.

Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида Низом (Адлия вазирлигидан 2020 йил 30 июн 3271-сон билан рўйҳатдан ўтказилган).

@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
350 views13:32
Ашу / Түсініктеме
2021-08-21 11:37:01 #Сўраган_эдингиз

Cавол: Олий тоифали "Тарих" фани ўқитувчиси "Тарбия" фанидан дарс ўтиши мумкинми?

Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 27 ноябрдаги қўшма хатига мувофиқ умумтаълим муассасаларида “Тарбия” фанини 1-4-синфларда “Бошланғич таълим” ўқитувчилари, 5-11-синфларда эса ўтган йилларида “Миллий ғоя ва ҳуқуқ”, “Тарих” ва “Диншунослик” мутахассислигига эга фан ўқитувчилари томонидан ўқитилади. Бунда, олий тоифали Тарих фани ўқитувчиси Тарбия фанидан дарс бериши мумкин.

@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
381 views08:37
Ашу / Түсініктеме
2021-08-21 10:14:02 Фарзандининг мактабга боришига тўсқинлик қилаётган “ота” оталик ҳуқуқидан маҳрум қилинди

Бола ҳуқуқлари бўйича вакилга айни вақтда Туркия давлатида истиқомат қилиб келаётган ҳамюртимиз А.С. томонидан мурожаат келиб тушди.

Мурожаат муаллифининг ёзишича, у 2015 йилда турмуш ўртоғи В.М.дан қонуний ажрашган, улар ўртасида 2013 йилда туғилган бир нафар ўғил фарзанд бор. Собиқ турмуш ўртоғи В.М. алиментдан қарздорлиги сабабли ҳамда тақиқда бўлишига қарамай ноқонуний йўл билан Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетади ва Россия Федерациясида яшаб юради. В.М.нинг ҳозирги кунга қадар тўланмасдан келинаётган алимент қарздорлиги 50 млн. сўмдан ортган. Мурожаатчи А.С. 2019 йилда турк фуқароси билан қонуний никоҳдан ўтади. Собиқ турмуш ўртоғининг кўп миқдорда алимент қарздорлиги вужудга келганлиги сабабли, А.С. ўз ўғлини Туркия давлатига олиб кетишида отанинг рухсати шарт бўлмаган.

Туркия давлатида фарзандининг яшаши учун барча шароитлар мавжуд, бироқ Туркия давлати қонунларига кўра, вояга етмаган чет эл фуқароларининг қонуний рўйхатдан ўтиши учун ота-онасининг рухсати бўлиши белгиланган. Ушбу рухсат бўлгандагина фарзанд мактабда таълим олиши мумкин. Аммо, боланинг собиқ отаси бунга розилик бермаган.

Мазкур мурожаат Омбудсман томонидан назоратга олиниб, ўрганилди. Собиқ эр-хотинларнинг ўзаро шахсий хусумати туфайли ота В.М. ўз ўғлига Туркия давлатида қонуний рўйхатдан ўтиши учун розилик беришдан бош тортган. Мурожаатчи А.С.нинг фарзанди ҳозирги кунда 8 ёшга тўлишига қарамай мактабга бора ололмаган. Ушбу масала юзасидан А.С.нинг акаси ишончнома асосида В.М.ни оталикдан маҳрум қилиш бўйича Фуқаролик ишлари бўйича Ургут туманлараро судига даъво аризасини киритган.

Шуни таъкидлаш жоизки, В.М.нинг 50 млн. сўмдан ортиқ алимент қарздорлиги бўлиб, 7 йил мобайнида у ўз фарзандини бирор марта ҳам кўрмаган ва хабар олмаган, на моддий, на маънавий ҳеч қандай ёрдам кўрсатмаган, оталик бурчини бажаришдан бош тортиб келаётган, қонунга зид равишда Ўзбекистондан чиқиб кетган собиқ турмуш ўртоғини (В.М.ни) оталик ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласи Олий судгача етиб келган.

Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг мазкур иш юзасидан Олий судга киритган хулосаси ҳамда назорат инстанциясида Омбудсман вакилининг иштирок этиши билан мурожаатчининг собиқ турмуш ўртоғи оталикдан маҳрум қилиниб, Туркия давлатида онаси билан яшаб келаётган ўғил мактабга бориб таълим олиш имкониятига эга бўлди, деб хабар беради Олий Мажлиснинг инсон ҳуқулари бўйича вакили (омбудсман) матбуот хизмати.

@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
490 views07:14
Ашу / Түсініктеме
2021-08-21 08:13:03 Ўқитувчилар учун: Барча фандан тақвим режа

@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
1.0K views05:13
Ашу / Түсініктеме
2021-08-19 18:48:10 ПЕНСИЯГА ЧИҚҚАН ЎҚИТУВЧИЛАРГА ДАРС ТАҚСИМОТИ ҚАНДАЙ АМАЛГА ОШИРИЛИШИ БЎЙИЧА ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ ЎЗ ФИКРИНИ АЙТДИ.

Биламизки, ҳозирги кунда пенсия ёшидаги ўқитувчиларнинг мактабларда ишлаб келаётганли кўпчилик ёш ўқитувчилар томонидан танқид остига олиб келинмоқда. Шу сабабли мактабларда нафақага чиққан ўқитувчиларга дарс тақсимоти қандай амалга оширилиши ҳусусида турли ҳил тушунмовчиликлар бўлмоқда.

Айримлар пенсия ёшига етган ўқитувчилар мактабда ишламаслиги керак деётган бўлса, айримлар бундай ўқитувчиларнинг кўп йиллик тажрибасидан фойдаланиб улар мактабда ишлаши керак деган фикрни илгари сурмоқда.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов кеча Халқ таълими вазирлигининг "Facebook" ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида ўтказилган очиқ мулоқотда пенсия ёшига етган, лекин мактабларда ҳали-ҳам ишлаб келаётган ўқитувчиларга дарс тақсимоти қандай амалга оширилиши ҳусусида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Дарс тақсимотида ўқитувчининг ёшига қараб дарс тақсимланмайди. Аксинча, ўқитувчининг таълим сифатига қаралади. Яъни, ўқитувчининг натижаларига эътибор қаратилади. Агар у яхши ўқитувчи бўлса, яхши дарс берса, у ўқитувчи 3271-сонли низомга мувофиқ кўпроқ дарс олаверади.

Ўқитувчи пенсионер экан, унга кам дарс берилиши керак деган нарса йўқ. Иккинчи томондан, агар ўқитувчи ёш бўладиган бўлса, ўз фани бўйича зўр мутахасис бўладиган бўлса, унга ҳам кўп дарс бериш мумкин. Яқинда биз Россия билан амалга оширган лойиҳамизда шу маълум бўлдики, рус тили ўқитувчиларнинг тил билиш даражаси олийгоҳни ҳозирги янги битирган рус тил ўқитувчиларга нисбатан камида икки баробар юқори. Инглиз тилида буни тескариси бўлиши мумкин. Агар ёши катта пенсионер инглиз тили ўқитувчиси бўлсаю, лекин инглиз тилида умуман гапиришни билмаса, у ходимни пенсиясига жавобини бериб юбориш керак.

Афсуски, пенсионер бўлиб туриб, умуман ишламайдиган, мактабга номига келадиган ўқитувчилар ҳам бор. Ўқитувчи ёшига қараб баҳоланмайди, ўқитувчининг фаолиятига қараб, қилаётган натижасига қараб баҳоланади. Шу сабабли ҳар бир ҳолатни индивидуал ўрганиш керак. Пенсия масаласини умумлаштириб гапириб бўлмайди.”
– дея таъкидлади Шерзод Шерматов

Дарс тақсимоти бўйича қийналиб турган пенсионерларга жўнатамиз

@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
980 views15:48
Ашу / Түсініктеме
2021-08-19 13:56:01
ЎҚИТУВЧИЛАР УЧУН МИНИ ПРОЕКТОРЛАР

Ҳар бир ўқитувчи ўз дарсини қизиқарли ўтишини хоҳлайди. Илгари ўқитувчилар турли кўргазмалар ёрдамида ўқувчиларни дарсга қизиқтиришган бўлса, энди ўқувчиларни бу усул билан жалб этиш анча қийин.

Эндиликда мактабларда мини проекторлар ишлатилмоқда. Бугунги тавсиямиз ҳам мини проекторлар билан боғлиқ.

Проектор USB “флешка”ларни ўқийди, компьютерга улаш шарт эмас;
Катта проекторлардан фарқи у енгил ва кичик ўлчами бўлиб, кўтариб юриш учун жуда қулай;
Интернетдан электрон дастур, расм ёки видеодарсларни юклаб олиб мини проекторга улайсиз, дарсга тайёргарлик кўриш анча енгиллашади;
Повербанкдан заряд қилиш ва ташқи карнайларни улаш имконияти


Фақат бугун 30% чегирма нархида харид қилинг
590 000 сўм
Тўлов маҳсулотни қўлингизга олганда қиласиз.


БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТ
БУЮРТМА БЕРИШ

ЎЗБЕКИСТОНБЎЙЛАБ ЕТКАЗИШ БЕПУЛ!
586 views10:56
Ашу / Түсініктеме
2021-08-18 21:22:21 #Хушхабар

ЭНДИ ЎҚИТУВЧИЛАРГА 1.5 СТАВКА БЕРИЛГАН ДАРС СОАТЛАРИНИНГ БИР СТАВКАДАН ОРТИҚ БЎЛГАН ҚИСМИ БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ СИФАТИДА ҚАЙД ЭТИЛМАЙДИ

Кўпчиликка маълумки, ҳозирги кунда ҳудудий бандлик бўлинмалари томонидан умумтаълим мактаблари раҳбарлари томонидан ўқитилаётган дарс соатларини ҳамда ўқитувчилар томонидан бир ставкадан ортиқ дарс соатларини, ҳатто минимал даражадаги ортиб қоладиган дарс соатларини (1 ёки 2 соат) ҳам ҳар ойлик ҳисоботларда вакант дарс соатлари сифатида кўрсатиб беришларини талаб қилиш ҳолатлари кузатилади.

Яъни, юқори малакали ўқитувчи “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги (3271-сонли) низом асосида 30 соат дарс олган бўлсада, мактаб директори ҳар ойда ўша ўқитувчига берилган ортиқча 10 соатни ҳудудий бандлик бўлимига бўш иш ўрни сифатида кўрсатишга мажбур эди. Натижада эса ўқитувчиларга берилган ортиқча дарс соатлари иш сўраб келган талабгорларга олиб бериларди.

Куни-кеча норматив ҳужжатларни кўздан кечираётиб, Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2021 йил 28 апрелда имзоланган “Халқ таълими тизимидаги ташкилотларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 243-сонли қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарорига ўқитувчиларни хурсанд қиладиган ўзгартиришлар киритилганлигига кўзим тушиб қолди.

Қувонарли томони шундаки, Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 3-иловасига, «Ўқитувчиларнинг тарификация рўйхати асосида ўқитувчиларга бир ярим ставка миқдоригача белгиланган дарс соатларининг бир ставкадан ортиқ бўлган қисми бўш иш ўринлари сифатида қайд этилмайди.» деган банд қўшилибди.

Ана энди янги ўқув йилидан бошлаб, умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига 1,5 ставкагача ажратилган дарс соатлари вакант дарс соат сифатида туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига бериладиган ҳар ойлик ҳисоботларга киритилмайди. Шу сабабли 1.5 ставка дарс олган ўқитувчилар “энди дарсимни олиб қўйишади” деган “қўрқув”дан ҳалос бўлади.

@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
157 views18:22
Ашу / Түсініктеме