2021-08-14 06:45:05
#савол_жавоб
ТАРБИЯ ФАНИ БЎЙИЧА
Савол: 11-синф ўқувчиси учун Тарбия дарсининг қандай ижобий тарафлари бор?
Жавоб: 11-синф Тарбия дарслиги 2021-2022 ўқув йили учун биринчи маротаба нашрга тайёрланмоқда. ДТС талабларига мувофиқ, битирувчи касб танлаш тўғрисида қарор қабул қила олади;
бизнес ва тадбиркорлик ғояларини илгари сура олади;
пул топиш кўникмалари шаклланади;
креатив сифатларини намоён қилади;
оилавий қадриятларнинг моҳиятини англайди;
соғлом фикрга эга бўлади, муаммоларга ечим топа олади;
ватан олдидаги ҳуқуқ, бурч ва мажбуриятларини билади, амал қилади;
маънавий-ахлоқий қадриятларга эга бўлади;
ахборот билан ишлаш кўникмаси шаклланади;
ҳисларини англайди ва назорат қила олади;
муваффақиятли ижтимоий ҳаётга тайёрлигини намоён қила олади.
Савол: 10-11 синф Тарбия фани дарслиги янгиландими, янги ўқув йилида дарслар янги дарсликдан ўтиладими, шу ҳақида ҳам хабар бериб ўтсангиз.
Жавоб: 2021-2022 ўқув йилида 10-11 синф учун Тарбия дарсликлари нашрга тайёрланмоқда. Бунда асосан оилавий муносабатлар, медиа маданият, дин ва жамият ҳақидаги мавзулар ўрин олган.
Савол: Фан ўқитувчилари бошланғичларга Тарбия фанидан дарс бера оладими ёки бошланғич синф ўқитувчиларига бериладими?
Жавоб: Бошланғич синфларда синф раҳбарлик қилаётган ўқитувчи дарс бериши лозим.
Савол: Тарбия фанига ҳам Ҳуқуқ фанидаги каби штрих коди тарбиявий аҳамиятга эга видеороликлар жойлаштирса бўлмайдими?
Жавоб: 2020-2021 ўқув йилида нашр қилинган ҳамда 2021-2022 ўқув йили учун нашрга тайёрланаётган Тарбия дарсликларида мавзуларга мос видеороликлар ҚР -код орқали берилган.
Савол: Тарбия дарслиги 7-8-синфлар учун дарсликдан ташқари яна қандай қўлланмалар асосида дарсларни ташкил этсак бўлади?
Жавоб: тарбиям.уз сайтида ўқитувчилар рукнида методик ёрдам бўйича тавсиялар берилган. Шунингдек, ўқитувчи фойдаланиши учун қўшимча адабиётлар рўйхати ҳам шакллантирилган.
Савол: Тарбия фани учун ўқитувчи китоблари қачон мактабларга етказилади?
Жавоб: тарбиям.уз сайтида ўқитувчилар рукнида методик ёрдам бўйича тавсиялар берилган. Шунингдек, Ўқитувчи фойдаланиши учун қўшимча адабиётлар рўйхати ҳам шакллантирилган. Алоҳида ўқитувчи китоби нашр қилинмаган.
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
686 views03:45