Get Mystery Box with random crypto!

ПЕНСИОНЕР ЎҚИТУВЧИ БОШҚА ЎҚИТУВЧИ БИЛАН ТЕНГ ДАРС ОЛИШГА ҲАҚЛИ | Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал

ПЕНСИОНЕР ЎҚИТУВЧИ БОШҚА ЎҚИТУВЧИ БИЛАН ТЕНГ ДАРС ОЛИШГА ҲАҚЛИМИ?

Савол: Ассалому алайкум! Менинг саволим нафақага чиққан ўқитувчи бошқа ўқитувчи билан тенг дарс олишга ҳақлими? Масалан: ҳам бошланғич синф, ҳам мутахасислиги бўйича дарс сўраса. Жавобини интизорлик билан кутиб қоламан.

Жавоб: Ҳа шундай.

“Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомга (рўйхат рақами 3271) мувофиқ ҳомиладорлик ва туғиш таътили ҳамда бола парваришидан қайтган ўқитувчиларга, шунингдек, ишловчи пенсионерларга дарс соатлари меҳнат қонунчилигига асосан мазкур Низомнинг 15-бандида белгиланган кўрсаткичлар устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади.

Шу қоидага кўра пенсионер ходим ўзининг малака тоифасига ва бошқа кўрсаткичларига кўра дарс олишга ҳақли.

Yurist Xizmati

@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал