Get Mystery Box with random crypto!

ПЕНСИЯГА ЧИҚҚАН ЎҚИТУВЧИЛАРГА ДАРС ТАҚСИМОТИ ҚАНДАЙ АМАЛГА ОШИ | Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал

ПЕНСИЯГА ЧИҚҚАН ЎҚИТУВЧИЛАРГА ДАРС ТАҚСИМОТИ ҚАНДАЙ АМАЛГА ОШИРИЛИШИ БЎЙИЧА ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ ЎЗ ФИКРИНИ АЙТДИ.

Биламизки, ҳозирги кунда пенсия ёшидаги ўқитувчиларнинг мактабларда ишлаб келаётганли кўпчилик ёш ўқитувчилар томонидан танқид остига олиб келинмоқда. Шу сабабли мактабларда нафақага чиққан ўқитувчиларга дарс тақсимоти қандай амалга оширилиши ҳусусида турли ҳил тушунмовчиликлар бўлмоқда.

Айримлар пенсия ёшига етган ўқитувчилар мактабда ишламаслиги керак деётган бўлса, айримлар бундай ўқитувчиларнинг кўп йиллик тажрибасидан фойдаланиб улар мактабда ишлаши керак деган фикрни илгари сурмоқда.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов кеча Халқ таълими вазирлигининг "Facebook" ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида ўтказилган очиқ мулоқотда пенсия ёшига етган, лекин мактабларда ҳали-ҳам ишлаб келаётган ўқитувчиларга дарс тақсимоти қандай амалга оширилиши ҳусусида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Дарс тақсимотида ўқитувчининг ёшига қараб дарс тақсимланмайди. Аксинча, ўқитувчининг таълим сифатига қаралади. Яъни, ўқитувчининг натижаларига эътибор қаратилади. Агар у яхши ўқитувчи бўлса, яхши дарс берса, у ўқитувчи 3271-сонли низомга мувофиқ кўпроқ дарс олаверади.

Ўқитувчи пенсионер экан, унга кам дарс берилиши керак деган нарса йўқ. Иккинчи томондан, агар ўқитувчи ёш бўладиган бўлса, ўз фани бўйича зўр мутахасис бўладиган бўлса, унга ҳам кўп дарс бериш мумкин. Яқинда биз Россия билан амалга оширган лойиҳамизда шу маълум бўлдики, рус тили ўқитувчиларнинг тил билиш даражаси олийгоҳни ҳозирги янги битирган рус тил ўқитувчиларга нисбатан камида икки баробар юқори. Инглиз тилида буни тескариси бўлиши мумкин. Агар ёши катта пенсионер инглиз тили ўқитувчиси бўлсаю, лекин инглиз тилида умуман гапиришни билмаса, у ходимни пенсиясига жавобини бериб юбориш керак.

Афсуски, пенсионер бўлиб туриб, умуман ишламайдиган, мактабга номига келадиган ўқитувчилар ҳам бор. Ўқитувчи ёшига қараб баҳоланмайди, ўқитувчининг фаолиятига қараб, қилаётган натижасига қараб баҳоланади. Шу сабабли ҳар бир ҳолатни индивидуал ўрганиш керак. Пенсия масаласини умумлаштириб гапириб бўлмайди.”
– дея таъкидлади Шерзод Шерматов

Дарс тақсимоти бўйича қийналиб турган пенсионерларга жўнатамиз

@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал