Get Mystery Box with random crypto!

#Сўраган_эдингиз Cавол: Олий тоифали 'Тарих' фани ўқитувчиси | Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал

#Сўраган_эдингиз

Cавол: Олий тоифали "Тарих" фани ўқитувчиси "Тарбия" фанидан дарс ўтиши мумкинми?

Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 27 ноябрдаги қўшма хатига мувофиқ умумтаълим муассасаларида “Тарбия” фанини 1-4-синфларда “Бошланғич таълим” ўқитувчилари, 5-11-синфларда эса ўтган йилларида “Миллий ғоя ва ҳуқуқ”, “Тарих” ва “Диншунослик” мутахассислигига эга фан ўқитувчилари томонидан ўқитилади. Бунда, олий тоифали Тарих фани ўқитувчиси Тарбия фанидан дарс бериши мумкин.

@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал