Get Mystery Box with random crypto!

Янги ўқув йилида педагоглар аттестацияда қандай ўзгаришлар кут | Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал

Янги ўқув йилида педагоглар аттестацияда қандай ўзгаришлар кутилмоқда

Янги ўкув йилидан бошлаб педагоглар аттестацияда бир қанча сезиларли ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.

2021 йил 1 сентябрдан малака топфасини бериш ва сақлаб қолиш бўйича мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш йил давомида амалга оширилади, бу ҳақида Адлия вазирлиги хабар берди.

Узрли сабабларга кўра (меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик, туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътили ва бошқалар) аттестациядан ўтмаган педагог кадрлар ишга қайтганига бир йил тўлгандан сўнг аттестацияга жалб этилади ва мазкур давр мобайнида уларнинг малака тоифаси сақлаб қолинади (ўз ташаббусига кўра аттестациядан ўтмоқчи бўлган педагог кадрлар бундан мустасно).

Шунингдек, "Келаси йилдан малака тоифаси сертификатларини электрон кўринишга ўтказиш режалаштирилган. Яъни кимлардандир сертификат келдими 7 қачон келади 7 деб сўрашга эҳтиёж қолмайди. Ҳар ким ОВ кодли электрон сертификатини ўзи юклаб олаверади," дея хабар бермокда таълим сифатини назорат килиш давлат инспекцияси матбуот котиби.

@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал