Get Mystery Box with random crypto!

ТАРБИЯ

Telegram арнасының логотипі tarbiyadan — ТАРБИЯ Т
Telegram арнасының логотипі tarbiyadan — ТАРБИЯ
Арна мекенжайы: @tarbiyadan
Санаттар: Дәйексөздер
Тіл: қазақ
Жазылушылар: 1.48K

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Соңғы хабарлар 6

2023-05-07 12:32:29 ​​БУЗҒУНЧИЛАРДАН БЎЛМАНГ!

Икки йигит суҳбатлашди.

- Қаерда ишлайсан?
- Фалон жойда.
- Ойлигинг қанча?
- 300 минг.
- Атиги 300 мингми? Оз-ку? Шунчани қандай етказасан? Бу гапни эшитиб ишини ёмон кўрди. Маошини кўтаришларини талаб қилди.  Бошлиғи бош тортди. Ишдан бўшатди. Иши, оз бўлса ҳам пули бор эди. Энди тамоман ишсиз қолди!

Бир аёл бошқасидан сўради.

- Яқинда фарзандли бўлдингиз. Туққанингизда эрингиз нима совға қилди?
- Ҳеч нима.
- Шу тўғрими? Йўқ, ўзингиз айтинг? Сиз не азоблар билан унга фарзанд туғиб берсангиз-у, у арзимаган бўлса ҳам совға бермаса? Нима, сизни қадрингиз йўқми? Бу гаплар уни юрагини қиздирди. Эри ишдан қайтганида ғазаб билан кутиб олди. Уришишди. Жанжаллашишди. Охири совға ўрнига талоққа эришди.
Бу муаммо қаердан пайдо бўлди ўзи? Танимаган, билмаган бир аёлнинг оғзини бир четидан осон чиққан гапларидан. У шунчаки айтди-кетди.

Ота хотиржам яшарди.

Ундан сўрашди:
- Нимага ўғлингиз сизни кўришга тез-тез келиб турмайди?
-Иши қийин. Бўш вақти кам.
-Сиз учун ҳам вақти йўқлигига ишонасизми?
  Ота фарзандидан олдин рози эди. Энди ундан гина қилишни бошлади. Қалбидаги мусаффолик кетди. Лойқаланди.

ИБРАТ
Бунақа саволлар ҳаммамизга берилади. Ҳар куни. Ҳар доим.«Нимага буни сотиб олмайсан?». «Нимага бунинг йўқ?». «Қандай қилиб эрингга чидайсан?». «Ҳайдавор уни, хотин бўлмайди, у». «Қандай қилиб шунга йўл қўйдинг?»... Ҳам эшитамиз, ҳам айтамиз. Биз уни эшитаётган одамга қандай таъсир қилиши хаёлимизга ҳам келмайди. Оддий сўз билан бир инсоннинг ҳаётини ағдарамиз. Набавий ахлоқ қоидалардан бири: «Бузғунчилардан бўлманг»га амал қилинг.

https://t.me/tarbiya_oliy
75 views09:32
Ашу / Түсініктеме
2023-05-07 12:30:50 ​​Тилингизга, ундан чиқадиган сўзингизга эҳтиёт бўлинг. Аллоҳ Таъоло инсоннинг оғзидан чиқадиган сўзни хурмат кучини юксак  қилди.

Бир оғиз "Қабул қилдим" дейиш билан ўзига харом бўлган номаҳрам аёлни ҳалол қилиб беради. Биргина сўз  "Талоқ" дейиш билан ана шу ҳалол аёл  харомга айланади...

   Бир оғизгина сўзнинг хурмати бўлса, шунчалик бўлар...

   Аллоҳ хурмат-кучини юксак қўйган сўзимиз хулқимизда намоён бўлсин. Бунинг масъулияти катта, ҳисоби оғир.

Фозил Муслим


https://t.me/tarbiya_oliy
67 views09:30
Ашу / Түсініктеме
2023-05-07 12:28:51 Ҳотам Асомга дейишди: Таваккул борасида ишингизни ниманинг асосига бино қилдингиз?
Жавоб берди: “Тўрт нарсага биноан:


1.Ризқимни мендан бошқа емаслигини билганимдан сўнг у хусусда хотиржам бўлдим.
2.Ишимни мендан бошқа амалга оширмаслигини билгач,  мен ўша иш билан машғул бўлдим.
3.Ўлим менга тўсатдан етишини билдим ва унга ҳозирлик кўрдим.
4.Ҳамиша Аллоҳнинг кузатувидан холи эмаслигимни билдим ва (гуноҳ маъсият қилишдан Ундан) ҳаё қилдим.

“Сияру аъламин нубало” китобидан.


https://t.me/tarbiya_oliy
73 views09:28
Ашу / Түсініктеме
2023-05-07 12:26:17 9 ёшли болакай вафот этибди. Ғассол майитни пешингача ҳам тайёрлай олмабди. Одамлар безовталана бошлабди. Ҳамма бироз ҳайратга тушибди.

Ғассолнинг маълум қилишича, ҳар гал болани ювиш якунига етканида боланинг оғзидан қон келаверибди. Бу ҳолат кўпчиликни саросимага солди ҳам. Aммо тайинли жавобни ҳеч ким билмасди. Токи...

Токи, боланинг бобоси ҳақиқатни айтмагунича. Маълум бўлишича, она доим фарзандини "Оғзингдан қонинг келсин!" дея қарғар экан...

Нақадар ачинарли ҳолат. Aхир 9 ёшли мурғак болада не гуноҳ?

Оналар! Бироз тилингизга эҳтиёт бўлсангиз бўлмайдими?
Aхир ота-онанинг фарзандга дуоси қабул бўлишини биласизлар-ку!


https://t.me/tarbiya_oliy
82 viewsedited  09:26
Ашу / Түсініктеме
2023-05-07 12:20:33 Фарзанд......

Укамнинг 5 та қизи бор. Келиним ҳар сафар ўғилнинг умидида туғаверади. Қизлари нимжонгина. Баъзан қаттиқ жаҳлим чиқиб, келинимга дакки бераман. Қизларини чала-чулпа эмизиб, кейингисига иккиқат бўлиб олаверади. На ўзига тузукроқ қарайди, на қизларига. Нима бўлса ҳам ўғил туғилса бўлди. 6 чисига бўйида бўлганини эшитиб: "Яхшиликка бўлсин", деб қўйдим. Эр-хотин шифокорга боришса: "Қиз!", дебди. Укамни фиғони чиққан, келиним йиғлаган. "Эсинглар жойидами ишқилиб? Қанчадан қанча бефарзандлар бор, тирноққа зор. Аллоҳ бериб турибди-ку кетини узмай шукр қилинглар. Қизми, ўғилми соғ туғилсин", дедим иккаловига қараб. Кейин эр-хотин ўзаро ўрталарида маслаҳатлашиб, болани олдирадиган бўлишибди. Биз бу ишлардан хабаримиз ҳам йўқ. Болани бўлаклаб олиб бўлган шифокор: "Ишқилиб ўғлинглар бормиди, ўғил эканда?", деб укамдан сўрабди.
Аллоҳга нонкўрлик қилган укам ўзини еб битирди. Келиним бир бурда бўлиб қолган. Ношукурлик инсонни балога етаклашига яна бир бор иқрор бўлдим.


https://t.me/tarbiya_oliy
85 views09:20
Ашу / Түсініктеме
2023-05-07 12:19:51
Тавба қилайлик!

Сардор домла
ㅤㅤㅤㅤ
https://t.me/ibrat_tarbiya
82 views09:19
Ашу / Түсініктеме
2023-05-07 12:15:55 Туғилдинг, бу ҳаёт остонасида, 
Сени қарши олди, бир ёғоч бешик.
Улғайиб, яшаб сўнг кўзинг юмганда, 
Қабринга кузатди, тебранмас бешик.

Бу ҳаёт — шу икки бешик ораси…

Туғилдинг, ўрашиб оппоқ йўргакка, 
Эркалаб, эъзозлаб, севиб-суюшди.
Руҳ оҳир танангни тарк этган куни, 
Яна оқ йўргакка ўраб қўйишди. 

Бу ҳаёт — шу икки йўргак ораси… 

Кўз очиб, ҳаётни кўрганинг заҳот, 
Одамлар йиғингга жим қулоқ осди. 
Бандаликни бажо келтирган кунинг, 
Дунёни ўзгалар кўз ёши босди. 

Бу ҳаёт — шу икки йиғи ораси… 

Шу қисқа ҳаётда энг муҳим юмуш, 
Яхши ном қолдириб, яшамоқ экан. 
Англадим, туғилиш аслида дўстим, 
Ўлимга илк қадам ташламоқ экан. 

Ҳаёт — туғилиш ва ўлим ораси…


https://t.me/tarbiya_oliy
723 views09:15
Ашу / Түсініктеме
2023-05-07 12:14:02 Ўзингизга ёққанларига тугмасини босиб қўйинг. Биз сизга қайси мавзулар кўпроқ ёқишини билиб оламиз ва айни шу мавзуларда кўпроқ манбаалар улашамиз.


https://t.me/tarbiya_oliy
75 views09:14
Ашу / Түсініктеме
2023-05-07 12:07:41 Бир куни Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларидан:
— Кимнинг тавбаси қабул бўлмайди, — деб сўрашганда, Шайх:
— Тавба қилмайдиган одамнинг тавбаси қабул бўлмайди, — деб жавоб қилган эканлар.

Шундоқ экан, Азизлар, токи тавба эшиклари очиқ экан, токи жон ҳалқумдан ўтмаган экан Аллоҳ тавбаларни қабул қилади.

Бирор гуноҳ қилиб қўйиб, Аллоҳ кечирмайди, деб ноумид бўлиб турмасдан, тавба қилинг. Зеро, хато қилгувчиларнинг энг яхшилари — тавба қилгувчилардир...


https://t.me/tarbiya_oliy
675 views09:07
Ашу / Түсініктеме
2023-05-07 12:06:43
Hayot hislar bilan goʻzaldir

Abdukarim
Mirzayev

https://t.me/abdukarim_mirzayev_monologlari
614 views09:06
Ашу / Түсініктеме