Get Mystery Box with random crypto!

ТАРБИЯ

Telegram арнасының логотипі tarbiyadan — ТАРБИЯ Т
Telegram арнасының логотипі tarbiyadan — ТАРБИЯ
Арна мекенжайы: @tarbiyadan
Санаттар: Дәйексөздер
Тіл: қазақ
Жазылушылар: 1.48K

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Соңғы хабарлар 7

2023-05-04 13:22:40 Билгин:

• Айбсиз дўст қидирган ёлғиз яшайди;
• Нуқсонсиз жуфт излаган бўйдоқ ўтади;
• Қийинчиликсиз ёр истасанг... истаб юраверасан;

• Лабингни фақат икки нарсага ишлат:
- бири табассум;
- иккинчиси сукут.
• Табассум мушкул ишларни ҳал қилади;
• Сукут эса мушкул ишларни ўтказиб юборади.


Шайх Шаъровий


https://t.me/tarbiya_oliy
682 views10:22
Ашу / Түсініктеме
2023-05-04 12:24:06
Ўғил фарзанд неъмат, қиз фарзанд эса раҳмат бўлади

https://t.me/ibrat_tarbiya
5.7K views09:24
Ашу / Түсініктеме
2023-05-04 12:22:27 Фарзандингизни отасига меҳрибон қилиб тарбияланг ва ҳар қадамда отанинг ўрни бошқачалигини ҳис қилиб яшасин.

Ота хонадонга ташриф буюрганда ўриндан туриб, жой бўшатиш лозим.

Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак
.
Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса ҳам, ундан номус қилинмайди.

Ота бор уйда  ўйланишга ва маслаҳат солишга муҳтож бўлинмайди.

Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди.

Ота уйда йўқ бўлиб қолинган ўринда истеъмол қилинган нарсалардан алоҳида унинг учун олиб қўйилиши фазилатдир.

Мансабли шахс бўлсанг ҳам отанг чақирганда отингдан тушиб, олдида ҳозир бўлишга шошил! Сен иш устида мансаблисан, отанг устида эмас!

Отангнинг ёнидаги солиҳ кишиларга нисбатан самимий бўлгин, агар отанг вафот топиб кетса ўшалар билан муомала-муносабатларингни узма!

Albatta yaqinlarga ulashing


https://t.me/tarbiya_oliy
7.2K views09:22
Ашу / Түсініктеме
2023-05-04 10:15:53 Ўзингизга ёққанларига тугмасини босиб қўйинг. Биз сизга қайси мавзулар кўпроқ ёқишини билиб оламиз ва айни шу мавзуларда кўпроқ манбаалар улашамиз.


https://t.me/tarbiya_oliy
253 views07:15
Ашу / Түсініктеме
2023-05-04 10:07:26 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Сизлар менга олти нарсанинг кафолатини беринглар, мен сизларга жаннатнинг кафолатини бераман”, дедилар.
1. Гапирганда рост сўзланглар.
2. Ваъда берсангиз, устидан чиқинглар.
3. Омонат қўйилса, хиёнат қилманглар.
4. Фаржларингизни сақланглар.
5. Кўзларингизни (номаҳрамдан) асранглар.
6. Қўлларингизни тийинглар.

Имом Аҳмад ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!


https://t.me/tarbiya_oliy
4.8K views07:07
Ашу / Түсініктеме
2023-05-04 09:55:20
Расмдаги бу кашмирлик йигитчанинг исми Амир Рашид Уоний. У онасининг иккита дуоси ижобатига сабабчи бўлди. Твиттердаги шахсий саҳифасида ёзишича, Амир мактабда ўқиб юрганида онаси унинг ўқувчи картига «Ёшинг улғайиб, учувчи бўлгин ва мени Маккага олиб боргин» деган мазмунда ёзиб қўйган экан.

«Мана бугун мен учувчиман, менинг бошқарувимдаги самолёт бортида эса онам Маккага кетяпти», дейди Амир.

Мужоҳиддан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир нарса билан Аллоҳ азза ва жалланинг орасида парда бор. Фақатгина «Лаа илааҳа иллаллоҳ» шаҳодати ва ота-онанинг дуоси бундан мустасно», дедилар».
Баъзан фарзандини «Башаранг қурсин…», «Икки дунёда ҳам одам бўлмайсан…» каби сўзлар билан баддуо қилаётган оналар учун яхши дарс бўлибди.


https://t.me/tarbiya_oliy
7.5K viewsedited  06:55
Ашу / Түсініктеме
2023-05-04 09:54:05 Аллоҳ сизга бериб, мени эсдан чиқарадими?

Ҳорун ар-Рашид ҳаж қилиш ниятида йўлга чиққан эди. Кўфа яқинида девона Бахлулни кўриб қолди. Бахлул бир қамиш донасини «от» қилиб миниб олиб, югуриб юрар, унинг ортидан эса ёш болалар югуриб, ўйнаб юришарди.

Ҳорун ар-Рашид ёнидагилардан: «Бу ким?» деб сўради. «Девона Бахлул», дейишди. Ҳорун: «Уни кўришни истаб юрардим. Уни қўрқитиб юбормасдан, ҳузуримга чақиринглар», деди.

Халифанинг одамлари Бахлулнинг олдига бориб, «Мўминларнинг амири сизни чақиряпти», дейишди. Бахлул бормаслигини айтди.

Ҳорун ар-Рашид унинг олдига ўзи бориб, «Ассалом алайкум, Бахлул!» деди. Бахлул: «Ва алайкум ассалом, эй мўминларнинг амири!» деди. Ҳорун: «Сизга муштоқлигимдан чақиртирган эдим», деди. Бахлул: «Лекин мен сизга муштоқ эмасман», деди. Ҳорун: «Менга насиҳат қилинг, Бахлул», деди. Бахлул: «Сизга нимани ҳам насиҳат қилай? (Ҳаммаёқ ибратга тўла-ку, демоқчи). Мана булар – одамлар қурган қасрлар, анавилар эса уларнинг қабрлари», деди.

Ҳорун: «Чиройли гап айтдингиз. Яна айтинг», деди. Бахлул: «Эй мўминларнинг амири, кимга Аллоҳ таоло мол-дунё ва гўзаллик неъматини берган бўлса-ю, ўша одам бу гўзаллиги билан кибрланмаса, мол-мулкига қувониб кетмаса, мол-дунёга муҳаббат қўймаса, Аллоҳнинг ҳузурида яхшилар қаторига ёзилади», деди.

Ҳорун ар-Рашид Бахлулнинг бу гапидан у бирор нарса умид қиляпти деб ўйлаб, «Одамларимга буюрдим, қарзингизни тўлаб қўйишади», деди. Бахлул: «Йўқ, эй мўминларнинг амири. Қарз қарз билан тўланмайди. Уни ҳақдорларга беринг. Шу билан ўз зиммангиздаги қарзни адо қилган бўласиз», деди. Ҳорун ар-Рашид: «Сизни ҳам ҳақдор деб билганимиз учун сизга беришга буюрган эдик», деди.

Шунда Бахлул: «Эй мўминларнинг амири, Аллоҳ таоло сизга беради-ю, мени унутади деб ўйлайсизми», деди-да, югурганича кетди».

«Солиҳлар гулшани» еитобидан.


https://t.me/tarbiya_oliy
5.2K viewsedited  06:54
Ашу / Түсініктеме
2023-05-04 09:51:39Бир замонлар бир мевали дарахт бўлган экан. Ҳар кун бу дарахтнинг атрофида ўйнаш учун бир бола келар, дарахтнинг устига чиқар, мевалардан ер, чарчаганда эса, дарахт соясида ётиб дам оларди. У дарахтни жудаям яхши кўрарди. Дарахтга ҳам у билан вақтини ўтказиш ҳузур бағишларди. Лекин вақт жуда тез ўтиб, болакай улғайган сари дарахт билан ўйнаш учун камдан-кам келадиган бўлди. Ажойиб, қуёш ярқираб нур сочиб турган кунларнинг бирида бола дарахт ёнига келди. У ғамгин кўринарди. «Кел ўйнаймиз», таклиф қилди дарахт. «Мен энди дарахт атрофида чопиб юрадиган кичик бола эмасман – деди у — Мен ўйинчоқлар билан ўйнашни хоҳлайман, уларни сотиб олиш учун эса, пул керак». «Кечирасан, менинг пулим йўқ-да. Аммо, меваларимни териб, сотсанг пул бўлади. «. Таклиф болага ёқиб тушди. У меваларни териб, бахтли ҳолда чопқиллаб кетди. Болакай шу билан қайтиб келмади. Дарахт яна зерикиб қолди. Кунларнинг бирида бола яна келди. Энди балоғатга етган эркакка айлангани учун уни таниш мушкул эди. Дарахт қандай қувонди-я! «Қайтиб келди! – қувонарди у – Кел, ўйнаймиз.» «Энди ўйинга вақтим йўқ. Мен ўз оиламни, болаларимни боқишим учун ишлашим керак. Бошпанам йўқ, уй қуришим лозим… Сен бирор нарса билан ёрдам бера оласанми?» «Узр, менинг уйим йўқ. Лекин, сен менинг бақувват шохларимни кесиб, уйингга ишлатишинг мумкин.» Эркак бу имкониятдан қувониб, шохларни кесиб олиб кетди. Дарахт йигитнинг хурсанд бўлганини кўриб, кайфи чоғ эди. Аммо йигит яна кетиб, қайтиб келмади.. Иссиқ ёз оқшомларидан бирида яна қайтган йигитни кўриб, дарахт уни яна ўйинга чорлади. «Йўқ, ёшим ҳам бир жойга бориб қолди. Дунё ташвишларидан чарчадим, менинг узоқ оролларга сузиб кетишга кемам бўлсайди… Ёрдам бера оласанми?» – сўради одам. «Танамни кесиб олақол, у сенинг кемангга ярайди. Сен узоқ-узоқларга сузиб кетиб, бахтиёр бўласан.» Одам дарахтни кесиб, кема ясади-да узоқларга сузиб кетди. Кўп йиллардан сўнг яна келаётганини кўрган дарахт унга қараб деди:
— Кечирасан, менинг сенга берадиган меваларим қолмаган.
— Менга меваларинг керак эмас. Чунки уларни ейдиган тишларим тушиб кетган.
— Сен ўйнаб чиқадиган танам ҳам йўқ.
— Мен ҳам қариб, қувватдан қолиб, дарахтга чиқа олмайдиган бўлганман.
— Менинг қуриётган илдизларимдан бўлак ҳеч нарсам қолмади.
— Менга фақат, ором олиб ўтирадиган жой керак, холос.
— Унда томирларимга ёнбошла, дамингни ол, — деди дарахт.
Чол дарахт томирларига ёнбошлаб ўтирди. Дарахт жилмайди, унинг томирларига бўлса кўз ёшлари томди.
Бу масал ҳаммамизга ибрат учундир. Дарахт – бизнинг ота-онамиз. Кичиклигимизда улар билан ўйнашни севардик. Улғайган сари ҳар томонга тарқалиб кетамиз-у, фақат бошимизга бир мушкулот тушсагина уларни эслаймиз. Бизнинг нимани талаб қилишимидан қатъи назар, ота-оналаримиз ҳаммасини беришади. Фақат уларга кўриниб турсак, бас. Сиз бола дарахтга нисбатан шафқатсизлик қилди, деб ҳисоблаётгандирсиз. Аммо ҳаммамиз ҳам ота-онамизга нисбатан худди шу хилда муносабатдамиз. Биз бизга қилган меҳрибонликларини уларнинг бурчларидек қабул қиламиз-у, шундек яхши инсонларни бизни парваришимизга масъул этган Аллоҳ таолога шукр қилмаймиз. Бир муддат тўхтаб фикрласак, уларнинг нечоғлик бебаҳо эканликлари ва ўзимизнинг шундай мислсиз давлатимизга лоқайдлигимизни тушуниб етамиз. Чунки, ҳеч ким: на рафиқангиз, на болаларингиз, на дўстларингиз ота-онадек фарзандлари учун ўзини қурбон қилмайди. Аллоҳ барчаларимизни тўғри йўлда юрадиган ва берган неъматларига шукр айтадиган бандалардан этсин. Aмийн!



https://t.me/tarbiya_oliy
9.9K views06:51
Ашу / Түсініктеме
2023-05-04 09:47:38 Селфида суратга тушишни ёқтирувчилар эътиборига

“(Яъқуб алайҳиссалом ўғли Юсуфга): «Эй ўғилчам, бу тушингни оға-иниларингга ҳаргиз айта кўрма, токи улар сенга қарши бирон ҳийла қилмасинлар. Чунки шайтон инсон учун очиқ душмандир”, деб айтди (Юсуф сураси, 5-оят).

Ака-ука орасидаги ҳолат шу бўлганидан кейин бегоналар ҳақида нима деб ўйлайсиз?!
Хонадонингиз, оилангиз сирларини сақланг, бошқаларга ошкор қилиб мақтанишни бас қилинг!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!


https://t.me/tarbiya_oliy
5.4K views06:47
Ашу / Түсініктеме
2023-05-04 09:46:29 Одамларга очиқ юз ила боқинг;
- Сизга зулм қилганларни авф қилинг, кечиринг;
-Сиз билан муносабатни узганлар билан алоқа тикланг;
-Сизни маҳрум қилганларга беринг, улашинг;
-Сизга ёмонлик қилганларга мулойим, ҳалим бўлинг;
-Одамларга яхшилик қилиб, уларга яхшиликни тортиқ қилинг;
-Ёмон гумондан сақланинг;
-Энг яхши йўл билан муаммони даф этинг,
Шунда инсонларнинг энг бахтлиси бўласиз.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!


https://t.me/tarbiya_oliy
6.2K views06:46
Ашу / Түсініктеме