2023-05-23 18:18:55
Бир донишманд ўғлига насиҳат қилибди:
— Уч нарсанинг энг сарасини, энг афзалини танла:
Ширин таом,
юмшоқ тўшак ва
гўзал уй-жой.
— Агар бунга қурбим етмаса-чи, камбағаллик йўл бермаса нима қиламан? - ажабланибди ўғли.
Шунда донишманд:
— Фақат қорнинг очганида тамадди қил, мана шу энг ширин таом.
Астойдил қилинган меҳнатдан сўнг мириқиб дамингни ол, энг юмшоқ тўшакда ётгандай ҳис этасан ўзингни.
Одамлар билан яхши муомала қилсанг, уларнинг қалбидан жой оласан, бу эса ер юзидаги энг гўзал ошёндир, болам, - деб жавоб берган экан..
https://t.me/tarbiya_oliy
10.6K views15:18