Get Mystery Box with random crypto!

ТАРБИЯ

Telegram арнасының логотипі tarbiyadan — ТАРБИЯ Т
Telegram арнасының логотипі tarbiyadan — ТАРБИЯ
Арна мекенжайы: @tarbiyadan
Санаттар: Дәйексөздер
Тіл: қазақ
Жазылушылар: 1.48K

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Соңғы хабарлар 10

2023-05-01 15:48:40
Sizga joy topilmasa…

Abdukarim Mirzayev

https://t.me/abdukarim_mirzayev_monologlari
4.4K views12:48
Ашу / Түсініктеме
2023-05-01 15:41:04 ​​МАЖНУН  ОТАНИНГ  ДУОСИ

1985-86-87 йилари отамнинг ақллари зоя бўлиб мажнун бўлиб қолдилар.
Ўша даврда бир оддийгина масжид ходими бўлиб ишлар эдим, биргина автоуловим бўлиб ишдан сўнг уйга келганимда отам "болам мени ўз уйимга олиб бориб қўй"дер эдилар мен эса отамни "келинг ада олиб бориб қўяман" деб машинамга ўтқаздириб кўчани айлантириб келиб "мана ада уйга келдик" деб айтар эдим. Шунда отам "болам барака топ, ўз уйинг барбир яхшида" деб дуо қилар эдилар.
Тақдир тақазоси билан ишдан бўшадим, машинамни хам сотиб юбордим.
Отамни хархашалари ҳали хануз ўша ўша эди!

Машинам йўқ мингизай десам, уйда бир арава бўлар эди ўша аравага бир юмшоқ нарсани тўшаб "ада келинг сизни уйингизга олиб бориб қўяман" деб аравага ўтқазиб ховлида худди машина хайдагандак бўлиб «ғин-ғиннн» деб айлантириб "ада мана уйга келдик" деб айтардим. Отам "Болам барака топ!" деб дуо қилардилар.

Кунлардан бирида отам: "Болам бере кел, мен сендан мингдан минг розиман, менга қилган хизматларинг учун Аллоҳ сендан рози бўлсин. Ортингдан дунё подишохлари юрсин" деб дуо қилдилар.
Мен эса отам бир телба одам бўлса, ортимдан қанақасига дунё подишохлари юрсин, ахир бирон жойда ишламасам деб қўйдим.
Юртимиз мустақиликга эришгандан сўнг Ўзбекистон диний қўмитасига рахбар бўлдим.
2012йили Бухоро Самарқанда Абул-Лайс Самарқандийнинг бир неча юз йиллик маросимларига Ислом Каримов ва дунё подишохлари келишди, имом Матрудининг мақбараларига кетаётганимизда мени Ислом Каримов: "Қори ака сиз олдинда юринг" деб олдинга ўтқазиб қўйдилар.
Мен олдинда кетар эканман кўзимдан шашқатор ёш оқа бошлади. Шу вақт бир инсон келиб
- "Қори ака нега йғлаяпсиз, ахир ортингиздан дунё подишохлари келишаяпти! Йиғламанг, нега йғлайсиз?" - деди. Мен эса
- Мажнун отам бўлар эдилар, ўша отамнинг қилган дуоларини ижобатини кўриб турибман -  дедим.

Фозил қори Ёсин рахматуллохи алайх ўғиллари.


Сиз ҳам фарзандларингизга яхши дуолар қилинг, чунки ота - онанинг дуоси мустажобдир...

https://t.me/tarbiya_oliy
4.3K views12:41
Ашу / Түсініктеме
2023-05-01 15:40:19 Фарзандингиз мактабга кетаётганида унинг қўлига икки ширинлик (пирожний) бериб: “Биттаси ўзингга, биттаси яхши кўрган ўртоғингга”, деб айтинг. Шунда бола яхши кўриш ва эҳсон улашишни ўрганади.
– Фарзандингиз сумкасига ортиқча ручка солиб: “Агар бирор ўқувчи ручка олиб келишни эсидан чиқарган бўлса, ёрдам тариқасида ручкани ўша болага бер”, деб айтинг. Фарзандингиз бу нарсадан масъулиятни ҳис қилишни ўрганади.
– Агар фарзандингиз уйга қайтиб келса, сен келишинг билан уйимизда шодлик кириб келди, деб айтсангиз, фарзанд ўз қадри ва қийматини ҳис қилади.
– Агар фарзандингиз уйга қайтиб келса, бугун қандай савоб ишни амалга оширдинг? деб сўранг, фарзанд бу билан ёмонлик ва яхшиликни орасини ажратишни таълим олади. Кейинги сафар сўрамасангиз ҳам ўзи жавоб бераверади.
– Тарбия ўта содда нарса, унда қаттиққўллик, тили аччиқлик керак эмас.


https://t.me/tarbiya_oliy
4.3K views12:40
Ашу / Түсініктеме
2023-05-01 15:39:38 Ҳаётни бизга керакли бўлган беш қоидаси:

1) Одамларга ўзингизни ҳаддан ортиқ яқин олманг.  Шунда биласиз  уларни сизга мухтожлиги борми ёки йўқ. Ҳурматингизни билинг..

2) Қурук гапга асло ишонманг.  Ҳозирги даврда қуруқ сўзни баҳоси арзон.

3) Сиз уларга керак бўлган ва сиз билан фахрланувчи инсонларни қадрланг. Сиз унга керак эмас инсонларни ортидан қувламанг.

4) Одамларни ўзини оқлаш учун топган сўзларига ишонманг. Агар хоҳиш бўлса ҳар қандай ҳолатда имкон топиб, бажаради.

5) Сиз одамларни ўз дунёқарашингиз билан баҳоламанг.  Сиз кимлар учундир нималаргадур тайёрдирсиз аммо, у инсон сиз учун ҳеч нарса қилишга тайёр бўмаслиги мумкин ёки бунинг акси.

https://t.me/tarbiya_oliy
5.2K views12:39
Ашу / Түсініктеме
2023-05-01 15:38:17 Ҳазрат Ашраф Алий Таҳонавий айтадилар: “Заиф, кимсасиз ва нотавон киши ранжиш ўрнига хурсанд бўлиши керак, чунки ота-она ҳам асосан қувватсиз боласини ҳимоя қилиш ғамида бўлади”.
Камина (Шафеъ Усмоний) айтаманки, бутун халойиқнинг мураббийси бўлмиш Аллоҳ таолонинг назари ҳам кўпроқ қувватсиз ва ҳоли ҳасталарга қаратилган бўлади. Бир ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
“Мен диллари синиқ кишиларнинг ёнидаман”.


"Мажолиси ҳакимул умма" ЁРҚИНЖОН ФОЗИЛОВ таржимаси
ㅤㅤㅤㅤ
https://t.me/tarbiya_oliy
4.6K views12:38
Ашу / Түсініктеме
2023-05-01 15:37:39
ЭРКИН ВОҲИДОВДАН ҚИЗИҚ ВОҚЕА

Устоз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
ㅤㅤㅤㅤ
https://t.me/ibrat_tarbiya
3.0K views12:37
Ашу / Түсініктеме
2023-05-01 15:37:39
Ота-онани рози қилмаса ибодати қабулми?
ㅤㅤㅤㅤ
https://t.me/ibrat_tarbiya
5.2K views12:37
Ашу / Түсініктеме
2023-04-29 07:47:26 Otam

https://t.me/tarbiya_oliy
566 viewsedited  04:47
Ашу / Түсініктеме
2023-04-28 09:43:11 Яхши гумон

Бу воқеани муҳандис биродарим Муҳиддин Мағзумов ҳикоя қилиб берган эди:

«Қўшним Ҳакимжон ишдан қайтаётиб, қаршисидан келаётган нуроний мўйсафидга: «Ассалому алайкум!» деб салом берди. Аммо мўйсафид алик олмай, индамай ўтиб кетаверди. Ҳакимжоннинг жаҳли чиқди: «Вой-бў, яна мусулмонликни даъво қилгани-чи… Оёғини гўр тортиб турибди-ю, саломга алик олишни билмаса! Ё бурни шунчалик кўтарилиб кетганми? Энди асло салом бермаганим бўлсин!» Жаҳли чиқиб, тутоққан Ҳакимжон чолнинг орқасидан маломатларга кўмиб ташлади. Орадан кўп ўтмай ана шу Абдураҳмон ота бандаликни бажо келтирди. Ўшанда Рамазон ойининг охирги даҳаси эди. Жаноза жумага тўғри келди. Тумонат одам йиғилди. Марҳумни сўнгги манзилга қўйиб келишди.

Одатга биноан Ҳакимжон ҳам эл қатори эртасига Абдураҳмон отанинг хонадонига таъзия билдиргани борди. Отанинг эшик олдида қўл қовуштириб турган ўғилларига ҳамдардлик билдирди, сабр тилади. Марҳумнинг тўнғич ўғли падари бузрукворининг одатлари ва фазилатларини хотирлар экан, гап орасида шундай деб қистириб ўтди: «Кейинги вақтда отамизнинг қулоқлари анча оғирлашиб, унча-мунча гапни эшитмайдиган бўлиб қолган эдилар». Шу пайт лоп этиб Ҳакимжоннинг эсига кўнгилда доғ қолдирган ўша салом-алик воқеаси тушди. «Демак, Абдураҳмон ота ўшанда саломимни эшитмай ўтиб кетган эканлар-да». Таъзиядан кўнгли хижил бўлиб қайтган Ҳакимжон ҳасрат билан «Астағфируллоҳ!» деб юборди. Аликсиз қолдирилган салом учун чолни билимсиз, нодон, кибрли кимсага чиқариб, маломат тошларини ноҳақ ёғдирганига надоматлар чекди. «Ахир кекса кишининг қулоғи оғирлашиб қолиши мумкин-ку, наҳот шунга ҳам ақлим етмаса?» дея ўзини анча койиди…»

Изоҳ: Шайтонгинг энг катта қопқонларидан бири ёмон гумондир. Танишимизда бир кўнгилсиз бизга ёқмайдиган ҳолатни ёки муомалани кўрсак шунда унга узр беришликка ҳаракат қилишимиз керак. Агар шайтонга эргашиб ёмон гумон қилса устига катта гуноҳларни олади. Ва танишдари билан орасини совушига олиб келади...


https://t.me/tarbiya_oliy
212 views06:43
Ашу / Түсініктеме
2023-04-28 09:34:29 ​—Бу кўйлакни сизга бир миллионга бераман,-деди сотувчи аёл, сўнг давом этди
—Ойингизга оляпсизми?
—Ҳа, Ойижонга. Қайнона ойимларга! Биз алоҳида яшаймиз. Рўзғордан орттиролмаймиз. Сюрприз бўлади, бир қувонсинлар! Шодланиб  гапирди аёл.
—Фақат мана бунисига пулимиз етмайди, хафа бўлманг! Аввал ойижонга олайлик, яна бир келамиз, Худо  хоҳласа,  а, дадаси, келамиз-а? —деди эрига нажот кутгандек, уялгансимон тикилиб.
Мирзоҳид ҳам ҳижолатдан чўнтагини кавлашга тушди.
Пул тўлаб онасига аталган кўйлакни олиб эшикка қараб юрдилар. Мирзоҳид хотинидан ҳижолат бўлар Сайёра эса, аксинча харидидан қувониб, эрининг ёнида нималардир гапириб кетаркан, ортидан биров чақиргандек бўлди.
—Келинойи! Шошманг! Чаққон қиз қўлига Сайёрага аталган қопчиқни кўтарганча югуриб келарди.
Аёлнинг юраги "шуув" этиб кетди.  Мажбурлаб олдирса-я? Қўрқиб эрига қаради.
—Мана бу кўйлак бизнинг дўкондан ҳадя экан. Ойим айтдилар. Менга ҳам шунақа келин келсин,-дедилар.
—Олинг, келинойи, акамга қиз қидиряпмиз, бизга ҳам сизга ўхшаган келин берсин, дуо қилиб қўйинг. У қопчиқни Сайёранинг қўлига тутқазиб яна дўконга югуриб кириб кетди...

Феруза Салходжаева

https://t.me/tarbiya_oliy
187 viewsedited  06:34
Ашу / Түсініктеме