Get Mystery Box with random crypto!

Фарзанд...... Укамнинг 5 та қизи бор. Келиним ҳар сафар ўғилн | ТАРБИЯ

Фарзанд......

Укамнинг 5 та қизи бор. Келиним ҳар сафар ўғилнинг умидида туғаверади. Қизлари нимжонгина. Баъзан қаттиқ жаҳлим чиқиб, келинимга дакки бераман. Қизларини чала-чулпа эмизиб, кейингисига иккиқат бўлиб олаверади. На ўзига тузукроқ қарайди, на қизларига. Нима бўлса ҳам ўғил туғилса бўлди. 6 чисига бўйида бўлганини эшитиб: "Яхшиликка бўлсин", деб қўйдим. Эр-хотин шифокорга боришса: "Қиз!", дебди. Укамни фиғони чиққан, келиним йиғлаган. "Эсинглар жойидами ишқилиб? Қанчадан қанча бефарзандлар бор, тирноққа зор. Аллоҳ бериб турибди-ку кетини узмай шукр қилинглар. Қизми, ўғилми соғ туғилсин", дедим иккаловига қараб. Кейин эр-хотин ўзаро ўрталарида маслаҳатлашиб, болани олдирадиган бўлишибди. Биз бу ишлардан хабаримиз ҳам йўқ. Болани бўлаклаб олиб бўлган шифокор: "Ишқилиб ўғлинглар бормиди, ўғил эканда?", деб укамдан сўрабди.
Аллоҳга нонкўрлик қилган укам ўзини еб битирди. Келиним бир бурда бўлиб қолган. Ношукурлик инсонни балога етаклашига яна бир бор иқрор бўлдим.


https://t.me/tarbiya_oliy