Get Mystery Box with random crypto!

ТАРБИЯ

Telegram арнасының логотипі tarbiyadan — ТАРБИЯ Т
Telegram арнасының логотипі tarbiyadan — ТАРБИЯ
Арна мекенжайы: @tarbiyadan
Санаттар: Дәйексөздер
Тіл: қазақ
Жазылушылар: 1.48K

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Соңғы хабарлар 3

2023-05-14 16:24:13 Ҳасан Басрий рохматуллоҳи алайхни ҳасратлари!

120 та саҳобаи киром розияллоҳу анҳумоларни кўриб, дуосини олиш шарафига эга бўлган Ҳасан Басрий рахматуллоҳи алайҳ шундай : "Мен Қуръони Каримнинг икки муқоваси орасида бўлган барча оятларни ўқидим. 90 та жойда Аллоҳ, кишининг ризқига кафил бўлганини кўрдим. Фақат битта жойда Шайтон инсонни фақирликдан қўрқитиши мумкинлигини кўрдим. Ҳаётда эса инсонларни, Роббисининг 90 та ваъдасини унитиб, Шайтоннинг битта ёлғонига ишониб қолганлигини кўрдим" деган эканлар.


https://t.me/tarbiya_oliy
360 views13:24
Ашу / Түсініктеме
2023-05-14 14:38:37 Табиатда хеч нарса ўзи учун яшамайди:

— Ариқ ўз сувини ичмайди.
— Дарахтлар ўз мевасини емайди.
— Қуёш ўзи учун порламайди.
— Гуллар ўзи учун гулламайди.

Ҳатто инсонлар ҳам, «Мен ўзим учун яшайман» дейишса ҳам, барбир кимдир улар учун ҳаётларининг мазмуни ҳисобланади. Яратиқ борки, ўзи учун бўлмаган нарсаларни бошқаларга бериш билан бахтлидир. Гуллар кимларнингдир кўнглини шод айлайди. Сув эса кимларгадир ҳаёт беради...

Шундай экан, сиз ҳам атрофингиздагиларга меҳр улашинг, табассум улашинг, ҳамдард бўлинг, дўст бўлинг... ва албатта берганларингиздан ортиғи билан тақдирланасиз...

Шундай бўлингки, яқинларингиз сиздек яқини борлигига шукроналар айтсин! Аллоҳга...

https://t.me/tarbiya_oliy
342 views11:38
Ашу / Түсініктеме
2023-05-14 14:36:45 Даҳонинг аёли

      Дейтройт компаниясининг ёш механиги ҳафтасига 11 доллар маош оларди. Ҳар куни у 10 соат ишлар, уйга келиб эса, кўпинча ўз гаражида двигателнинг янги турини ихтиро қилишга уриниб, ярим кечагача шуғулланарди. Отаси ўғлим вақтини беҳуда сарфлаяпти, деб ҳисоблар, қўшнилар уни ақлдан озганга чиқаришар, ҳеч ким бу ишидан бирор бамаъни нарса чиқишига ишонмасди. Ёлғиз хотини ишонар эди. У кечалари бир неча соатлар давомида эри тепасида турар, қўллари толар, совуқдан тишлари тақиллар, шамоллаб қоларди. Лекин чидарди! Йиллар ўтиб бир кун тариллаган шовқин эшитилди. Қўшнилар йўлда, телба механик ва унинг хотини бир отсиз “арава”ни миниб кетаётганларини кўришди. Унинг исми Генри Форд эди.
     Кексайганда Форддан интервю олган бир журналист қизиқди:
-  Сиз ҳаётда ким бўлишни хоҳлар эдингиз?.
Даҳо унга жавоб берди:
-  Ким бўлишимнинг фарқи йўқ, биргина ёнимда хотиним бўлса бас.

“Ҳикматлар жавоҳири” китобидан.


https://t.me/tarbiya_oliy
392 views11:36
Ашу / Түсініктеме
2023-05-14 14:33:00 Ҳаётингда икки инсоннинг ҳиммати кўп-у, лекин кўзингга кўринмайди. Улар:

• Отангнинг сенга қилган ҳаражати;
• Онангнинг сенга қилган хизмати.

Агар шу ҳаражат ва хизматни бегона одамдан кўрганингда, бутун умр ундан уялиб бирор марта ҳам кўнглига озор беролмасдинг. Лекин, отанг ва онанга ғазаб қила оласан, адоват қила оласан, миннат қила оласан, кўнглини оғрита оласан. Чунки, уларники кўринмайди.


https://t.me/tarbiya_oliy
8.2K views11:33
Ашу / Түсініктеме
2023-05-14 14:31:56
ИЙМАНИБ  ҚОЛАСАН
         МЕҲМОН  БЎЛИШГА...


Отанг бор, ҳовлига кирасан эркин,
Онанг бор, илинар дастурхон тӯкин.
Ишонгин  биродар,  улардан кейин
Ийманиб қоласан меҳмон бӯлишга...

Ота-онаси ҳаётлар, уларни тез-тез йўқлаб туринг...


https://t.me/ibrat_tarbiya
7.2K views11:31
Ашу / Түсініктеме
2023-05-14 14:30:03
Shubha oʻldiradi

Abdukarim Mirzayev


https://t.me/abdukarim_mirzayev_monologlari
6.0K views11:30
Ашу / Түсініктеме
2023-05-14 14:26:31 Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
Ҳақ бўла туриб жанжални тарк этган кишига Жаннат ёнидаги бир уйга кафилман.

Ҳазилдан бўлса ҳам ёлғонни тарк этган кишига Жаннат ўртасидаги бир уйга кафилман.

Гўзал хулқли кишига жаннатнинг энг юқорисидаги бир уйга кафилман“, – дедилар.

Абу Довуд ривоятлари.


https://t.me/ibrat_tarbiya
455 views11:26
Ашу / Түсініктеме
2023-05-14 14:20:56 ТАРБИЯ

• Фурсат топдим дегунча Онамнинг оёқларини ўпардим!
• Онам оёқларини тортиб олсалар:
- Она, ундай қилма! Ахир Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг:
- Жаннат оналар оёғи остидадир!-, деган марҳаматлари борку!-, дердим.
• Онам шунда йиғларди!

Ражаб Тоййиб Эрдўғон


https://t.me/ibrat_tarbiya
5.3K viewsedited  11:20
Ашу / Түсініктеме
2023-05-13 12:29:27 ДУР КАБИ СЎЗЛАР!

— Рибо (фоиз пули) кирган хонадонда ҳузур-ҳаловат бўлмайди.
— Ҳаром луқма кирган хонадондан солиҳ-солиҳа насл чиқмайди.
— Ота-онага ҳурмат бўлмаган хонадонда барака бўлмайди.
— Қариндошлар билан алоқа узилган хонадонда дуо қабул бўлмайди.
— Эр-хотинлар бир-бирига мулойим бўлмаган хонадонда офият бўлмайди.


https://t.me/ibrat_tarbiya
8.3K views09:29
Ашу / Түсініктеме
2023-05-13 10:52:13
Инсон пичоққа, ҳаёт эса қайроқ тошга ўхшар экан.

Янада кўпроқ

https://t.me/ibrat_tarbiya
6.8K views07:52
Ашу / Түсініктеме